Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Жипслашув

Жипслашув
02 Eylül 2016 - 7:16 'да юкланди ва 1737 марта ўқилди.

MS yo'lnoma_1Муҳаммад Солиҳ

ЙЎЛНОМА
(Хотира)
(73)

1992 йил. ЖИПСЛАШУВ

Умумидрок  янги  туғилаётган  шайтанатнинг  муҳтамал агрессиясини  тасаввур  қилди,  шекилли,  дарров  жипслашув сигналини  берди.  Ўзбекистонда  қайта  қуриш  даврида  тузилган истисносиз  бутун  норасмий  ташкилот  раҳбарлари  «Эрк»  партияси биносида тўпланиб, бирлашув қарорига бордилар.

Март  ойида  «Эрк»,  «Бирлик»,  «Туркистон,»  «Тўмарис», «Демократик ислоҳотлар ҳаракати» ва «Ёш олимлар уюшмаси» бир бўлиб  «Ўзбекистон  Демократик  Форуми»  тузилганини  эълон қилишди.  Форумга  фақат  ташкилотлар  эмас,  шахслар  ҳам  аъзо бўлишлари  мумкин эди. Олий Кенгашдан 15 га яқин миллатвакили Форумга кирди.

Собиқ  бош  Вазир  Шукрулло  Мирсаидов  ҳам  шулар  ичида эди.  «Эрк»  партияси  Форумга  параллел  равишда  20  дан  ошиқ иқтисодчи  олимни  тўплаб,  уларга  Ўзбекистоннинг  иқтисодий жуғрофиясини  яратиш  ва  ўлкани  бўҳрондан  чиқариш  Дастурини ишлаб  чиқаришни  топширди.  Олимлар  бу  вазифани  бажонидил қабул  қилиб,  илҳом  билан  иш  бошладилар.  Олимлар  гуруҳи  ўлка маорифи ва илмида ўрни бўлган фан докторлари ва номзодларидан таркиб топганди.

Бу  инсонлар  бир  оғиз  илиқ  сўзимизга  «лаббай»  деб  келган, ватанга фақат чиройли сўзлар билан эмас, амалда хизмат қилишга бел  боғлаган  фидоий  кишилар  эди.  Бугун  уларни  катта миннатдорчилик  туйғуси  билан  эслайман.  Уларга  бизнинг ташкилот на мансаб, на пул ва на-да обрў олиб берарди.

Аксинча,  бу  инсонлар  бизнинг  қароргоҳга  тирикчилигини, мансабини  хавфга  қўйиб, ҳукуматнинг ғазабига учраш эҳтимолини кўзга  олиб, келишганди. Баъзи тушкун кайфиятли мухолифатчилар «зиёлилардан  умид  йўқлиги”  ҳақида  ёзғира  бошлаганда  доим мен уларга  ўша  1992-да  тузилган  иқтисодчилар  форумини хотирлатаман.

Иқтисодчилар  «Эрк»  партиясининг  мажлис  залида  бор-йўғи уч  марта  тўплана  олди,  аммо  шунинг  ўзигина  ҳукуматни  иқтисод мавзусида  бу  ташаббусни  айнан  такрорлашга  мажбур  қилди. Ҳукумат  Бош  вазирликда  иқтисодчиларни  тўплаб  «Эрк» партиясининг  нафақат  ғоясини  ўзлаштирди,  балки,  бу  гуруҳни аташда  ҳам  «Эрк»ка  тақлид  қилди.  Айни  пайтда  бизнинг  гуруҳга тазйиқ  ўтказа  бошлади.  «Эрк» алтернатив ҳукумат тузаётганмиш, деган миш-мишлар илк даъфа ўша кунлари чиқарилди.

Ҳукумат  бизга  муқобил  тузилган  иқтисодчилар  гуруҳини телевидение орқали бот-бот намойиш қилиб турди. «Эрк» гуруҳига тазйиқни  борган  сари  ошира  борди.  Ниҳоят,  ҳар эҳтимолга қарши, гуруҳ  аъзоларининг  хавфсизлигини  ўйлаб,  йиғилишларни  вақтинча тўхтатгандик,  ҳукумат  ҳам  ўз  гуруҳини  намойиш  қилишдан тўхтади.

Кейин  эшитсак,  бу  гуруҳ  ҳеч  бир  жиддий  нарса  устида ишламаган,  ҳеч  қандай  программа  ҳам  ҳозирламаган  экан.  Энг ажабланарлиси,  «Эрк»  гуруҳи  ўз мажлисларини тўхтатгандан сўнг ҳукумат гуруҳи ҳам тарқатилиб юборилган. Бу  ғаройиб  воқеанинг  сирини  бугун  ҳам  англамайман. Мақсад  бизнинг  гуруҳ  фаолиятини  тўхтатиш  бўлса,  буни одатдагидек  тазйиқ-таъқиб  билан  тўхтатса  бўларди-ку,  зотан, шундай  тўхтатилди  ҳам.  «Муқобил  гуруҳ»  тузишга  зарурат  бор эдими?

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube