Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Байроғи – риё, худоси – бойлик

Байроғи – риё, худоси – бойлик
10 Eylül 2016 - 15:33 'да юкланди ва 2009 марта ўқилди.

149232-INNERRESIZED600-600-1Эргаш Сулаймон

Фитратга мактуб ёхуд руҳ билан суҳбат

Биринчи боб

(25)

Кўҳна Турондаги тамаддун марказларининг асоси бўлмиш Марказий Туркистон, яъни Ўзбекистон юз тубун маънавий ириб-чиришга юз тутган. Ҳамма ёқда тартибсизлик ва саросиманинг ҳукм суриши оқибатида инсонлар ижтимоий муаммолар гирдобида ботиб қолган, уларнинг дунёда айтадиган сўзи йўқ.

Бунга мисол, диктатор Каримов ўлди, Бош вазир Шавкат Мирзиёевнинг президенлик ўрнини ғирром усуллар билан эгаллашдан бўлак бирор айтар гапи, тайинли бир режаси йўқ.

Олий Мажлис ва Сенат Бош вазир Мирзиёевнинг ноқонуний ва жиноий ишларини қонунлаштириб беради. Миллий Хавфсизлик хизмати, Прокуратура ва ИИВ каби адолатни тўғри йўлда йўналтириб, адолатсизликка барҳам бериш асосий вазифаси бўлган органлар, Бош вазир бошчилигидаги содир этилган жиноятларни хаспўшлаш ва халқнинг пешона териси билан топилиб, ҳукуматдагилар томонидан ўмарилган пулларни халқнинг назаридан яшириш, таҳлика туғилганда қўриқлаш, “ҳаддан ошилганда” халққа дўқ-пўписа қилиш, зарур бўлса уриб-қириш, ҳақ-ҳуқуқини талаб қилган инсонларни ўлдириш билан овора. 

Ўзлари ўртага келтирган қонунларга тупириш, уларга марҳум президентдан “Ота мерос” бўлиб қолди.

Ўзбекистонда одамлар учун дунё ич-ичидан бўшаб, ҳувиллаб қолган, унга ҳаёт бағишловчи булоқлар қуриб битган. Фуқароларининг назарида дунёда на инсонларни йўлга бошлагувчи дину диёнат, на давлатни бошқаришга ярайдиган оқилона қонун қоидаю низом мавжуд.

Миллатга на маънан, на руҳан ҳеч қанақа алоқаси бўлмаган миракизмчилар ўз қонларини мукаммал, ирқларини олий деб билишади. Улар ўтган йигирма етти йил мобайнида, бир-бирлари билан қуда-анда бўлиб, давлат – халқ маблағларини бирга ўмариб, бирга ёлғон гапириб, бирга жиноятларни амалга ошириб, бир-бирларига чирмашиб, бир-бирлари билан қариндош-уруғ бўлиб кетдилар.

Рус руҳиятли, ўзбек кўринишли бу янги номсиз ва субутсиз миллатнинг байроғи – риё, худоси – бойлик.

Кеча Темур кимлигини эшитмаган бу кимсалар, бугун ўзларини темурийлар наслиданмиз, инсониятнинг ўзга вакилларига нисбатан ҳалол ва олижанобмиз, табиатан нодир хислату фазилатлар эгасимиз, деб ишонишади. Қўшни халқларга баланддан боқиб, уларга кинояли лақаблар тақиб, кулги, масхара этишади. Орқасида, бутун миллатни муҳтожликка гирифтор этиб, бутун бир миллатни қўшни мамлакатлар халқлари оёғи остида қулларча меҳнатга мажбурлайди.

Миракизмни, яъни ўзбек жамиятини ҳалокатга бошлаган сабаб – аста-секин кучайиб борган чириш эмас, балки бошданоқ унинг табиати ва моҳиятида мавжуд бўлган худбинлик, қабоҳат эди.

Ҳар нечук, ижтимоий тартибот, агар асос-эътибори билан сохта бўлса, ҳеч қандай ақлу идрок қудрати, таъмирлашу тузатишлар уни қутқариб қололмайди.

Иллат илдизларда экан, новда ва япроқлар ўлимга маҳкум.

Миракизмнинг, унинг меросхўри бўлмиш Шавкат Мирзиёев бошлиқ ҳукуматнинг мақсади, юқорида айтганимиздек, фуқароларни эзиб, қонини сўриш, бир ҳовуч одамларни бойитиш экан, ушбу корхонанинг фаолияти унинг табиати кўтаргунча ажойиб мулоҳазакорлик ва маҳорат билан, ҳалол ва холис амалга оширилади.

Аммо унинг замирида ётган ёлғон ва адолатсизлик туфайли жамиятни ҳалокатдан сақлаб қолишнинг иложи йўқ.

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube