Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Собиқ миршабнинг айтганлари 

Собиқ миршабнинг айтганлари 
19 Eylül 2016 - 5:00 'да юкланди ва 2226 марта ўқилди.

MS yo'lnoma_1Муҳаммад Солиҳ

ЙЎЛНОМА
(Хотира)
(85)

2. Собиқ миршабнинг айтганлари 

Мен партиянинг… э, кечирасиз, ҳукуматнинг солдатиман.

Нимани буюрса, киприк қоқмай бажараман. Мен ўзим терговчи эдим, аммо митинглар пайтида анча-мунча қора ишларни ҳам қилишга тўғри келди. Қўлга тўқмоқ олиб, майдонга ҳам чиққанман. Кимнидир  уришга  тўғри  келди,  кимнидир  отишга…  мен чекинмадим.  чекинишга  ҳаққим  йўқ  эди.  Баъзи  аҳмоқлар  буни тушунмайди.  Чекинсам,  навбатдаги  унвонни  йўқотишим мумкинлигини англамайди. 

Ўзим  табиатан  юмшоқ  одамман.  ҳатто  кўнгилчанман. Бировга озор беришни истамайман. Ахир, менинг ҳам болаларим бор. Лекин бошқаларнинг болалари кўчага чиқиб, митинг қилишса, тутоқиб кетаман. Уларнинг ота-онаси борми ўзи, дейман.

Хоҳ  ишонинг,  хоҳ  ишонманг,  бултур  январда  талабалар шаҳарчасида тўполон бўлганда болаларнинг аҳволини кўриб, ҳўнг-ҳўнг йиғладим. Командиримиз буни кўриб, анча уялтирди. Лекин кўз ёшларимни тўхтатолмадим, қўлимда тўқмоқ, йиғлаб туриб, зумрашаларни калтакладим. Кўзим ёшлангани сабабли, қаерига урдим, кўролмадим, аммо иккитасини йиқитдим, шуни биламан. Талабалар-ку, майли, яна демократ дегани пайдо бўлган. Аввал улар «қайта қуриш,» деб ҳайқирдилар. Кейин «мустақиллик,» деб бошни қотирдилар, энди «диктатура,» деб бақирмоқдалар.

Президентимизга  ҳам ҳайронман, қайта қуришни берди, мустақиллигини берди, диктатурасини ҳам бериб қўяқолса нима қиларкан?  Бу  демократ  деган  ўжар  халқ,  унинг  сўраганини бермаса,  тинч  қўймайди,  баччағар.  Шу  тоифадан биттасини уйидан  ҳайдадик.  Ташқарида  совуқ,  болаларим  билан  қаерга бораман,  дейди  қизталоқ.  Мен  жаҳлим  чиқиб,  каровотидаги ёстиқни отиб юборган эдим, у ёстиқ эмас, демократнинг чақалоғи экан. Мен, албатта, ачиндим, аммо кечирим сўрашга юрак дов бермади, туман ҳокими ўринбосари турган эди. Кўриб қолса, бу кўнгли бўш латта экан, деб ишдан ҳайдаб юборарди.

Кўнглим  бўшлигимни  яшириб,  даҳлизга  чиқсам, командиримиз қаққайиб турибди. «Демократни чақир!,» деди у менга.  Чақириб  келдим.  «Қорнига  ур!,»  деди  командир. Иккиландим, яна кўзим қурғур ёшлана бошлади. «Ур девопман санга!» деб бақирди бошлиқ. Кўзим ёшлангани сабабли, қорнига эмас, пастроғига туширибман. Демократ додлаб юборди. Мен ўгирилиб,  юзимни яширдим. Демократдан эмас, командирдан. Чунки, кўнгилчанлик профессионал миршабга зарар келтиради.

Командиримиз ақлли одам. «Агар тинч ухлайман десанглар, аввал  демократларнинг  таъзирини  беринглар.  Бу  ишда  ким ялқовлик  қилса,  ишдан  кетади.  Сизлар  халқ  милитсияси аъзоларисиз. Бунинг мазмуни шунда-ки, сиз халқни эмас, халқдан ҳукуматни  ҳимоя  қилишларинг  зарур,»  деди  у.  Унинг  нутқи мураккаб  бўлгани  учун,  баъзан  бошим айланиб кетади, кимни кимдан  ҳимоя  қилишни  унутиб  қўяман. Лекин қўлимга тўқмоқ бериб, бировнинг ақлини киритиб қўй десалар, киритиб қўяман. Ҳар ҳолда, бировга ақл киритиш ўзинг ақлли бўлишдан кўра анча осон экан.

Айниқса, демократлар билан ишлаш осон. Уларни урасан, тепасан,  «миқ»  этмайдилар.  Хотинлари  ҳам  шундай. Совмин биносига митинг қилиб келишган экан, биттасининг эмчагидан тутиб шундай силкитдим-ки, инсон боласи чидай олмас эди бунга. Аммо йиғламади энағар. Яна юзимга қараб, «онангизни ҳам шундай
эмганмисиз?» дейди.

Мен, тўғриси, уялиб кетдим. Ҳақиқатан ҳам бу хотин онам тенги  эди.  Аммо  профессионал  миршаб  «онангни  олиб  кел,» дейишса,  олиб  келиши  керак.  Бурч  шуни  тақозо  этади, командиримиз айтган. Демократларнинг  жони  қаттиқлигига  кўп марта шоҳид бўлганман. Уларнинг паханларини олиб келиб, кабинетда кун бўйи ушлаб  ўтирамиз,  «миқ»  этишмайди.  Биттасини  ўзим  сўроқ қилганман. Командиримиз «ишсиз ўтирма, мана шуни сўроқ қилиб тур,»  деб  чиқиб  кетувди.  Мен  нима  ҳақда  сўроқ  қилишни билмаганим учун, «яхшимисиз?» деб юборибман. Демократнинг юзи ёришиб кетса бўладими! «Рахмат,» дейди яна. Мен дарров ўзимни ўнглаб олдим. Яхшиям командир кўрмади. Зудлик билан хўмрайиб сўроқ протоколини тўлдирдим: 

Савол: Бу ерда нима қилиб ўтирибсан?

Авоб: Сизникилар олиб келишди.

Савол: Нимага олиб келишди?

Жавоб: Буни сиздан сўрамоқчи эдим.

Савол: Саволни мен бераман, тушундингми?

Жавоб: Тушундим.

Савол: Нимага бақраясан?

Жавоб: Бақрайганим йўқ.

Савол: Бақрайдинг-ку, нимага ёлғон сўйлайсан?

Жавоб: Ёлғон сўйламайман.

Савол:  Ёлғон  гувоҳлик  берганинг  учун  жазо  оласан, тушундингми?

Жавоб: Тушундим.

Сўроқ  протоколи  хулосасида  айбдорнинг  ёлғон  гувоҳлик берганлиги ҳақида ёзиб, ишни судга оширишни тавсия этдим.

Буни  айбдорга  эълон  қилсам,  «инсон  ҳуқуқларини топтаяпсиз!»  деб  чинқириб  қолди. Оёғим тагига қарадим, ҳеч нарса йўқ. Бу баччағар менга очиқдан-очиқ туҳмат қилган экан. Яна протоколни олиб, «милиция ходимига туҳмат ҳам қилди,» деб қўшиб қўйдим. Бир кунда суд чақирилиб, айбдорни икки йилга кесиб юборди.

Мен оддий терговчи эдим, шу ишдан кейин шаҳар прокурори қилиб  қўйишди.  Шундай  қилиб,  энди  мен  миршаб  эмас, прокурорман. Шаҳар катта, иш кўп.

Демократларнинг  анча-мунчасининг  танобини  тортиб қўйдик. Каттаконларидан тўрттасига жиноий иш очдик, улар ҳозир ертўлада ўтиришибди. Давлатни тўнтармоқчи эканлар. Вақтида билиб қолдик. Ҳозирча бўйнига олишмаяпти, аммо янаги ойнинг ўн бешида бўйнига олишади, ҳужжати тайёр. Прокурор бўлиб  тайинланганимдан  кейин  кўнгилчанлик  касалидан  ҳам қутилиб олдим. Кўзим ёшланганларини эсласам, ўзимдан уялиб кетаман. Энди демократларнинг қаерига уришни мен бошқаларга ўргатаман. Ўзим уриб қўлимни ҳаром қилмайман, югурдаклар кўп, ишни ўшалар бажаради. 

Яқинда оқсоқол чақирди. «Агар давлат тўнтарувчиларининг айбини бўйнига қўйиб берсанг, эҳтимол, республика прокурорлигига номзодингни ўйлаб кўрамиз,» деди. 

Уф-ф,  яна  қўнғироқ!..  Тинчлик  йўқ,  кўраяпсиз…  Алло, эшитаман, гапиринг… Нима? Ғойиб бўлибди? Нега ғойиб бўлади?.. Митинг  тайёрламоқчи  шекилли,  дейсизми?  Ўртоқ  полковник, бизда  «шекилли»  деган  гап  бўлмайди,  аниқ  маълумот  беринг. Қаерга  ғойиб  бўлган  бўлса,  топиб  келинг!  Қўнғироғингизни кутаяпман…

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube