Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ҳассос мавзу — мустақиллик

Ҳассос мавзу — мустақиллик
25 Ağustos 2016 - 19:25 'да юкланди ва 1773 марта ўқилди.

MS yo'lnoma_1Муҳаммад Солиҳ

ЙЎЛНОМА
(Хотира)
(65)

ҲАССОС МАВЗУ — МУСТАҚИЛЛИК

Биз  «Эрк»  Қурултойини  зудлик  билан  ўтказишга  қарор қилдик.  Саросимада  турган  ҳукуматни  бир  қаттиқ  туртиб  қўйиш зарур  эди.  Ўзбекистоннинг  Совет  Иттифоқидан  чиқиши  учун бундан  қулайроқ  фурсат  ҳеч  қачон  келмаяжагини  ҳамма тушуниб турарди.  Аммо  «Бирлик»  ҳаракатининг  маълум  раҳбарлари  «агар Совет  Иттифоқидан  чиқилса,  Каримов  Марказнинг  жазосидан қутулиб  қолади,  Москва  Каримовни  ишдан  олсин,  мустақил кейинроқ  бўлайлик» қабилида гап-сўз бошладилар.

Тўғри,  Иттифоқдан  чиқиш  Ислом  Каримовни  хунтани қўллагани  учун  келиши  муқаррар бўлган жазодан қутқарарди. Биз майли,  қутқарсин,  дедик.  Майли,  Каримов  қутулсин,  Ўзбекистон мустақил бўлса етар, дедик. Чунки, мустақиллик фақат Каримовни эмас,  бутун  Ўзбекистонни,  бутун  халқни  Империя  жазосидан
қутқарарди.  Агар  Каримов  ёки  бошқаси  бизга  ўн  йил зулм қилиб, унинг  ўлимини  тилаб  турган  бўлсак-да,  халқимизнинг мустамлакадан  қутилиши  золимнинг  жазосидан  қутулишига боғлиқ бўлиб қолса, биз ҳеч иккиланмай золимнинг қутулиши учун овоз берган бўлардик.

«Эрк»  партияси  ҳукумат  билан  бир  марта  муроса  қилган бўлса,  фақат  шу  мустақиллик  йўлида  муроса  қилган  бўлиши мумкин.  Ҳукуматнинг  адолатсизлиги,  найранглари  ва  ҳатто зулмига  кўз  юмган  бўлиши  мумкин.  Чунки,  у  пайтда  халқнинг мустамлакадан  озод  бўлиши  масаласи  биз  учун  ҳамма  нарсадан, ҳатто демократиядан, ҳатто биз учун доим мўътабар бўлган шахс эркинлигидан  ҳам  олдин  келарди.  Бу  бир  ҳақиқатдир.  Ундан  ҳеч бир эркчи бугун юз ўгирмоқчи эмас.

Биздаги  бу  ҳассосиятни  у  пайтдагина  эмас,  бугун  ҳам, англамаганлар  бор.  Бизга  хайриҳоҳ,  бизни  севган  дўстларимиз орасида ҳам бу нозикликни  бошқача таҳлил қилганлар бор.

Москва Пенклуби лутф қилиб, 50-ёшга тўлганим муносабати билан  дўстларни  тўплаб,  бир  суҳбат  уюштирган  экан,  унинг видеотасвирини  менга  юборишди,  соғ  бўлсинлар.  Бу  суҳбатда менинг  жуда  ҳурмат  қилганим  жамоат  арбоби,  Хелсинки  Инсон Ҳақлари Федератсияси Президенти Людмила Алексеева 90-йиллар Ўзбекистонини  хотирлар  экан,  «Бирлик»нинг  аввал  демократия, кейин  мустақиллик,  «Эрк»нинг  эса,  аввал  мустақиллик,  кейин демократия, шиорини олға сурганларини эслади. «Энди, Муҳаммад Солиҳ  ўз  хатосини  тушуниб,  қаттиқ  афсус  чекаётгандир, мустақиллик  деб  сургун  бўлди,  қариндош-уруғлари  қамалди, ҳақиқатан  ҳам,  революцияни  идеалистлар  қилиб,  мевасини аблаҳлар  ейди,»  дея  менга  ҳамдардлик  билдирди  Людмила Михайловна.  Албатта,  бу  ҳамдардлик  учун  миннатдорчилигим чексиздир.  Людмила  Михайловна  самимий  инсон,  гапирар  экан, шунчаки гап бўлсин деб эмас, куюниб гапираётганди. Фақат мен, у тахмин  қилаётгани  каби  90-йилларда  мустақиллик  тарафдори бўлганимга асло афсусланмаётганимни билмасди. Бунинг сабабини халқи узоқ вақт мустамлакада яшаган одам тушунади. Халқи узоқ вақт мустамлакачи бўлган одам қийинроқ тушунади. Шунинг учун Людмила Михайловнани  мен тушунаман.

Людмила  Михайловна  каби,  ўзбек  зиёлилар  ичида  ҳам («Бирлик»ни  айтдим)  Русиядан  айрилиш  фойдадан  кўра  зарар келтиради,  деган фикрда бўлганлар оз эмасди. Озгина демократия келсин, бир неча йил кутайлик, мустақиллик қочиб кетмайди, деган дўстларни кўп учратгандик. «Бирлик»даги  баъзи  ақллилар  бизни  узоқни  кўрмасликда айблаб,  мустақил  бўлсак,  Каримов  ўз  хонлигини  ўрнатиб  олади, дея  қўрқитишарди.  Камина  бўлажак  хонлик  ҳақида  90-йил  Олий Кенгаш  сессиясиларининг  бирида  гапиргандим.  Биз  иккита  зулм остида  яшаяпмиз,  бири  Москва,  иккинчиси  маҳаллий  ҳокимият зулми.

Лекин  мустақиллик  йўлида  маҳаллий  ҳукуматни қўллашимиз  мумкин.  Аввал  зулмнинг  каттаси  —  Москвадан  озод бўлайлик,  кейин  ўзимизнинг  маҳаллий  зулмга  қарши курашаверамиз,  деганимда  Ислом  Каримов  Олий  Кенгаш президиумида кулиб ўтирганди.  Биз  мустақилликни  унга  эришгандан  кейин  олам  гулистон бўлади,  деб  ҳимоя  қилганимиз  йўқ  эди.  Мустақилликни  битта партия,  битта  авлод,  бир  давр  учун  шиор  қилмагандик,  уни  бутун халқ учун, бутун даврлар учун, абадият учун истаганимиз сабабли шиор  қилгандик.  Мавзунинг  биз  учун  бўлган  ҳассосиятини  яна қандай тушунтириш  мумкин?

20-йиллар Туркистонида «Босмачилар ҳаракати» деб аталган миллий  ҳаракатдан  сўнг  Ўзбекистон  мустақиллиги  ғоясини  илк кўтарган  ва  демократик  усуллар  билан  дунёга  қабул  қилдирган ягона сиёсий ҳаракат «Эрк» ҳаракати эди. Бунга ўлкамизнинг сўнг йигирма йиллик  ёзилмаган тарихи гувоҳдир.

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube