Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ғафур Раҳимов Мирзиёевнинг ҳазинабонига айландими?

Ғафур Раҳимов Мирзиёевнинг ҳазинабонига айландими?
23 Eylül 2016 - 14:26 'да юкланди ва 1651 марта ўқилди.

Мирзиёевнинг кадрлар сиёсати фонида Ғафур Раҳимов номи Ўзбекистон Интерполи қидирувидан олиб ташланди

rasm1914

15 сентябр куни халқаро криминал авторитет Ғафур Раҳимов Ўзбекистон Интерполи қидирувидаги шахслар рўйхатидан cирли тарзда олиб ташланди, айни пайтда халқаро жиноятчилар рўйхатида унинг номи ҳозир ҳам сақланмоқда.

Баъзи норасмий маълумотларга кўра, АҚШ молия вазирлиги тарафидан гиёҳвандлик трафиги дарғаси дея шарафланган Ғафур Раҳимов Тошкентга келган.

«Постсовет фуқароларидан ташкил топган “Биродарлик халқаси” (Братва) даги белгиловчи шахс бўлган Ғафур Раҳимов ўзбек уюшган жиноят олами етакчиларидан бири ва у Марказий Осиëда наркотик моддалар ишлаб чиқариш бўйича ихтисослашган. Раҳимов дунëнинг йирик наркосиндикатларида героин контрабандаси билан боғлиқ операцияларда қатнашиб келмоқда», дейилади АҚШ Молия вазирлиги ўз расмий сайтида эълон қилган ҳужжат матнида.

Ғафур Раҳимов ўзбек интерполи қидируви тамғасидан Каримов вафоти ва россиялик олигарх Алишер Усмоновнинг қудаси бўлмиш Шавкат Мирзиёев келиши шарофати билан қутилди.

Eltuz.comнинг сатира рукнида бугун рассом Адолат жиноятчилик дунёсининг Ўзбекистон ҳокимиятига тармоқ ёзаётганини акс эттиради.

Рассом Адолат

Манба: Eltuz.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort