Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

16 январ

16 январ
31 Ağustos 2016 - 5:09 'да юкланди ва 1690 марта ўқилди.

MS yo'lnoma_1Муҳаммад Солиҳ

ЙЎЛНОМА
(Хотира)
(71)

16 ЯНВАР

Соат  кечқурун  тахминан  саккиз  эди.  Шоир  Омон Матжоннинг уйида бир-икки дўст билан меҳмонда эдик. Дастурхон ёзилиб,  чой  қўйилганди,  телефон  жиринглади  ва  мени чақиришаётганини  айтишди.

—  Ассалому-алайкум,  —  деди,  русча  талаффуз  билан  таниш овоз,  —  сиз  билан  Ислом  Абдуғаниевич  гаплашмоқчи,  телефонни уласам бўладими?

— Уланг, — дедим.

—  Яхшимисиз,  —  деди  президент  ва  қисқа  ҳол-ахвол сўрашгандан кейин:

—  Бу одамларингизга айтиб қўйинг, тўс-тўполон қилишмасин, бошқаларга  ҳам  ўзларига  ҳам  зарар  беради  аммо,  —  деди  ўпкали оҳанг билан президент.

— Қайси одамлар, мен тушунмадим, — дедим мен.

—  Эшитганингиз  йўқми,  ВУЗгородокда  талабалар  сизнинг номингизни  плакатга  ёзиб,  намойиш  қилишаяпти,  милисага  ҳужум қилишди,  қаттиқроқ  чора  кўришга  тўғри  келди,  агар  яна  давом эттирсалар,  ёмон  бўлади  лекин  айтиб  қўяй…  Мен  бу  воқеаларни биринчи марта эшитаётгандим.

Талабалар билан ишлаётган бўлим ҳам  менга  намойиш  ҳақида  ҳеч  нарса  демаганди.  Аммо Президентнинг  овозидаги  таҳдид  оҳанги  менга  ёқмади,  жавобим дағалроқ чиқди:

—  Кечирасиз-у,  бутун  кўчага  чиққанлардан  мен  масъул бўлолмайман,  биз  агар  намойиш  қилмоқчи  бўлсак,  ижроқўмга ариза берган бўлардик, — дедим.

—  Илтимос,  шуни  тинч  йўл  билан  ҳал  қилайлик,  бизга ёрдам беринг,  қон  тўкилмасин,  —  деди  Каримов,  —  ҳозирча  уларни изоляция  қилдик,  аммо эртага яна кўтарилиши хавфи бор…

Президентнинг  «қон  тўкилмасин,»  дегани  воқеанинг  анча жиддий  эканлигидан  дарак  берарди.  У  пайтда  қоннинг  аллақачон тўкилгани ва уни хаспўшлаш учун президент менга ва бошқаларга телефон  қилаётганини,  албатта, билмасдим. Бизникиларга телефон қлиб  вазиятни  аниқладим.  Жанжал  ошхонада  чиқибди.  Ноннинг баҳоси ошганига норозилик билдириб, бир гуруҳ кўчада тўплангач, милиса  уни  тарқатмоқчи  бўлган,  лекин  оломон  каттаяверган.

Кечқурунга  қараб  талабалар  намойиши сиёсий тус олган, шиорлар ҳукуматнинг  ғазабини  қўзғаган  ва  «омон»чилар  талабаларга  ўт очган, оқибатда иккита талаба шаҳид тушиб, ўнларча киши ярадор бўлган.  Лекин  талабалар  исёни  давом  этган.  Шаҳарча  тун  бўйи милиса кордони  билан ўраб турилган.

Эрталаб  «Эрк»  партиясининг  котиби  Абдулҳай Абдураҳмоновни  ёнимга  олиб  Талабалар  шаҳарчасига  жўнадик. Соат  ўнлар  чамаси  эди,  талабалар  шаҳарчаси  ичидан  ўтган марказий  кўча  одамга  тўла  эди.

Йўл  четида  тикланган  панжара устига  чиқиб  олган  икки-учта  кишидан  биттаси  «бирлик»чи Абдуманноп  Пўлатов  эди,  у  талабаларга  қарата  нимадир  деб гапираётганди. Мени ҳам шу «панжара-минбар»га таклиф этишди.

«Минбар»дан оломонга кечаси шаҳид бўлганлар учун таъзия изҳор  қилдим.  Шикоятларини  тингладим.  Талабалар  ҳибсга олинган  бир  гуруҳ  сафдошларининг  қўйиб  юборилишини  талаб қилдилар.  Биз  «омон»чилар  қароргоҳига  бордик.  У  ерда  Тошкент шаҳар  ҳокими  Адҳам  Фозилбеков  ва  Жумҳурият  Прокурори Мустафоев  бор  эдилар.  Талабаларнинг  талабини  айтдим.  Улар қабул  қилишди,  фақат  оломонни  тинчлантириш  керак,  дедилар.

Мен,  сизлар  бу  ерда  бекиниб  ўтирсангизлар  тинчланмайди, талабаларнинг  муаммоларини  ўз  оғизларидан  эшитинг  ва  чора кўринг,  дедим.  Биз  борамиз-у,  фақат  талабалар  агрессив,  кеча иккита одам ўлдирилди, жанжал яна бошланмаса, деб қўрқаяпмиз, деди  Фозилбеков.  Мен  талабаларнинг  ёнига  бордим  ва  уларга ҳокимият  вакилларини  олиб  келаман,  фақат  ур-қир  қилмайсизлар, дедим.  Оломон  «хўп»  деди.  Фозилбеков,  Жумҳурият  Прокурори Мустафоев,  Абдуманноп  Пўлатов  навбатма-навбат  гапира бошладилар.  Биз,  нотиқлар,  ҳали  ҳам  ўша  «панжара-минбар»да омонат  туриб  дарахт  шохларидан  ушлаб,  нутқ  қилардик.  Манзара кулгили эди. Тўладан келган Прокурор «минбар»га зўрға пишиллаб чиққанди,  оғзидан  чиққан  ҳар  сўз  минбардан  қулаш  хавфини туғдирар  ва  шу  боис  овозини  секин  чиқарарди.  Пастда  турган ёшлар  эса  «қаттиқроқ  гапиринг,»  дея  бақиришарди.  Фозилбеков ҳам  Прокурор  ҳам  шляпаларини  энсасига  суришган,  терлаган манглайларидан буғ кўтариларди.

Намойишчилар ерда ўтириб тинглашаётганди. Ўтирган одам тикка  турган  одамдан  сокинроқ  бўлади,  деб  ўйлардик  ва  қайта қуриш  йилларида  ўтказилган  йиғинларнинг  аксариятида  бу  усулни қўллагандик.

Мулоқот  яхши  кетаётганди,  ҳокимият  вакилларининг ваъдалари  оломонни  анча  тинчлантирди.  Бу  оломон  ичидаги провакаторларга  ёқмади.  Мен  аниқ  кўрдим,  бошига  қимматбоҳо савсар телпак кийган 40 ёшлар чамасидаги бир кимса биз томонга худди  ҳазиллашаётгандай,  юзида  табассум,  кичик  бир  тош  отиб юборди.  Бир  неча  сония  сўнгра  худди  шундай  кичик  тошча иккинчи  бир  нуқтадан  отилди,  кейин  учинчи,  тўртинчи  ва  борган сари бу тошлар каттая борди.

—  Бизнинг  йигитларни  ўлдиришга  шу  Мустафоев  буйруқ берди! — деди бир ваҳший овоз.

Оломон  оёққа  қалқди.  Тошлар  ёмғир  каби  ёға  бошлади.

Ёнимда  турган  нотиқлар  ўзларини  таппа-таппа  ерга  ташлаб жуфткани  рослашди.  Оломон  тош  отишни  тўхтатиб  бизга  томон югура бошлади. Менинг ўнг оёғимга тош тегиб ғазабим жунбушга келганди.

— Бас қилинг, ҳайвонлар!, — дея бақирганимни билмай қолдим.

Бу сўкинч худди қамчи каби таъсир қилди, оломон тўхтади. Аммо 50-60 киши  қочаётган нотиқларни қувалаб бораётганини кўрдим. Оломонни  қайтадан  ўтиртирдик.  Талабаларга  «сизлар жанжал  қилмаймиз,  деб  сўз  бердингизлар,  аммо  аҳдингизга  вафо қилмадингизлар,»  дедим.  Тўғри,  тўғри,  ичимизда  иғвогарлар  бор эди, дея бақиришди ёшлар.

Оломон ғалати бир ҳилқат. Ичида иғвогар борлигини билади, унинг  нияти  ёмонлигини  билади,  аммо  у  иғвосини  бошласа, оломонжон  бу  иғвога  учиб,  бузишга,  синдиришга,  майиб  қилишга, ҳатто  ўлидиришгача  бориши  мумкин.  Албатта,  талабалардан иккитасини  ўлдирган  ҳокимият  ўз  жазосини  тортиши  керакди.

Аммо  оломоннинг  линч  қилишни  истаётгани  —  на  Фозилбеков,  на Мустафоев буни ҳақ этганди. Жазони ҳақ этган давлат эди, давлат эса,  битта  одам  эди.  У  одам  1991  йилги  президентлик сайловларидан  кейин  ўз  халқи  билан учрашишни бас қилганди. Ва ортиқ  ҳеч  қачон  учрашмаяжак  эди.  Эртаси куни «Комсомолъская правда»  газетаси  17  январ  ҳақида  «бирлик»чилар  маълумотига таяниб ёзилган бир мақола чоп этди. Мақола «студенты забросали камнями недавнего своего кумира Мухаммада Салиха,» дея хабар берарди.  Бу  «Бирлик»  ҳаракатидаги  «Эрк»  мухолифларининг  илк дезинформацияларидан  бири  эди.  Кейинроқ  бу  кичик  гуруҳ мухолифликни  янада  ашаддий  аламзадалик  билан  юритажагини, режим  четда  қолиб,  бутун  фаолиятини  «Эрк»  ва  каминага  қарши сохта хабар тарқатишга қаратишини ҳеч ким тасаввур қилмаганди.

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube