Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Ёзувчилар Уюшмаси котибининг айтганлари

Ёзувчилар Уюшмаси котибининг айтганлари
20 Eylül 2016 - 5:00 'да юкланди ва 1982 марта ўқилди.

MS yo'lnoma_1Муҳаммад Солиҳ

ЙЎЛНОМА
(Хотира)
(86)

3. Ёзувчилар Уюшмаси котибининг айтганлари 

«Аввал ватан, кейин жон». Бу ҳақиқат учун биз анча-мунча жонлардан  воз  кечиб  юборишга  тайёрмиз.  Президентимиз сессияда айтди: «Минглаб одамларнинг осойишталиги йўлида 100-150та боши бузуқнинг бошини тўғрилаб қўйишга қодирмиз,» деди.

Бу  позитсияни  тўла  қўллаб-қувватладик.  Ва  «Бирлик» раисдошининг  бошини  тўғрилаб  қўйишганда,  биз телеграмма юбордик.

Умуман, ватан дегани биз ёзувчилар учун ҳавоий тушунча эмас. Уни севмоқ – бизнинг касбимиздир. Эрталаб соат тўққизда Уюшмага келиб, кечқурун соат бешгача ватанни севамиз. Ватаннинг бир нозик жойи бор. У гапиролмайди, жавоб беролмайди,  дўқ уролмайди. Бундан фойдаланган айрим боши бузуқлар  «биз  ҳам  ватан  фарзандларимиз,»  дейдилар.  Агар ватаннинг тили бўлганда эди, қўли бўлганда эди, боши бузуқларни аллақачон чет элга улоқтирган бўларди. Боши бузуқларни мен яхши танийман. Ҳатто ўзим ҳам бир пайтлар «Бирлик» фаолларидан эдим.  Кейин  қарасам,  ҳаммасининг  боши  бузуқ.  Аввалига индамадим, чунки «Бирлик»нинг авом халқ ўртасида обрўси катта эди.  Ҳатто  шу  обрў  ёрдамида,  ўзим  хоҳламасам  ҳам,  мени
Уюшмага котиб қилиб сайлашди. Аммо, котиб бўлгандан кейин, ақлим янада тиниқлашди ва боши бузуқларни тарк этдим.

Мен гуманист одамман, боши бузуқларни «қора кучлар» деб аташларига унчалик қўшилмайман. Терминда адашмаслик керак. Бу  ҳақда  Уюшмамиз  ҳукуматга,  газетларга,  ХДП  ва  «Ватан тараққиёти»га  хатлар  жўнатди.  Аммо  ҳанузгача  улар  боши бузуқларни  «қора  кучлар»  деб  ёзишмоқда.  Бу,  албатта, эътиборсизлик оқибати. Мен ҳукуматни эътиборсиз деётганим йўқ, аксинча, ҳукуматимиз халққа қаттиқ эътибор бергани учун ҳам  майда  нарсаларга  фурсати  қолмаяпти.  Биз  буни  яхши тушунамиз Умуман олганда, «қора кучлар» деса ҳам бўлаверади.

Чуқурроқ ўйланса, ўзи ҳақиқатан ҳам шундай. Бу кимсалар чиндан ҳам  қора  кучлар.  Буни  биз  ўйлаб  кўрмаган  эканмиз.  Термин хусусидаги  хатни  зудлик  билан  бекор  қилиш керак. Акс ҳолда, рақиблармиз қора кучларни ҳимоя қилаяпти, деб Президентимизга ёзишлари мумкин.

Рақиблармиз сизга маълум – Адиблар Иттифоқи раҳбарлари. Бу нокаслар Уюшмани иккига бўлиб юборишди, бизнинг бир қанча аъзоларимизни авраб, «Адиблар иттифоқи» тузишди… Мундоқ  ўйлаб  қарасам, Уюшманинг бўлингани ҳам яхши бўлган экан. Бўлинмасдан олдин Уюшма худди қозондек қайнаб турар эди, тинчлик йўқ эди. Жумҳуриятда неки боши бузуқ бўлса, э-э, кечирасиз, неки қора куч бўлса, ҳаммаси шу Уюшмага келарди ва ҳукуматимизга тинчлик бермас эди. Мажлис, митинг, пикет – ҳамма бало шу Уюшмадан бошланарди. «Орол» дейишди, «давлат тили»  дейишди,  хуллас,  бутун  дордан  қочганлар  шу  ерда йиғилишарди.

Мана, худога шукр, жим-житлик ўрнатилди. Гоҳ-гоҳ бир-икки  ёзувчи  пайдо  бўлиб,  «мажлис  ўтказайлик»,  деб  қоларди, уларнинг думини тугдик. Мажлисга бало борми, митингга айланиб кетса, ким жавоб беради? Яна бизга тушади калтак. Қора куч ёзувчилардан бири Уюшмани лаганбардорликда айблаб, Москвада мақола ҳам чиқарди. Биз уларга зарба сифатида йигирмата қора куч ёзучининг рўйхатини Давлат сирини сақлаш раиси ҳурматли Р. Шоғуломовга бердик. Энди бирортасининг ҳам китоби босилмайди.

Хуллас,  ватанни  севиш  ҳам  осон  эмас.  Буни  чидаганга чиқарган. Масалан, Адиблар иттифоқи раҳбарлари халқни алдаб, ватан, дея лоф уради, аммо севишга келганда, кунига бор-йўғи тўрт-беш  соат  севади  ва  қош  қораймасдан  жуфтакни ростлайдилар.

Бизнинг  Уюшмамизда  ҳам шундай ялқовлар бор эди, биз уларнинг  штатини  қисқартириб  юбордик.  Ишда  қолганларга конкрет вазифа қўйдик: ҳар ким барқарорлик ҳақида ҳафтасига шеър  ёки  ҳикоя,  осойишталик  ҳақида  иккита  шеър  ёки  учта мақола ёзиши лозим. Президентимиз ҳақида ҳам ёзиш керак, аммо бунга норма белгиламадик. Ҳар ким кўнглига сиққанича ёзсин. Ҳар ҳолда ишмиз ёмон эмас.

Шу ўрнатилган тартиб туфайли бизнинг аъзоларимиздан ўнтаси  халқ  ёзувчиси,  ўнтаси  халқ  шоири  унвонига  сазовор бўлишди.  Давлат мукофоти олганларни санамаса ҳам бўлади. Уюшманинг бу самарали фаолиятини қора кучлар кўролмаяпти. Нима  эмиш,  биз  лаганбардорлигимиз  билан  Ўзбекистонда диктатуранинг ўрнатилишига ёрдам бераётган эмишмиз. Қарға чўқилаган «о»ни ебсан, дедим уларга.

Биринчидан, президентимиз бирор нарса ўрнатар экан, ҳеч қачон бизнинг ёрдамимизга муҳтож бўлмаган.

Иккинчидан, президентни халқ сайлаган, нимани ўрнатсағ ихтиёр ўзида. Халқ рози бўлса, бас. Ўзингиз кўриб турибсиз, халқ рози. Бизга бу ҳақда жуда кўп хатлар келаяпти. Уларни тўплаб, нашр қилиш ниятимиз бор.

Хуллас,  иш  кўп.  Ана,  яна  телефон  жиринглади.  Тепадан қўнғироқ қилишаяпти, ўзи кутиб ўтирган эдим… Алло, ассалому алайкум, домла… Нима? Ким бу?.. Нима деяпсиз?.. Қанақа хат?.. Кимни қамашибди?.. Менинг бу билан ишим йўқ. Уюшма қизил ярим ой жамияти эмас. Қамалса, ўзи айбдор. Мен унга сиёсатга аралашма, деб айтган эдим… Йўқ, йўқ. Уюшма ҳеч бир хатга имзо чекмайди. Биз сиёсатга аралашмаймиз… Ҳа, шундай!

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube