Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Анжирлик қаҳрамони

Анжирлик қаҳрамони
17 Ağustos 2016 - 12:56 'да юкланди ва 903 марта ўқилди.
Эргун Тилар (ERGÜN DİLER)

Эргун Тилар (ERGÜN DİLER)

Бир неча кундан буён боғланишга уринаётган эдим. Охири АҚШлик дўстимни топдим. Айниқса бу муаммоли кунларда нималар бўлаётганини билар эди у. Ҳеч қаерда сиз тополмайдиган, кўролмайдиган ва эшитмайдиган маълумотларни баҳам кўриши мумкин эди. Шундай қилди ҳам.

Оддий нарсалар эмас. Буни олдиндан айтишим керак.

Дўстим менга бўлган воқеаларни ва энди бўладиганларини тўлиқ тушунтирди. Аммо мен буларнинг ҳаммасини ёза олмайман.

Аввалдан айтиш керакки… У ҳолисона сўзлаб берди аммо мен керакли барчасини ёза олмайман, ҳақ эканлигимни билсамда…

15 июл билан боғлиқ кўп саволлар бердим. “Бу давлат тўнтаришига урунишнинг лидери ким?”, “Буйруқни ким берди?”, “Муваффақиятга эришишганида ҳукуматни ким қурмоқчи эди?”, “Ким президент бўлмоқчи эди?”, “Пулни ким топиб берди?”, “Қайси журналистлар исёнчилардан эди?”, “Бош штабда нималар бўлди?” ва “Эрдўғондан бошқалар бу исён ҳақида нималарни билишарди?” деган саволларим бор эди.

Бу саволларга жавоб топиш осон эмасди.

Лекин Америкалик дўстим яна ёрдам берди. Бир қўли Оқ уйда, бир қўли Пентагонда эди. Марказий разведка бошқармаси нималар бўлганини жудаям яхши биларди.

Мен унга жавобини топмаган саволларимни бердим.

У эса ҳар доимгидек очиқчасига жавоб берди.

Инсонни даҳшатга солувчи ҳақиқатларни сўзлади.

Шундай тафсилотлар борки, ҳайрон қолади одам.

Ва энг ёмони кишида “Биз ҳеч нарсани билмас эканмиз” деган ҳис пайдо бўлади.

Буни ҳеч ёқтирмайман. Аммо касбимиз журналистлик. Тўғри инсондан тўғри нарсани сўрашга мажбурмиз. Мен сўрадим…

Ишониб бўлмайдиган жавоблар олдим.

Ҳали ҳам ҳайратдаман.

Кўрайлик, сиз нималарни ҳис этар экансиз.

Ўқинг ва тушунинг!

Мана ўша суҳбат….

* * *

-15 июлда нималар бўлди?

Таъкидлашим жоизки Туркияда бир ҳарбий тўнтариш уруниши бўлиши мумкин деб ўйламаган эдим. Туркия қуролли кучларининг 3 қисмга бўлинганлигига, Президент Эрдўғонга яқин бўлган гуруҳнинг бундай ҳаракатларга йўл қўймаслигига ишонардим. Энг аввало Президент Эрдўғонга яқин инсонларнинг армияда жуда самарасиз эканлиги маълум бўлди. 15 июл кунининг илк хулосаси шу!

-Хулоса қилишга ҳали келамиз. 15 июл давлат тўнтаришига урунишни ким амалга оширди?

Хўш, давлат тўнтаришига урунишни ким амалга оширди? Гулан ҳаракатига алоқадор аскарларми? Ҳа! Шу билан биргаликда айтиш керакки давлат тўнтаришини режалаштирувчи Америка (НАТО ҳарбийлари), ёрдамчи ўйинчилар эса Англия ва Олмония. Меркелнинг буйруғи билан Анжирликда моддий-техник ёрдам ташкил қилинди. Бу борада ҳеч қандай шубҳа йўқлигини айтишим лозим. Бунга ишончинг комил бўлсин. Олмония билан боғлиқ Анжирлик жанжалларини эсла!

-Яъни, Анжирлик муҳим эди?

Албатта! Шошма, ҳали бу масалага қайтаман…

Туркия қуролли кучларининг Гулан билан алоқадор ҳарбийлари бор.

Буларнинг жуда кўпчилиги полковниклардир! Юқори лавозимдагилар ҳам бор, аммо улар фақатгина Гулан билан алоқадор эмаслар.

Полковниклар бу исённинг ичида эдилар.

Ҳаммаси! 400 тача полковник яъни! Ҳамда фақатгина аскарлар эмас, Эрдўғоннинг ёнида бўлганларнинг баъзилари ҳам исёнчилардан эди. Президент хонасигача кирганлар давлат тўнтариши марказида эди! Энди Анжирликка келсак…

-Марҳамат!

Давлат тўнтаришига уруниш бир нуқтадан бошқарилди. Марказ Анжирлик ҳаво базаси… Анжирлик НАТОдир… Балки 5 НАТО базаси яна бордир марказ сифатида кўрсатилган аммо Анжирлик бошқа. Анжирлик Америка учун Туркиядан кўпроқ муҳимдир.

Бошқарув маркази ҳам шу сабабдан Анжирлик эди.

-Бироз очиқроқ гапирсанг, давлат тўнтариши урунишини тушунишимиз керак?

Албатта… Полковник Жон Уолкер (Анжирлик), Полковник Майкл Манион (Анжирлик), Подполковник Тимоти Кук (Измир) ва Подполковник Марк Кокер (Анқара)…

Давлат тўнтаришининг ортида турган шахслар шулар эди.

Булар амалиётни бошқарди! Туркия армияси ичидаги исёнга аралашганлар ва юқори рутбали қўмондонлар билан биргаликда кўп кишилар булардан буйруқ олардилар!

Исёнчилардан жуда кўпи Бош штаб раҳбари Ҳулуси Оқардан буйруқ олмас эдилар, булардан олар эдилар. Аммо сиз билмас эдингиз… Буларни билмаганингиз учун ҳам 15 июл нималар бўлганини тушунишга қийналаяпсиз!

Давом этайлик…

-Ҳа! Қизиқарли ерга келдик чунки!

Энди сиз тўғри деб ўйлайдиган янглиш бир нарчани тушунтирай!

-Илтимос!

Исённинг энг муҳим 4 қўмондонининг вазифалари турли хил эди.

Энг аввало Президент Эрдўғонни қўлга олмоқчи гуруҳни бошқарган Подполковник Тимоти Кук эди. Ораларида бир неча Марказий разведка бошқармаси жосуслари бўлган гуруҳ Президент Эрдўғонни Мармарисдаги мехмонхонадан олиб, Измирдаги НАТО базасига олиб бормоқчи эди. Бу ерда махсус бир укол қилинмоқчи бўлган Президент Эрдўғон ортиқ аввалгидай бўлмас эди.

Катта режа шу эдими?

Албатта! Президент Эрдўғонни қўлга олиш режасида ўлдириш умуман йўқ эди. Қанча йўқотиш бўлса ҳам Эрдўғон саломат ҳолда НАТО базасига келтирилиши керак эди.

Укол қилингандан сўнг, Анқарага олиб борилиши керак бўлган Эрдўғон учун қийин кунлар бошланар эди. Баъзи Генераллар аввалдан тайёрланган эди. Суриядаги кимёвий қурол ҳам Эрдўғонга қўйиладиган бир айблов бўлиши керак эди. Хиёнатлар маҳкамада тавон тўлаши керак эди. Ёлғонлар билан Эрдўғон ёлғизлантирилиши керак эди. Ёнида фақатгина оиласи қолар эди. Катта эҳтимолла кейинги қадам Гаага, яъни ҳарбий айбловлар билан маҳкамага тортилиш бўлиши мумкин эди… Бу одамлар шундай қилишни режалаштирган эдилар. Сен ҳам биласан, биргина мақсадда йўлга чиқилмайди! Фақат шуни унутма, бу режа ҳали ҳам амалда! Аҳлатга отилмади! Огоҳ бўлинг!

-Хўш Анжирликка қайтайлик. Саволларим бор.

Аввал мен тугатай изн берсанг!

-Хўш, марҳамат!

Сенга ҳеч кимса билмайдиган бир нарсани айтмоқчиман.

-Жуда хурсанд бўлардим!

Анжирликдан бошқарилган давлат тўнтариши урунишининг муваффақиятсизликка учраши сабаби бир Турк офицеридир! Буни илк маротаба эшитаётганингни биламан…

-Яъни, қандай?

Исён бошланган илк соатлардан эътиборан ҳамма нарса режага мувофиқ кетаётганди. Анжирликдан ҳар нуқта бошқарилаётган эди. Фақатгина ўша Турк офицери ўз қарори билан Анжирлик ҳаво базасидаги керакли бир бўлимнинг электр таъминотини узди. Бироз кейин Анқара, бутун базани электрсиз қолдирди. Мана шу ондан эътиборан давлат тўнтариши муваффақиятсизликка юз тутти. Президент Эрдўғонни олиш учун кетаган турк гуруҳи “Б” планнинг бир бўлаги сифатида ҳаракатга кечти.

Аслида Подполковник Тимоти Кукнинг Марказий разведка бошқармаси жосусларидан ташкил топган гуруҳи Эрдўғонни қўлга олмоқчи эди. Уларнинг муваффақиятсизга учраш эҳтимоли йўқ эди. “Б” режаси даргумон бўлгани учун турк гуруҳи бажариши мўлжалланган эди. Тажрибасизликнинг сабаби шу. Ўзларига келадиган вазифадан хабарлари йўқ эди.

Режалаштириш муаммолари шу сабаб юзага келди. Анжирлик “кўр” бўлгач, буларга “бошланг” буйруғи берилди. Аммо ўйин бузилди! Бузган эса биргина Турк офицери эди! Ҳа, шундай!

* * *

Даҳшатли филм каби бошимиздан кечирган у кечанинг яна кўп бизга номаълум тафсилотлари бор. Эртага давом этамиз.

Бугунга шу.

Газетангизни ҳозирдан банд қилиб қўйинг.

Эртага ҳам ишонишингиз қийин тафсилотлар бор. Бу ер Туркия…

Ҳайрон бўлмаслигимиз керак, аммо осон эмас…

Эртага нима гаплар борми? У Турк офицерига нима бўлди? Кимлар қатл қилиниш навбатида?

Миср мисоли қандай? Бошқарув қисмининг бу ишларда қандай ўрни бор эди? Ким нимани билар эди? Генерал Умид Дундор ким?

Эрдўғон масаласида режа қандай бўлган? Ва яна нима-нималар…

Барчаси эртага…

Эргун Тилар (ERGÜN DİLER)

ЎХҲ хабарлар бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Давлат тўнтаришида айбланаëтган журналистнинг онаси Мирзиëевдан ëрдам сўради
Муҳаммад Солиҳ: Мустақил журналист Бобомурод Абдулла (Усмон Ҳақназар) ва Акром Маликов (Абдуллоҳ Нусрат)нинг ҳибсга олиниши ҳақда мулоҳазалар
Давлат адвокати журналист Абдуллаевнинг онасидан пул сўради
МХХ ертўласида қолаётган журналистнинг онаси Мирзиёевдан ёрдам сўради
БМТнинг диний эксперти: Мамлакатда виждон, фикр, дин ёки эътиқод эркинлиги ҳаддан зиёд тартибга солинади
Қирғизистон президентлик сайловларида Сўўрўнбай Жээнбеков ғалаба қозонди
Журналист Бобомурод Абдуллаевнинг онаси, ўғли билан кўришишга рухсат беришини сўраб терговчига ариза билан мурожаат қилган, аммо жавоб олмаган
Freedom House Ўзбек журналистини озод қилишга чақирди
Пен-клуб: Бобомурод Абдуллаевни зудлик билан озод қилинг!
Халқ артисти президентдан Бобомурод Абдуллаевни озод қилишни сўради
Ўхшаш хабарлар