Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Берлин девори ва туркий бирлик ғояси

Берлин девори ва туркий бирлик ғояси
21 Ağustos 2016 - 5:12 'да юкланди ва 2014 марта ўқилди.

MS yo'lnoma_1Муҳаммад Солиҳ

ЙЎЛНОМА
(Хотира)
(60)

БЕРЛИН ДЕВОРИ ВА ТУРКИЙ БИРЛИК ҒОЯСИ

Ғарбга очилишни истаган, унинг неъматларидан фойдаланиб —  аммо  унинг  мафкуравий  тузоғига  тушмай  —  коммунизм  сари чопишни  мўлжаллаган  Совет  давлати  90-йилга  келиб  ортиқ чопаолмаслигини  англади.  Берлин  деворининг  йиқилиши  Советлар орзу  қилган  «очилиш»дан  ошиб  тушди.  Горбачевнинг «прораб»лари  Берлин  деворидан  кичкина  тешик  очиб Евроосиёнинг  «хаста  одами»  СССРга  бир-неча  қултум  тоза  ҳаво (ҳуррият) юттирмоқчи эди, девор тамоман қулаб тушди. Тоза ҳаво шу  қадар  кучли  босим  билан  оқа  бошлади-ки,  хастанинг заифлашган ўпкалари уни  кўтаролмади.

Дунёнинг  янги  геополитикаси  ўша  йиқилган девор чизиғидан бошланди.  У  йиқилгандан  сўнг  фақат  икки  Берлин  қўшилмади, балки  икки  Оврупо  —  Шарқий  ва  Ғарбий  —  бирлашдилар.  Бу, албатта,  аҳамиятини  бирдан  қамраш  қийин  бўлган  буюк  тарихий силжишлардан  бири  эди.  Ўзбекистонда  бу  воқеа  омма  ичида  у қадар  акс-садо  уйғотмаган  бўлса-да,  зиёлилар  дунёнинг  ортиқ ўзгаргани,  уни  ўзгаришдан  тўхтатиш  қийин  бўлажагини  ҳис этишганди.  Шу  боис  20  июнда  қабул  қилинган  Мустақиллик декларацияси  ҳукумат  тарафидан  бойкот  қилинса-да,  бу  ғоя тарафдорлари  тушкунликка  тушмадилар,  аксинча,  ажиб  бир некбинлик  ила,  нафақат  Ўзбекистон,  балки,  бутун  Туркистонни «озод  этиш»ни  хаёл  қила  бошладилар.  Ҳатто  «Туркистон»  номи билан  бир  халқ  ҳаракати  ташкил  қилишди,  «Туркистон»  деб номланган  кичик  газета  чиқара  бошлашди.  Улар  ҳам,  айтиш мумкин-ки,  Марказий  Осиёнинг  бўлинган  халқлари  ўртасида тикланмиш  «девор»ларни  йиқмоқ  учун  бел  шимарган  эдилар.  Бу
жуда  олийжаноб  мақсад  эди,  аммо  унга  эришмоқ  учун  мужодала компонентлари  —  лидер,  маблағ,  ташкилотчилик  —  етишмагани сабабли ҳаракат ривожланмади. Бундай бир ҳаракат Ўзбекистонда оёққа  турган  тақдирда  ҳам  унинг  бошқа  туркий  жумҳуриятларда муваффақият  қозониши  осон  бўлмасди.

Чунки,  бу жумҳуриятлардаги  маҳаллийчи  зеҳният  Ўзбекистондагидан кучлироқ  эди.  Умумтурк  манфаатлари,  бирлик  ғоялари  ўзбек зиёлилари  орасида  тортишилгани  каби,  у  ўлкаларнинг мунавварлари ўртасида муноқаша қилинмаганди. Қолаверса, қозоқ, қирғиз,  тожик,  туркман  ҳам  ўзбеклардан  келиши  мумкин  бўлган «акалик» иддаосидан доим чўчиб туришарди.

«Туркистон  бирлиги»  ғоясининг  90-йилда режаланмаганлигига яна бир муҳим сабаб, минтақа зиёлилари ҳали бошқа  зўраки  Бирликдан,  Советлар  Бирлигидан  қутулиш йўлларини  ўйлаб  туришарди.  Ўз  энергиясини  рус  ҳегемониясига қарши тузилган миллиятчи ҳаракатларга бераётгандилар.

«Туркий  бирлик»  ғояси  Совет  Иттифоқи  йиқилиб,  туркий жумҳуриятлар  мустақил  бўлгандан  сўнг  сиёсий  адабиётдан ғойиб бўлди.  Чунки,  уни  ташиган  инсонлар  сиёсатдан  узоқлаштирилди. Баъзилари  қамалди,  баъзилари  сургун  қилинди.  Уларнинг  ўрнида «Туркистон  умум  уйимиз»  қабилидаги  сохта  шиор  пайдо  бўлди.

Ўзбекистон  раҳбари  Ислом  Каримов  бу  шиорни  кўрсатаркан,  бир тарафдан  ўзбек  зиёлиларининг  олқишини  олмоқ  истаган  бўлса, иккинчи  тарафдан,  қардош  ўлкаларга  ғоя  берган  йўлбошчи унвонини  олишни  орзу  қилганди.  Аммо  на  униси,  на  бунисига эришди.  Чунки,  қилаётган  амали  бу  қардош  ўлкаларни  камситиш, ўзига  қарам  қилишга  интилиш,  қўрқитиш  ва  ҳакозо  аёғёрча ҳаракатлардан иборат эди.

«Туркистон  бирлиги»  мафкураси,  Ўзбекистонда  демократик режим  ўрнатилса,  ҳурфикрлилик  ва  инсон  ҳақлари  тикланса, янгидан жонланиши  мумкин.

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube