Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Бу – чиндан ҳам буюк ғоя

Бу – чиндан ҳам буюк ғоя
26 Ağustos 2016 - 6:48 'да юкланди ва 1954 марта ўқилди.

unnamed (9)Эргаш Сулаймон

Фитратга мактуб ёхуд руҳ билан суҳбат

Биринчи боб

(24)

Милодий олтинчи асрда дунё икки йўл бошида турар, унинг қаршисида икки имконият мавжуд эди. Бири – Илоҳий мужда ила руҳланган, ғояфидойи инсонларнинг молу жонидан кечиб, яқинлари, қавму қариндошлари ҳаётини хавф-хатарга қўйиб, инсониятнинг умум бахту саодати учун кураш йўли. Иккинчиси – Ўзбекистондаги сингари аҳволни борича қолдириш, ҳаётда худбинлик, манфаатпарастлик, ўз фойдасини ўзгаларнинг бахтидан устун қўйишда давом этишдан иборат йўл. Бундай шароитда дунё жаҳолат ва тушкунлик гирдобида қолар, зулмат ва азоб-уқубатлар ботқоғидан чиқолмасди.

Хайриятки, Тангри таоло  инсонлардан ўз шафқат, марҳаматини аямади, арабларга куч-қудрат, сабот ва матонат бахш этди. Инсоният тақдири ҳал бўлди, одамзод Пайғамбар алайҳиссалом раҳнамолигида дадил олға босди…

Бугун нафақат Туркистон мусулмонлари, бутун дунё яна бундан ўн тўрт аср илгаригидек айри йўл устида турибди. Ислом ҳамон инсониятни бирликка, баробарликка, биродарликка чақирмоқда. Остин халқ, устун халқ деган гаплар бекор, ҳаммамиз башар авлодимиз, қўлни қўлга бериб, ягона Парвардигорга эътиқод этиб, ягона уйимиз – шу куррайи заминни бало-қазолардан асраб, эҳтиёт қилайлик, демоқда.

Биз ўзбеклар бу жабҳада ўз ўрнимиз борлигини, аждодлар ва келажак авлодлар олдида тоғлар қадар бурчли эканлигимизни англамоғимиз, фарз. Замон Абу Жаҳили бўлмиш президент Каримов кабиларнинг қутқусидан уйғоқ бир шуур ила қутулиб чиқиб, жаҳолат биносига ўт қўймас эканмиз, биз яроқсиз бир халқ сифатида, бошқа миллатларга сингиб, бисотимиздаги қолган-қутганларни ҳам йўқотмоғимиз ҳеч гап эмас. Туркистоннинг Русия ва Чин ўртасида бўлиниши, Туркистон тизма тоғларининг Хуросон билан баробар ер тубига чўкиши – вақт борида уйғонмасак, ер юзидан изсиз йўқ бўлиб кетишимизга очиқ бир ишоратдир. Буюк салтанатнинг аввалида, парчаланиб, сўнгра уч хонликка бўлиниши – миллатнинг ўзлигини унутиши билан боғлиқ. Демак-ки, ўзини танимаган миллатнинг ўзини-ўзи ўлимга мавҳум этиши мумкинлиги, ажабланарли бир ҳол эмас.

Ҳа, остин халқ, устун халқ деган гаплар бекор, ҳаммамиз башар авлодимиз, қўлни қўлга бериб, ягона Парвардигорга эътиқод этиб, ягона уйимиз – шу куррайи заминни бало-қазолардан асраб, эҳтиёт қилайлик.

Бу – чиндан ҳам буюк ғоя. Уни мусулмонлар бошқаларга сингдира олармикинлар? Ҳамма гап шунда. Аммо ўзи ночор, аҳволи абгор бўлган кишининг сўзи, насиҳатини ким тинглайди? Бас, шундоқ экан, ақли ва маънавияти ғоят ривожланган, илму техникаси юксак тараққий топган илғор, пешқадам жамиятга айланиш – ислом дунёси учун бирламчи вазифа бўлгани каби, Туркистон – Ўрта Осиё Республикалари учун ҳам ғоят долзарбдир. Шунда улар билан ҳисоблашиб, айтган ўгитларига қулоқ солишади.

Бу қутлуғ йўлда Ўзбекистоннинг ўз айтар сўзи, мукаммал режаси, пухта ишлаб чиқилган тактика-стратегияси бўлмоғи даркор.

Инсонлар сувда балиқ каби сузадиган, ҳавода қуш каби учадиган, аммо ерда одам каби эплаб юра олмайдиган бу замонда – бошқа йўлнинг ўзи ҳам йўқ! Президент Каримов бошлиқ ҳукуматнинг бу нарсаларга ақли ҳам, шуури ҳам етмаслиги аниқ. Каримов режими – ҳар қандай эзгу ғояга шох тиркаб яшашга, ўзиникидан бошқасини ўйлаб ўтирмасдан рад этишга ўрганиб қолди.

Миракизм чириган дарвинизм ва ленинизмнинг сояси. У тартибсизлик ва қабоҳатлар, зулм ва хорликлар майдонига айланди. Унда қучоқ-қучоқ қонунлар битилади-ю, аммо уларнинг ўзларини ҳимоя этгудек ҳам кучи йўқ. Ҳамма эзгулик ва адолат хусусида эртадан кечгача оғиз кўпиртиради-ю, аммо улар ўзини разолатдан, айтганларига қарши боришдан – худбинлик ва тубанликлар ичра роҳатланишдан асраб қололмайдилар. Мамлакатдаги ҳукмрон доиралар чексиз ҳокимиятдан мағрурланиб, кеча-кундуз бузуқчилик, айшу ишрат билан маст, ўрта табақа вакиллари уларнинг юриш-туришларига тақлид қилиб, ўз иззат-нафсларини қондириш билан банд. Оддий инсонлар қашшоқликда кун кечириб, тилсиз махлуқлар каби қорин тўйдириш ғамида юрадилар. Улар тер тўкиб меҳнат қилишади. Уларни ҳайвондек ишлатиб, бошқалар роҳат-фароғатда даврон суради. Меҳнат-машаққатдан озгина бўшаган дамларида бечоралар ўзларини гиёҳвандликка урадилар ёки енгил-елпи ўйинлару шаҳвоний майлларга берилиб таскин топадилар. Ислом дини руҳонийлар қўлида ўйинчоқ бўлиб, уларни миракизм майлидан келиб чиқиб, истаганча бузиб, истаганча ўзгартирадилар. Пайғамбарлар тирилиб келсалар ҳам энди ўз динларини таниб олишлари даргумон.

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube