Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Қандай қилиб Ўзбекистон бокс бўйича жаҳонда энг кучли мамлакатга айланди

Қандай қилиб Ўзбекистон бокс бўйича жаҳонда энг кучли мамлакатга айланди
23 Ağustos 2016 - 22:15 'да юкланди ва 853 марта ўқилди.

Учта олтин, жаъми еттита медал – камтарона мамлакат учун катта ютуқ.

6146

Ўзбекистон Риода бўлиб ўтган Олимпиадада ҳақиқий сенсация натижага эришди – ушбу кичик ва камтарона мамлакат боксчилари 7 та медалга сазавор бўлишди, шулардан учтаси энг юқори ўринлар учун. Натижада Ўзбекистон бокс мусобақаларида қозонилган медаллар сони бўйича биринчи ўринни эгаллаб, шу вақтгача энг кучли дея эътироф этилиб келинаётган Кубани ортда қолдирди.

197072

Ўтган тўрт йил ичида ўзбеклар ўз боксчилари билан нима қилганларини ҳеч бир спорт мутахассислари тушунишмаяпти. Чунки Ўзбекистон Лондондаги Олимпиадада яхши натижа кўрсата олмаган эди ва бор йўғи битта медалга сазовор бўлганди, у ҳам бўлса бронза. Қолаверса, Рио сафарига қадар ўзбек боксчилари қатнашган барча Олимпиада ўйинлари тарихида жаъми 7 та медал қозонишган (бир олтин ва 6 бронза). Шундай қилиб, бир мусобақада спортчилар ватандошлари охирги 20 йил ичида эришган натижадан кўпроқ ютуққа эришишди.

Бу қандай бўлиши мумкин? Ҳамма гап ишга йондашувда. Охирги йилларда Ўзбекистон Бокс Федерацияси боксни оммалаштириш ва чиндан ҳам миллий спорт турига айлантириш учун барча шароитларни яратди – ўзбек спортчилари иштирокидаги жангларини тўғридан тўғри, жонли эфирда олиб кўрсатиш бўйича телевидения билан шартнома имзоланди, Nike каби жаҳон бренди бўлган йирик ва яна бошқа кўрлаб ҳомийларни жалб қилиш борасида фаол ишлар олиб борилди.

Телевидения бўйлаб жонли эфирга узатиш ва ҳомийларни жалб қилиш, спортчиларни тайёрлаш учун сарфланадиган маблағлар ҳажмини оширишга ёрдам берди, бу эса ўз ўрнида натижаларга ижобий таъсир кўрсатди. 2015 йилги Бокс бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон икки олтин ва уч кумуш медал қозонишга муваффақ бўлди, оқибатда умумий эришилган натижалар бўйича фақатгина 5 та олтинга сазовор бўлган Қозоғистон терма жамоасидан кейинги ўринни эгаллашди. Ўша вақтдаёқ бугунги ўзбек боксчилари авлоди Риода фақат медаллар учун эмас, балки ғалаба учун ҳам кураша олишлари маълум эди. Аммо, ўша йили Қатарда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон лидерлар орасидан жой эгаллай олмади – гарчи 3 кумуш ва 3 та бронза олган бўлсада, жамоа ғалабасиз қолди.

197071

Бироқ Риода ҳар бир ўзбек спортчиси ғалаба учун қўлдан келганича курашди. Балки молиявий мотивация ўз ролини ўйнагандир, чунки Ўзбекистон президенти барча медал соҳибларига мисли кўринмаган миқдорда пул мукофотларини ваъда қилди: Олимпиаданинг олтин меддаллари совриндорларига 200 минг доллар, кумуш медал совриндорларига – 100 минг, ва бронза медал совриндорларига эса – 75 минг доллар.

Ҳозирча тушунарсиз, ўзбек бокси ютуғига қандай муносабатда бўлиш керак – бошлангани каби тезда тугайдиган мўжизага бўлгани кабими, ёки бокс дунёсида пайдо бўлган янги грандга кабими. Аммо нима бўлганда ҳам қардош халқ учун хурсанд бўлиб, унга эришилган марраларда тўхтаб қолмасликни тилаб қоламиз.

Сергей Наситин

Русчадан ЎХҲ таржимаси

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар