Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Филиппин президенти: “Тупурдим БМТга. Наркотик савдоси билан шуғулланувчиларни қатл қилиб келганман ва шундай давом этаман”

Филиппин президенти: “Тупурдим БМТга. Наркотик савдоси билан шуғулланувчиларни қатл қилиб келганман ва шундай давом этаман”
22 Ağustos 2016 - 21:10 'да юкланди ва 1339 марта ўқилди.

495401de7d7beba0741eaca8b1_91610793Филиппин президенти Родриго Дутерте, Бирлашган миллатлар ташкилотидан осонликча чиқиб кетиши мумкинлигини, ҳамда Хитой ва бошқа давлатлар билан ўзининг ўхшаш ташкилотини туза олишини таъкидлаган. Ўтган хафтада БМТнинг бир неча инсон ҳуқуқларини ҳимия қилиш бўйича мутахассислари Маниладан мамлакатда ҳаддан зиёд кўпайиб кетган наркотик моддалар савдоси билан шуғулланувчиларнинг қатл қилинишини тўхтатишни талаб қилишган эди.

Ушбу ҳолат Дутерте, тезлик билан наркомафияни таг-туги билан йўқ қилиш ҳақидаги баёноти билан чиқганидан сўнг юз берган эди. Бугунга келиб 900 киши наркотик савдоси билан алоқадорликда гумон қилинмоқда.

“Агарда сиз мен ҳақимда битта ёмон нарса айта олсангиз, мен сиз ҳақингизда 10 тасини айтишим мумкин. Ҳеч қандай қадрингиз йўқ сизларнинг. Чунки ҳақиқатдан ҳам ўз вазифангизга масъулият билан қараганингизда, сизлар барча бу уруш ва қотилликларни тўхтата олган бўлардингиз”- дея ғазаб билан таъкидлаган Дутерте, ва БМТ мутахассисларига наркотиклардан вафот этганлар сонини санаб кўришни тавсия қилган.

БМТни терроризм, очлик, шунингдек Ироқ ва Суриядаги зиддиятларни ҳал қилмаганлиги учун танқид қилган Филиппин президенти, “Балки биз шунчаки Бирлашган миллатлар ташкилотидан чиқишимиз керакдир?” – деб айтган.

Дутерте журналистларга жавобан, бу билан боғлиқ муаммоларга ва оқибатларига тупуришини айтган. Ҳамда, наркотик моддалар савдоси билан шуғулланувчиларнинг қатл қилинишини ва бу муаммони батамом йўқ қилишини баён қилган.

ЎХҲ хабарлар бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • Холиқназар Ғаниев ;

    ” …БМТни терроризм, очлик, шунингдек Ироқ ва Суриядаги зиддиятларни ҳал қилмаганлиги учун танқид қилган Филиппин президенти, “Балки биз шунчаки Бирлашган миллатлар ташкилотидан чиқишимиз керакдир?” … ”

    Жуда ўринли гаплар. …

    23/08/2016 05:49
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар