Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Референдум

Референдум
23 Ağustos 2016 - 5:18 'да юкланди ва 2125 марта ўқилди.

MS yo'lnoma_1Муҳаммад Солиҳ

ЙЎЛНОМА
(Хотира)
(62)

1991 йил. РЕФЕРЕНДУМ

90-йилда  бир  нечта  жумҳуриятнинг  ўз  мустақилликларини эълон  қилиши  Совет  ҳокимиятини  чинакамига  довдиратиб  қўйди.

91-йил  январда  Бокудаги  намойишчиларнинг  танклар  билан мажақланиши,  Болтиқбўйи  ўлкаларида  Совет  қўшинларининг аҳолига  хуружлари,  Горбачев  режимининг  мамлакатни парчаланишдан  қутқариб  қолиш  учун қилган астойдил уринишлари эди.  Бу  уринишларнинг  самарасизлигини  кўрган  Москва  вазиятни ҳуқуқий  йўл  билан  ҳал  қилишга  уринди.  91-йил март референдуми шу  мақсад  билан  ўтказилди.  Референдумда  халқ  «Совет Иттифоқининг  сақланиб  қолишига  тарафдормиз»  деган  битта саволга «ҳа» ёки «йўқ» деб жавоб бериши лозим эди.

Ўзбекистон  раҳбарлари  90-йилда  қабул  қилинган «Ўзбекистон  Мустақиллиги  Декларацияси»ни  унутиб,  ўз  халқини Москванинг  янги  тузоғига  тушириш  учун  тайёргарликни  бошлаб юборишганди.  Ўшанда  «Бу  демократлар  мустақиллик,  деб  бизни жарга  судраяпти,  биз  Иттифоқсиз  қандай  яшаймиз?»  деган хитоблар  бугун  ўзларига  «Мустақиллик  қаҳрамони»  ордени  тақиб олган юртбошилар оғзидан тўкилганди. Референдум  биз,  мустақиллик  тарафдорлари  учун  хайирли ишорат  эмасди.  Референдумда  «ҳа»  овозини  берганлар  устунлик қилиб,  Ўзбекистон  яна  Совет  Иттифоқи  таркибида  ўз  ўрнига ўтирса,  Москва  ўз  сиёсатини  янада  қаттиқлаштириб, қайта қуриш принсипларидан  воз кечиши мумкин эди.

Ҳар  ҳолда,  биз  шундай  деб  ўйлардик.  Ва  Референдум натижаларига  таъсир  қилиш  учун  «Эрк»  ташкилоти  миқёсида ҳаракатга  кечдик.  Шу  йўналишда  бирга  ишлаш  учун  «Бирлик» ҳаракати  масъуллари  билан  ҳам  кўришдим.  Бу  89-йилдан  кейин «Бирлик»ка  қилган илк зиёратим эди.

Ҳаракат  раҳбарларига  мамлакат  тақдири  ҳал  бўлаётган  шу пайтларда  гина-кудуратни  бир  четга  қўйиб,  бирга  ишлашимиз кераклиги  айтдим.  Улар  яхши  қабул  қилишди.  Икки  ташкилот номидан халққа чақириқ тайёрладик.

Аммо  бир-неча  кун  сўнгра,  доим  бўлгани  каби,  яна  фитна чиқди.  Буни  чиқарганлар  кимлигини  билмасдим,  билишни  ҳам истамасдим.  «Эрк»  Ҳайъатини  чақириб,  янги  чақириқ  тайёрладик, кўпайтириб,  вилоятларга  тарқата  бошладик.  Вақт  оз  қолганди, бизниинг  имконларимиз  жуда  чекланганди,  тарғибот-ташвиқот ишлари  ниҳоятда  ибтидоий  усулларда  олиб  борилди  ва Референдумдан  биз  хавотир  олган  натижа  чиқди:  ўзбек  халқи Ислом  Каримов  бошчилигида  Ўзбекистоннинг  Совет  Иттифоқида қолишини  истаб  овоз  берди.  Бу  биз  учун  кутилган,  қаттиқ  зарба эди…  Референдумдан  сўнгра  Горбачев  мухолифлари  анча жонланиб  қолди.  Референдум  уларнинг  тилини  узайтирди,  совет халқи,  Болтиқбўйи  жумҳуриятлари  мустасно,  Иттифоқига  яна  бир марта ўз «садоқатини» намойиш қилганди.

Аммо  аввал  ҳам  эътироф  қилинганидек,  Совет  Иттифоқи тепасида Парчаланиш руҳи кезишда давом этмоқдайди. Бу руҳ ҳеч бир  сиёсий  иродага,  ҳеч  бир  халққа  (ҳатто  энг  буюк  халққа) бўйинсунмасди.  Совет  Иттифоқининг  умри  тарихан  битганди  ва ўша  руҳ  унинг  жонини  олгани  келганди.  Совет  Иттифоқини  ортиқ ҳеч ким, қудратли Совет Армияси, ундан-да қудратлироқ КГБ ҳам қутқариб қололмасди.

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube