Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Хусусийлаштириш ҳангомаси

Хусусийлаштириш ҳангомаси
14 Eylül 2016 - 5:00 'да юкланди ва 2518 марта ўқилди.

MS yo'lnoma_1Муҳаммад Солиҳ

ЙЎЛНОМА
(Хотира)
(80)

ХУСУСИЙЛАШТИРИШ ҲАНГОМАСИ

Олий  Кенгашнинг  навбатдаги  сессияси  2 июлга белгиланган эди.  30  июн  куни  Олий  Кенгаш  раиси  Йўлдошев  «бир  келиб кетасизми?,»  деб  телефон  қилди.  Бордим.  Кабинетида  ёлғиз эмасди. Давлат секретари Ражабов, КГБ раиси Алиев, Ички ишлар вазири Алматов ўтиришарди.

Илиқ  салом-аликдан сўнгра, у ер бу ердан қисқа гаплашдик. Кейин  муддаога ўтишди.

– Сессияда гапирмоқчи экансиз, яхши, – деди Йўлдошев, – биз бу  ерда  маслаҳатлашдик-да,  ҳозир  вазият  оғир,  кўриб  турибсиз, гапирадиганларингизни  биз  ҳам  билсак,  чора  кўриш  керак  бўлса, кўрсак, бир-биримизга ёрдам берсак…

–  Мен  хусусийлаштиришнинг  нотўғри  кетаётгани,  ерли халқнинг  бундан фойда кўрмаяжагини гапираман, – дедим.

– Шуни гапирмасдан ҳал қилса бўлади-ку, – деди Йўлдошев.

–  Келинг,  мен  Ўзбекистонда  хусусийлаштириш  бўйича ишлаётган  гуруҳ  бошлиғини  кабинетимга  чақирай,  у  сизга атрофлича маълумот берсин, – деди, Ражабов.

–  Менинг  гапирмаслигим  шунчалик  муҳимми?,  –  дедим кулиб.

– Аҳволни кўриб турибсиз, – деди яна Йўлдошев.

Бутун  суҳбат  давомида  Алматов  ҳам,  Алиев  ҳам  «чурқ» этишмади.  Улар  таҳдид  унсури  ўлароқ  ўз  вазифаларини  бажариб ўтиришарди.

–  Мени  халқ  Олий  Кенгашга  унинг  дардини  айтиш  учун сайлаб  юборди.  Мен  сессияда  албатта  гапираман,  гапирмасам,  у ерда ўтирмайман, – дедим.

–  Хўп,  бўпти,  бўпти,  –  деди  шоша-пиша  Ражабов,  –  эртага бизнинг  кабинетда  бир  чой  ичайлик,  нима  дейсиз,  ҳам хусусийлаштириш  тўғрисида маълумот берамиз.

–  Хўп,  бораман,  –  дедим,  мен,  –  бошқа  гап  бўлмаса,  бизга рухсат…

Ҳаммасининг  юзида  мулзамлик  бор  эди.  Ошириб  юбордим, шекилли,  деб ўйладим ичимда…

Эртаси  куни  Давлат  секретари  Ражабовнинг  ёнига  бордим. Саройнинг  бешинчи  қаватида  эди  қароргоҳи.  Кабинети Президентникидан  кам  эмасди.  Хусусийлаштиришни  амалга ошираётган  кишини  чақирган  эканлар.  Бечора  бир  тўда  схема-чизгилар,  графикларни  деворга  осиб,  хусусийлаштиришдан  ерли халққа  у  қадар зиён келмаслигини исбот қилишга урунди. Балки, у ҳақли  эди.  Аммо  бир  миллатвакилининг  миллат  олдига  чиқиб гапирмаслиги  учун  шунча оворагарчилик нимага лозим бўлдийкин, деб ўйлардим у ерда ўтириб.

–  Раҳим  ака,  сизга  катта  раҳмат  бу кўрсатган эътиборингиз учун,  –  дедим,  –  аммо  мен  Олий  Кенгашда  гапиришим  шарт, Каримов қўрқмасин, мен уни танқид қилмоқчи эмасман, муҳимроқ нарсалар бор…

Раҳим Ражабов бухоролик, кўнгли очиқ, дангал инсон эди. У мени  тушуниб  турарди,  аммо  топшириқни  ҳам  бажариши  керак эди. – Жон ука, шу эртани жанжалсиз ўтказайлик, яна митинг ҳам тайёрлабсизлар, Президент жуда безовта, – деди Давлат Секретари Ражабов.

Ҳеч  жанжал  бўлмайди,  –  дедим  мен,  –  мана,  кўрасиз,  мен гапираман, ҳеч жанжал бўлмайди…

Хайрлашдик.

Давлат секретари хомуш кузатиб қолди.

Бундай  инсонларга  мен  доим  самимий  ачинаман.  Нормал шароитда  ўлкасига  фойдаси  тегадиган  меҳнаткаш  одамлар.  Бир бошқарувчининг  инжиқлиги  туфайли  бутун  ишини  ташлаб,  бир депутатни мажлисда гапиртирмаслик учун бир неча кунини қурбон қилаётган бу одам ҳақиқатан ҳам ачинишга лойиқ эди.

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube