Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Янги фалсафа

Янги фалсафа
10 Eylül 2016 - 17:00 'да юкланди ва 963 марта ўқилди.

Dictatorship - one red figure against many blue figures with sealed mouthes

Отамурод Раҳмон

– Ислом Каримов Конституцияни бузди.
– Нима қипти, бизга тинчлик керак.
– Динга тазйиқ қилди, диндорларни қамади.
– Нима қипти, бизга тинчлик керак.
– Андижонни қонга ботирди.
– Нима қипти, бизга тинчлик керак.
– Қизи Гулнора миллиард-миллиард доллар давлат пулларини ўмарди. У учига чиққан порахўр.
– Нима қипти, бизга тинчлик керак.
– Қизи Лола чет эллардан миллион-миллион долларлик бир нечта у сотиб олди – қайси пулга?
– Нима қипти, эплаптими, қандини урсин, бироқнинг чўнтагидагини санагунча ўзингни ўйла… Бизга тинчлик керак.
– Гулнора уй қамоғига олинибди.
– Яхши бўпти, бизга тинчлик керак.
– Каримовнинг ўлганини нимага яширишяпти?
– Ўлганнинг орқасидан ғийбат қилманглар, бизга тинчлик керак.
– Мирзиёев Конституцияни бузиб вақтинча вазифа бажарувчи президент бўлиб олибди.
– Нима қипти, ҳаққи бор, фитна қилманглар, бизга тинчлик керак.
– Мирзиёев устозининг тупроғи ҳали совимай туриб Ўзбекистонни Ўрусияга сотибди.
– Нима қипти, биз сайлаган депутатлар уни сайладими, демак бизнинг бошлиғимиз бўлди, энди билганини қилсин, бизга тинчлик бўлса бўлди.
– Лола билан эрининг соғин сигири бўлган “Абу Сахий”га текширув тушибди, Мирзиёевнинг одам (куёв)лари қўлига ўтармиш энди.
– Нима қипти, олса сеникини оптими, устозининг қизиникини олган. Фитна қилманглар, бизга тинчлик керак.
…………
– Бу кетишда ўзбек халқида адолат туйғуси қолмайди. Ҳақ учун кураш туйғуси ўлади. Эртага ватанга душман бостириб келса, қўшқўллаб топширадиган қул бўлиб қолади…
– Нима қипти, бизга…

Муаллифнинг facebook.com ижтимоий тармоғидаги саҳифасидан олинди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар