Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Диний гуруҳлар

Диний гуруҳлар
20 Ağustos 2016 - 5:00 'да юкланди ва 1947 марта ўқилди.

03_yolnoma_01Муҳаммад Солиҳ

ЙЎЛНОМА
(Хотира)
(59)

ДИНИЙ ГУРУҲЛАР

Тўқсонинчи  йилга  келиб,  совет  даврида  жуда  тор  доирада фаолият  кўрсатган  диний  гуруҳлар  ҳам  жонланиб  қолди.  Улар  ўз табиати  билан  коммунистик  тузумнинг  ашаддий  душмани  эдилар ва  бошқа  ижтимоий  гуруҳлардан  фарқли  ўлароқ  шўролар ҳокимиятининг  инсоний  йўнда  ислоҳ  бўлишига  ишонмасдилар.  Бу тоифадаги  диндорлар  Совет  мактабида  8-синфгача  ўқиган,  аммо диний  илмни  системали  эгаллаган  кишилар  эди.  Улар  60-йиллардан  то  80  йиллар  охиригача  ёш  болаларга  яширин  равишда Қўръони  Каримни  ўргатиб, ислом динини Ўзбекистонда яшатишга муваффақ  бўлгандилар.  Аммо  ҳеч  қачон  сиёсатга  аралашмаган, бирор  сиёсий  гуруҳга  ҳайриҳоҳлик  билдиришмаганди.  89-90 йилларда  миллиятчи  ҳаракатлар  уларни  ҳам  журъатлантирди  ва айри-айри  фаолият  кўрсатган  кичик  гуруҳлар  бирор  мулла атрофида уюша бошладилар ва дарров конкрет фаолиятга ўтдилар.

1989  йил  бошида  Тошкентдаги  мадраса  муаллими  бўлмиш Муҳаммадсодиқ  Муҳаммадюсуф  атрофида  тўпланган  гуруҳ  ўша пайтдаги  Ўрта  Осиё  Диний  Бошқармаси  бошлиғи  муфтий Бобохонни  «ағдариб»  ўрнига  Муҳаммадюсуфни  қўйдилар.  Бу диний  ҳаракатнинг  биринчи  ғалабаси  эди.  Диндорлар  митинг, намойиш  йўли  билан,  улар  ёмон  кўрганлари  ўша  «демократик» услуб  билан  ҳам  «адолатнинг  тантана  қилиши»га  сабачи  бўлиши мўмкин  эканлигини  кўрдилар.  Бу  бошқа  гуруҳларни  ҳам илҳомлантирди,  уларнинг  ташкилотланиш  жараёни  икки  карра тезлашди.  90-йилларнинг охирида Ўзбекистонда ўз программасини эълон  қилишга  тайёр  камида  учта  гуруҳ  мавжуд  эди.  Улар жамиятда  фуқаровий  ташаббусларнинг  аҳамиятини  ҳис  қила бошлагандилар,  демократия  тиргакларидан  бўлган  институтлар  – вақф,  жамият,  тўгарак  ва  партияларнинг  легал  заминда  давлат сиёсатига таъсир қилиши мумкинлигига қаноат ҳосил қилгандилар.

Бу  жуда  муҳим  ижтимоий  воқеа  эди.  Аммо  ҳукумат  буни англамади. Ҳали сиёсий ҳаракатлар муаммосини ечишга улгурмай, диний  жабҳанинг  пайдо  бўлиши  ҳукуматни  чинакамига  қўрқитиб қўйди.  Унинг икки жабҳада урушишга на кучи, на имкони бор эди. Шунинг  учун  буларни,  жабҳага  айланмасдан  олдин,  бир-бир  йўқ қилиш  режасини туза бошлаганди.

Аслида,  90-йилда  диний  ҳаракатларни  ўлка  ижтимоий ҳаётига  соғлом  бир  шаклда  интеграция  қилиш  имкони  пайдо бўлган эди. Аммо ҳукумат ўзининг калтабин сиёсати билан уларни бутун ҳақларидан жудо қилди, радикализм ботқоғи томон ҳайдади. 2000 йилга келиб Ўзбекистонда ва Марказий Осиёда пайдо бўлган истиқрорсизликнинг  бош  сабаби  Ўзбекистондаги  режим  юритган ўн йиллик  сиёсат эканини жуда кўпчилик билмайди.

Кейинроқ,  93-94  йилларда  пайдо  бўлган  «ваҳобий»лар атамаси,  аслида,  90-йил  Ўзбекистон  КГБси  тарафидан  халқ ичига сиздирилган тушунча эди. 90-91 йилларда «ваҳобий»лар ватани деб иддао  қилинган  Саудия  Арабистонидан  ўзини  диндор  деб  атаган, аммо  динга  алоқаси  бўлмаган,  пулдор  маишатпарастлар Ўзбекистонга  келиб  бизнинг  муллаларимизга  ақл  ўргатишга интилгани  бор  гап.  Ўзбек  –  диндор  миллат,  фалончи  Маккадан келибди,  деса,  унинг  этагини  ўпадиган  одати  бор.  Лекин  минг  уч юз  йил  шариат  ва  суннатга  боғлиқ  яшаган  халқнинг  бир  йилда «ваҳобий»га  айланиши  мумкинми?

Бунга  ишонган  ё  ахмоқ  ёки мунофиқ.  Ҳукуматни,  албатта,  аҳмоқ  дейиш  қийин.  Аммо  уни иккичи  сифат  билан  сифатлантирсак,  унга  ҳақорат  бўлмайди. Ўзбекистон  ҳукумати  «ваҳобий»  калимасини  шу  қадар  удумга киритди-ки,  бугун  бу  уйдирма  калима  бутун  коммунист диктаторларнинг  оғзидан  тушмайди.  Ҳатто  демократ  саналган Елцин,  унинг  меросхўри  Путин  ҳам  «ваҳобий»  билан  ётиб, «ваҳобий»  билан  тура  бошладилар.  Бу  сўз  Ғарб  дунёсида  мода бўлган  «террорист»,  «фундаменталист»  тушунчалари  билан рақобатлашадиган даражага келди. Ўзбекистон Президентининг ўз мамлакатида,  Русия  раҳбарларининг  Чеченистонда  қилган тажовузкорликлари  «ваҳобий»  калимаси билан оқланди.

«Ваҳобий»  шунақа  ғаройиб  топилма  бўлди.  Уни  1990  йилда Ўзбекистоннинг  «шонли»  КГБси топди. Ўзбекистондаги  диний  гуруҳларнинг  аксарий  қисми  1992 йилдан  бошлаб  қайтадан  «ер  ости»  фаолиятига  ўтди.  Кичик  бир қисми  сиёсийлашди,  Хизби-ут  Таҳрир  деб  аталган  ташкилот  реал заминдан  узоқлашиб,  баъзи  араб  ўлкаларида  мода  бўлган «халифаликни  тиклаш»  ғоясини  тарғиб  қила  бошладилар.

Баъзилари  қўлига  қурол олиб, жиҳодга шайланмоқдалар. Уларнинг баъзиларида  аламзадалик,  ўзидан  бошқани  «кофир», деб  аташга мойиллик  бор.  Агрессиянинг  бу  кўриниши  Ўзбекистон ҳукуматининг  ўз  халқига кўрсатаётган атеистик хуружининг айнан акс тасвирларидир.

Мен  80-90  йилларда  Ўзбекистондаги  мавжуд  диний гуруҳларнинг  етакчиларини  яқиндан  таниганман.  Улар  билан муносабатимиз  доим  очиқ  ва  самимий  бўлган.  Маълум  тушунча соҳиби  сифатида  бир-биримиздан  ўрганадиган  нарсамиз  кўп  эди. Ҳеч  ким  бир-бирини  жоҳилликда  айбламас,  ўз  билганини маданий бир  шаклда  изоҳлар,  тортишаркан,  ҳеч  ким  ҳаддидан  ошмасди.

Шундай  суҳбатларимизда  кўп  иштирок  этган  биродарлардан Аловуддин Мансурни  ҳурмат билан эслайман.  Балки,  Ўрта  Осиё  диний  лидерлари  ичида  номенклатура, мансаб  ва  сарой  ўйинларига  энг  оз  аралашган,  тўғрироғи,  ҳеч аралашмаган  бир  одам.  Илми  чуқур,  лисони  тоза  ва  фикри  қотиб қолмаган  замонавий  мулла.  Диний  гуруҳлар  шундай  зеҳниятдаги шахслар  атрофида  ташкилотланса,  бундан  қўрқиш  эмас,  қувониш керак.  Тўғри  йўлда  бирлашган  кучдан  жамиятга  фақат  фойда келиши  мумкин.

90-йил  охирида  сиёсийлашган  диний  гуруҳлардан  баъзилари «ислом  давлати»  ва  «халифалик»ни  асос  қутқарувчи  куч  эканини гапира  бошладилар.  Бу  дунё  учун  оригинал  ғоя  бўлмаса-да,  биз каби  тушунчаларини  эркин  айтишга  эндигина  ўрганаётган  жамият учун  оригинал  эди.  Бошқа  тарафдан  «ислом  давлати»  вағ «халифалик»  ҳақида  гапираётган  одамлар  на  исломни,  на-да давлатни  билишарди. Улар Осиё ва Африка қитъаларида ўзларини «ислом жумҳурияти» деб атаган ўлкалар ҳақида жўн ва чекланган тасаввурларига суянган ҳолда мушоҳада қилишарди.

Пайти келган экан, бу хусусда бир неча сўз айтмоқ истайман: биринчидан,  «исломий  давлат»  термини  нотўғри  термин.  Чунки, давлат  исломий  ёки  насроний  бўлолмайди.  Давлат  бир воситадир, бошқарув  воситаси.  Давлат  бир  механизм,  инсонлар фойдаланадиган  бир  тизим,  янада  қўполлаштирсак,  бир  иншоот. Иншоот ҳеч қачон исломий бўлолмайди.

Лекин бу иншоотни бошқарган, бу иншоотда яшаган одамлар муслимон  бўлишлари  мумкин.  Давлат  раҳбарлари  исломий бўлишлари  мумкин.  Худди  шунингдек,  Қуръони-Каримни  «бу бизнинг  Конституциямиз»  дейиш  ҳам  Қуръони-Каримни камситиш,  уни  инсонлар  яратган  маҳлуққа  тенглаштиришдир.

Қуръони-Карим  маъно  эътибори-ла  наинки  бир  давлат,  бир жамият,  ҳатто  ер  юзидаги  бутун  давлатлар,  балки,  бутун  Коинот муаммоларини қамраган мисли йўқ, илоҳий китобдир. Айни пайтда Қуръони  Карим  Оллоҳнинг  бирлигини  таниган  инсонлар  учун индирилгандир.

Бу  китоб  муслимларнинг,  яъни,  Оллоҳга  таслим бўлганларнинг  китобидир.  Инсон  зоти  яратган  давлатда  эса, Оллоҳга  инонганлар  қаторида,  инонмаганлар  ҳам  яшайдилар. Уларни  муслимон  қилиш  ёки  қилмаслик  Оллоҳнинг  ихтиёридадир. Бир  муслимон  раҳбар,  муслимон  ҳукумат,  муслимон  халқ  ичида ғайримуслим бўлган одамлар ҳам яшашлари мумкин. Марҳаматли Оллоҳ  қатида  уларнинг  ҳам  ҳақ-ҳуқуқлари бор. Бу ҳақ-ҳуқуқларни муслимонлар  бошқарган  давлатнинг  поймол  қилишга  ҳаққи  йўқ.

Муслимонлар  ҳуқуқи  билан  баробар  ғайримуслим  ҳуқуқлари  ҳам давлат  тарафидан  муҳофаза  қилинмоғи  шарт.  Қуръонда мусулмонга  фарз  қилинган  нарсаларни  ғайримуслимдан  талаб қилишнинг  иложи  йўқ.  Демак,  давлат  фақат  муслимон  эмас,  ғайримуслимни  ҳам қамрайдиган  Конституция  чиқариши  керак.  Бу  ҳолда,  давлат Конституциясини  Қуръонга  тенглаштириш  нафақат  маънавий, балки ҳуқуқий  жиҳатдан ҳам нотўғри бўлади.

Лекин  давлат ўз қонунларини Қуръони Каримда кўрсатилган мукаммал инсон бўлиш мезонларига асосланиб тайёрлаши мумкин. Фақат бу қонунлар ҳеч қачон шариат бўлмагани каби, бу қонунлар жамғармаси асло Қуръони Карим бўлолмайди.

Ҳалифалик  ҳақида  бир  оғиз  сўз.  Бу  ғояни  ташвиқ  қилишга интилаётганлар  ҳам  Хулофаи-рашидиндан  сўнгра  (тўрт  халифа  – Ҳазрати Абубакр, Умар, Усмон, Али радиоллоҳу анҳлардан кейин) Пайғамбаримиз  башорат  қилганларидек,  муслимонларни халифалар  эмас,  маликлар  (подшоҳлар)  бошқаришини билишмайдиганга  ўхшайди.  Кейин  ўзини  «халифа»  эълон қилганлар  қайси  подшоҳ  кучли  бўлса,  ўшанинг  номига  хутба ўқиганини  ҳам  билишмайди…  Халифалик  қуришдан  аввал,  шу ўзимизнинг  қишлоқдаги  учта  мулланинг  бошини  бир  ерга келтиришни,  кейин  кенгроқ  миқёсда,  туман  миқёсида муслимонларнинг  ҳамжамиятини  сақлаш,  кейин  куч  ва  умр  етса, вилоят  ва  ҳатто  Ўзбекистондаги  мўъминлар  бирлигини  ўйласак, ҳам  ўзимизга ҳам бошқаларга яхшилик қилган бўлар ва балки, шу билан Оллоҳу таолонинг  розилигини  қозонган бўлардик.

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube