Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Бир ҳовуч халқ

Бир ҳовуч халқ
25 Ağustos 2016 - 5:00 'да юкланди ва 2070 марта ўқилди.

MS yo'lnoma_1Муҳаммад Солиҳ

ЙЎЛНОМА
(Хотира)
(64)

БИР ҲОВУЧ ХАЛҚ

Ўзбекистонда  19  август  синовидан  юзи  оқ  чиққан  ягона сиёсий  ташкилот  «Эрк»  партияси  бўлди  ва  биз  бундан  ғурур туярдик.  Мустақиллик  ғоясини  шу  «бир  ҳовуч»  эркчилар  шиор қилиб  кўтарганди,  уни  ҳимоя қилиш пайти келганда, майдонда яна ўша  «бир  ҳовуч»  эркчилар  қолди.

Агар  Хунтанинг  умри  уч  кун эканлиги  аввалдан  маълум  бўлсайди,  унга  ҳамма  қарши  чиқарди, лекин  бу  маълум  эмасди.  Унга  қарши  чиқишга  журъат  қилган одамлар  ҳам  озчилик  эди.  Бу одамлар нафақат Тошкентда, балки, Империя  пойтахти  Москвада  ҳам,  Совет  Иттифоқининг  бошқа шаҳарларида ҳам озчилик эди. Нима бўлар экан, деб кутиб турган миллионларга  нисбатан  оз эди. Балки, хунта келиб, қорнимиз тўяр, деб  умид  қилаётган  моддиятчиларга  нисбатан  оз  эди.  Ҳуррият душманларига нисбатан, тоталитар давлат мухлислари, айғоқчилар, шовинистлар ва ҳатто лаганбардорларга нисбатан ҳам озчилик эди хунтага қарши чиққанлар.

Яна бир тошбеҳ айтсак, «бир ҳовуч» эди қарши чиққанлар. Лекин бутун дунё газеталари Москвадаги давлат тўнтаришига  халқ  қарши  чиқди,  деб  ёзди.  Биз  ҳам  шундай,  деб ёздик.  Хунта  енгилганини  кўрган  камтар  кўпчилик  ҳам  ўша озчилик  ҳақида  «халқ»  деб  гапира  бошлади.  Халқ  қарши  чиқди, халқ ғалаба қилди, халқ жасорат кўрсатди.

Яъни, бир ҳовуч озчилик – халқ бўлди-қўйди.

Бир ҳовуч халқ.

Бу  уч  сўздан  иборат  ибора  менинг  озодлик  ҳақида  ёзган сўнгги шеърим эди.

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube