Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Демократик иҳтилол

Демократик иҳтилол
29 Ağustos 2016 - 5:31 'да юкланди ва 1639 марта ўқилди.

MS yo'lnoma_1Муҳаммад Солиҳ

ЙЎЛНОМА
(Хотира)
(69)

 ДЕМОКРАТИК ИҲТИЛОЛ

 Олий  Кенгашнинг  навбатдаги  сессияси  октябр  ойида бўлиши  керак  эди.  Мен  бир  иш  билан  Москвага  кетгандим, сессиядан бир кун аввал қайтиб келдим. Ўша кечқурун бир депутат ошнамиздан телефон келди:

— Эртага жангга тайёрмисиз? — деб сўради у.

— Албатта, тайёрман, — дедим.

Депутатнинг  саволида  бир  ғайритабиийлик  кўрмадим.  Мен ҳар бир сессияда ҳукуматни танқид қилардим, танқид қилинадиган нарса  шу  қадар  кўп  эди-ки,  биров  «жангга  тайёрмисиз,»  деб сўрашининг  ҳам  кераги  йўқди.  Эртасига  Олий  Кенгаш  залига кирдим.  Депутатлар  гуруҳ-гуруҳ  бўлиб  қаҳ-қаҳ  отишар, нималарнидир  одатдагидан  қизиқроқ,  сирлироқ  муҳокама қилишарди.  Сессия  иш  бошлади.  Биринчи  бўлиб,  Алижон Қўчқоров  деган  депутатга  сўз  берилди.  У  кутилмаганда Президентни  танқид  қилабошлади.  Қайсидир  фармонни  нотўғри чиқарганликда  айблади.  Унинг  чиқиши  мени  севинтирди.  Ниҳоят, тил кирди  Парламентга, дея севиндим.

Қўчқоровдан  кейин  сўзни  Тошкент шаҳар Куйбишев тумани ижроқўми  раиси  Шуҳрат  Нусратов  олди.  Бу  йигит  ҳеч  қачон сессияларда  гапирмасди.  Биринчи  сўз  беришганини  кўриб,  бирор бир  эълони  бўлса  керак,  деб  ўйладим.  Лекин  у ҳаммани ҳайратга солди  (кейин  ҳаммани  ҳайратга  солмагани  маълум  бўлди).

Минбарга келиб русчалаб тахминан шундай деди:

— Президент Конституцияга хилоф иш тутаяпти, бунга фалон-фалон  воқеаларни  мисол  келтириш  мумкин.  Конституцион  Суд Раиси  Ўрозаев  қаерга  қараяпти,  биз  унинг  миллати  ўзбек эмаслигига қарамай, уни сайлагандик…

Нусратов  5  дақиқа  давомида  Президент  Каримовни шундай танқид  қилди-ки,  унинг  бу  журъати  менда  бир  оз  шубҳа  уйғотди.

Ундан  кейин  чиққан  яна  бир  депутат  айни  шиддатла  Каримовга ташланди.  Бу  одам  ҳам  аввал  қочадиган  жойини  тайинлаб қўймасдан  бундай  «жасорат»га  қодир  эмасди.  Бу  одамлар  ўтган мажлисларда  мен  минбарга  чиқиб,  Президентни  танқид  қила бошлаган  заҳот  ер  тепиб,  «бўлди  энди!»  дея бақирган, Каримовга лаганбардорлик қилган одамлар эди.

Уларнинг  180  даража  ўзгарганида  мутлақо  бир  синоат  бор эди,  аммо  буни  ўйлаб  охирига  етмасдан,  минбарга  мени  таклиф қилишди.  Сўз  олиш  учун  навбатга  ёзилгандим,  аммо  навбат бунчалик тез келишини кутмагандим. Ҳар ҳолда, нутқим тайёр эди, минбарга  чиқдим.  Қашқадарё  ва  Сурхондарё  вилоятларида мухолифат  вакилларига  бўлаётган  тазйиқлар  ҳақида,  ҳукуматнинг бу  воқеаларни  жўрттага  билмаганга  олаётгани  ва  Каримовнинг буюруғисиз  бундай  тазйиқ  ўтказила  олмаяжаги  ҳақида  ёзилганди
нутқ.

Гапимни  бошламасдан  олдин  мендан  аввал  чиққан депутатларни  танқид  қилишни  ўрганаётганлиги  билан табрикладим.  Аммо  уларнинг  самимиятига  ишонмайман,  дедим.

Кечагина  президентни  танқид  қилганларга  «бўлди,  етар»,  деб  ер тепган  одамлар  қанчалик  носамимий  бўлган  эсалар,  бугун  ўзлари Президентни  танқид  қилганда  ҳам  шунчалик  носамимийдирлар, дедим.  Ва  ўз  нутқимни  ўқий  бошладим.  Нутқ  битди,  бориб жойимга ўтирдим. Олқиш ҳам, қарғиш ҳам йўқ, зал жим-жит эди.

Кейин  бир  нечта  депутат  Мирсаидов  гапирсин,  деб  бақира бошлади.  Шукрулло  Мирсаидов  ўша  пайтда  Вице-президент  эди. Авваллари  Президент  Каримов  билан  жуда  қалин  эдилар,  91-йил ўрталарига  келиб,  оралари  бузилганди.  Каримов  уни  Бош министрликдан  олиб,  Вице-президентлик  лавозимига  ўтказганди.

Бунга  исён  қилган  Мирсаидов  депутатлардан  бир  қисмини Каримовга  қарши  тайёрлаб,  унинг  ўрнини  эгаллашни  режа қилганди.  Олий  Кенгаш  раиси  Мирзаолим  Иброҳимов  ҳам  бу ишнинг ичида эди, шунинг учун ҳам сессияда сўз олганлар маълум тартиб  билан  чиқиб  гапира  бошлагандилар.  Менинг  бу  ишдан мутлақо хабарим йўқ эди. Сессиядан бир кун олдин менга «жангга тайёрмисиз,»  деб  сўраганларида  бу  саволнинг  бир  парол  эканини билмасдим. Мен чиқиб Президентни танқид қилдим, аммо мендан олдин  чиққан  одамларни  ҳам  носамимийликда  айблаб  қўйгандим.

Бу  иҳтилолчиларга  кутилмаган  чиқиш  бўлди.  Улар  мендан  кўмак кутишганди,  мен  буни  билмагандим.  «Мирсаидов  гапирсин!»  деб бақираётган  депутатларнинг  важоҳатидан  вазиятнинг  анчагина жиддий  эканини  сездим.  Президиумда  ўтирган  Ислом Каримовнинг  юзи  оқариб  кетгани  шундоқ  кўриниб  турарди.

Каримовни  Президент  қилиб  сайлаган  Олий  Кенгаш  эди,  уни  бу лавозимдан  олиш  ҳам  жорий  қонун  бўйича  Олий  кенгаш депутатларининг  қўлида  эди.    Агар  «Мирсаидов»чилар  ўз ишларига  янада  пухтароқ  тайёрланишганида  ва  улар  эргашган лидер жасоратлироқ ҳаракат қилганида, эҳтимол, ютиб чиқишарди.

Чунки,  Олий  Кенгаш  депутатларининг  аксарий  қисми  Каримовни ёқтирмасди.  Лекин  Мирсаидов  депутатларнинг  талаби  билан минбарга чиқиб, уларнинг  ҳафсаласини пир  қилди:

— Илтимос, мени тинч қўйинглар, менга ҳеч нарса керак эмас, тиз  чўкиб  яшагандан,  тик  туриб  ўлган  яхши…  ва  ҳакозо гапларни айтди.

Режа  бўйича,  Мирсаидов  программ  нутқини  сўйлагандан кейин  министрлар  Убайдуллоҳ  Абдураззоқов,  Алихон  Отажонов каби  яна  тўрт  мансабдор  шахс  Каримовнинг  ўз  лавозимига лаёқатсизлигини  исбот  қилиши  ва  Олий  Кенгаш  уни  вазифасидан четлаштириши  керак  эди.  Бу  ҳақиқатан  ҳам  яхши  тузилган  план эди.  Аммо  Мирсаидов  ўйинни  охиригича ўйнай олмади. У шундай камтарлик  билан  четга  чиқиб  турай,  депутатлар  мени  мажбурлаб тахтга ўтқазишади, деб ўйлаганди, балки.

Аммо  тахтга  даъво  қилаётган  лидернинг  ўзи  бу  иш  учун таваккал қилмаса, унинг орқасида турганлар нега таваккал қилсин?

Мирсаидов  минбардан  камтарона  узоқлашганидан  кейин  ҳеч  ким сўз  сўрамади.  Залнинг  шашти  қайтганди.  Буни  сезган  Каримов ўзига келиб, қарши ҳужумга ўтди….

Олий  Кенгашнинг  1991  йил  октябр  сессияси  Каримовни демократик  йўл  билан  ҳокимиятдан  узоқлаштиришнинг  сўнгги имкони  эди.  Бундан  буёғи,  америкалик  тадқиқотчи  профессор Марта  Олкотт  айтганидек,  Каримов  ва  Ниёзов  кабилар  фақат сароий тўнтариши оқибатида ҳокимиятдан кетишлари мумкин.

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube