Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Ёлғиз намойишчи

Ёлғиз намойишчи
15 Eylül 2016 - 5:00 'да юкланди ва 1983 марта ўқилди.

MS yo'lnoma_1Муҳаммад Солиҳ

ЙЎЛНОМА
(Хотира)
(81)

ЁЛҒИЗ НАМОЙИШЧИ

Олий  Кенгаш  сессияси  куни  Тошкентда  намойиш  ўтказиш режаси  бир  ой  аввал  муҳокама  қилинганди,  аммо  бир  қарорга келинмаганди.  Тазйиқлар  кучайиб,  ҳукумат  мухолифат  билан мулоқот  қилмаяжаги  маълум  бўлгандан  кейин,  норозилик митинги ўтказиш заруратга айланди. Аммо митинг ташкилотчилари ҳукумат органларининг  давомли  босими  остида  намойишни  сессия  кунига тайёрлаб улгурмадилар.

2  июл  куни  эрталаб  уйдан  чиққанимда,  биз  яшаётган  бино атрофида  КГБ  айғоқчилари  билан  иҳота  қилинганди.  Улар  мени Олий  Кенгашгача  кузатиб  боришди.  Аммо  асос  томоша  Кенгаш залида  бўлди.  Мажлис  бошланмасдан  10-15  дақиқа  аввал  келган депутатлар,  одатда  босиқ,  вазмин  коммунистлар  қий-чув  эди.

Менинг  ҳам  қўлимга  бир  қоғоз  беришди.  Унда  схема  чизилиб, залдаги  ўриндиқлар  кўрсатилган  ва  ҳар  кимнинг  ўриндиғи,  исми номерлаб  қўйилганди.  Авваллари  депутат  ўзи  сайланган  «округ» депутатлари  билан  бирга  ўтирарди.  Бизда  фракциялар бўлмаганидан «округ» бўйича жойлашгандик.

Мен  Тошкент  шаҳар  округи  ҳудудида  5-қаторда ўтирардим, энди  эса,  бу  қўлимдаги  қоғоз  бўйича  мен  20  қаторга,  унинг  ҳам ўртасига  «кўчирилгандим.» Қий-чув қилаётган депутатлар бу янги тартиб  маъносини  тушунмаса-да,  мен  тушунгандим.  Менга ўхшаган  одамлар  сўз  олиб,  минбарга  чиқиши  қийинлашсин,  деб, унинг  олдига  шундай  жисмоий  ва  психологик  тўсиқлар  ўйлаб топишганди.  Бунга  албатта,  нормал  одамнинг  ақли  бовар қилмайди.

Мен  сўз  олишим  учун  узоқдан  бақиришим  керак,  чунки, менинг  микрафонимни  ўчириб  қўйишган  бўладилар.  Бундай бақириқ  атрофдаги  уйқусарак  коммунистларнинг  асабини қўзғотиши лозим. Сўз беришмаганидан кейин қаторнинг ўртасидан йўлакка  чиқиш  учун  камида  15та  қориндор  шаввозни  сиқиштириб роҳат-фароғатига  футур  етказмоғим  ва  бунинг  нисбатида қарғишларини  олмоғим  керак.  Токи,  ниҳоят,  минбарга  чиқиб гапира  бошласам,  роҳатини  бузганим  мавжудотлар  менга  қарши норозилик  чапакларини  гулдурос билан чала бошласинлар. Лекин мен бу тўсиқларга қарамасдан сўз олишга, гапиришга мажбур  эдим.  Ҳукумат  сўнгги  икки  ойда  шу  қадар  ҳаддидан ошганди-ки,  қайта қуриш даврида сиёсатчи бўлиб шаклланган одам бунга  чидаб  ўтиролмасди.  Мен  ўшандай  «шаклланган»лардан эдим.

Сессия  бошланиб,  Олий  Кенгаш  раисининг  насиҳатлари битгандан  кейин,  мен  сўз  сўрадим.  Менинг  столимдаги микрафон ҳали  ўчирилмаган  эди,  Кенгаш  раиси  эшитди,  аммо  эшитмаганга олди.  Мен  сўровни  такрорладим.  Раис  «шошмай  туринг,»  деди ва ёнида  ўтирган  Ислом  Каримов  билан  шивирлашди.  Телевидение мажлисдан  тўғри  трансляция  қилинаётганди,  янглишмасам.  Шу боисми, очиқ жанжал чиқишидан қўрқиб, аввалига юмшоқ ҳаракат қилишди.  Аммо  улар  тўқнашув  муқаррар  эканини  билишарди. Сессия  олдидан  мени  изоляция  қилиш  ташаббуслари  бекорга кетганди.  Лекин  менга  сўз  бермаслик  учун  улар  ҳам  «қасамёд» қилгандилар.  Бу  депутатларнинг  ўринларини  алмаштириш ҳодисасидан кўриниб турарди.

Мен  ҳам  агар  сўз  беришмаса,  депутатлик  мандатини  бу тўраларнинг  олдига  улоқтиришга  қарор  қилдим.  Бу  радикал  қарор эди,  аммо  кундан-кунга  кучаймоқда  бўлган  зулмга  қаттиқ  бир услубда  «тўхта,»  дейиш  зарур  эди.  Ўйладим-ки,  агар  ҳозир  сўз беришмаса, бундан кейин ҳеч қачон сўз беришмайди.

Уч йил депутатлик даврида сўз олиш истагимни бирор марта рад  қилишга  журъат  қилаолмагандилар,  энди  бу  журъатни топдилар. Агар уларга бўйин эгсам, мен ҳам ёнимда ўтирган сассиз коммунистлардан  бирига  айланаман,  бундан  худо  сақласин,  деб ўйлардим.  Бу  мутеликни  ҳеч  бир  сиёсий  мақсад,  ҳатто  партия раислиги  масъулияти ҳам менга қабул қилдираолмасди.

Мен  учинчи  марта  микрафонга  эгилдим,  аммо  овозим  у тарафда  эшитилмасди,  микрафонни  ўчиришганди.  Ўрнимдан турдим ва Олий Кенгаш раисига «ўртоқ Йўлдошев, мен сиздан сўз сўраяпман, эшитмаяпсизми?» дедим баланд овоз билан.

–  Ўртоқ  Мадаминов  ўтиринг,  ўтиринг  деяпман,  сизга!,  – дея ҳайқирди  Кенгаш раиси ва ўрнидан турди.

–  Агар  сўз  бермасанглар,  мен  уни  оламан,  –  дедим  ва қаторнинг  ўртасидан туриб, йўлакка томон йўналдим.

– Мадаминов, ўтиринг,  ўтиринг деяпман, сизга сўз бераман!, – дея ҳайқиришда давом этди Олий Кенгаш Раиси Йўлдошев.

Мен  депутатларнинг  ҳайрон  боқишлари  оралаб  туртина-суртина  ниҳоят  йўлакка  чиқдим  ва  тез  одимлар  билан  минбарга қараб юрдим.

– Ўртоқ депутатлар, танаффус!, – дея бақирди бирдан Кенгаш раиси, – танаффус эълон қиламиз, ўртоқ депутатлар!

Танаффусга ҳали 40 дақиқа бўлишига қарамасдан, Президент Ислом Каримов бу эълонга биринчи қулоқ солганлардан бўлди, тез ўрнидан  туриб,  парда  орқасига  қоча  бошлади.  Муболаға қилмаяпман,  Кенгаш  раиси  ҳам  худди  бир  фалокатдан яширинаётгандай  саҳнадаги  кулис  орқасига  чопқилаб  қоча бошлади.  Мен  минбарга  чиққанимда  президиумда  ҳеч  ким қолмаганди,  шу  қадар  тез  ғойиб  бўлишганди.

Микрафонни чертиб кўрдим,  албатта,  ўчирилганди.  Телевизион  камераларнинг объективлари  ҳам  уятдан  ерга  қараган  одам  каби  пастга  қараб туришарди.

Кенгаш  раисининг  ҳаяжонли  қилган  чақириғига  20-30  киши бўйсуниб,  ўрнидан  туришган  ва  мажбурий  танаффусга ҳозирланаётганди.  Қолганлари  нима  бўлганига  ақли  етмай,  ҳангу-манг ўтиришарди.

–  Ҳурматли  депутатлар,  кўриб  турибсиз,  Ўзбекистонда диктатура  тўла  ўрнатилди,  ҳатто  миллатвакиллари  ҳам  сўзлаш ҳуқуқидан  маҳрум  қилинмоқда,  мен  бунга  норозилик  сифатида депутатликдан истеъфо қилганимни  эълон қиламан… Ва  шунга  ўхшаган  бир  неча  калима  сўйладим  минбардан.

Кейин орқамга ўгирилиб ҳайъатнинг бўм-бўш столига, Ўзбекистон президенти ўтирадиган жойга депутатлик мандатини улоқтирдим. Кейин  ғала-ғовур  орасида  залдан  чиқдим.  Фойеда  бизнинг «Эрк»  фракциясидан  йигитлар  келиб,  нималардир  деди,  эсимда йўқ. Балки бу ҳаракатимдан қайтаришни истагандирлар, аммо мен учун орқага йўл йўқ эди.

Фойедан  Олий  Кенгаш  боғчасига  чиқдим.  Шукрулло Мирсаидов  яқинлашди.  «Тўғри  қилмадингиз,  бир  оз  кутиш  керак эди,»  деди.  Кулдим,  жавоб  бермадим.  Ёнимда  турган  билан хайрлашиб,  Кенгаш биносини  тарк этдим.

Шофёрни  «тушдан  кейин  келасан,»  деб  юборгандим. Кенгашдан  «бевақт  айрилиш»  фикри  эрталаб  йўқ  эди.  Партия марказига пиёда кетдим.

Йўл,  йўлаклар  миршабларга  тўлиб  кетганди.  Кўпчилигига таниш  эдим. Ҳар қадамда «салом»га алик олишга тўғри келди. Бу одамлар  мухолифатнинг  эълон  қилинган  намойишини  тўхтатиш учун  шай  турардилар.  Лекин  бу  намойиш  ўтмади.  Битта намойишчи  мен  эдим.  Ёлғиз  намойишчи.  Уни  тўхтатиш  учун шунчалик миршабнинг  кераги йўқ эди.

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube