Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

“Каримовдан қутилдик лекин ундан ҳам юз карра ёмон калла кесарига тутилдик”

“Каримовдан қутилдик лекин ундан ҳам юз карра ёмон калла кесарига тутилдик”
23 Eylül 2016 - 22:14 'да юкланди ва 1511 марта ўқилди.

Сурхондарё вилоятида барча хусусий тадбиркорлар ўзи йўқ бўлган нақд пулни қаердан топишидан қатъий назар “нақд пул режаси”ни икки баробар қилиб банкга топшириш учун Давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан кўчама кўча юриб мажбурланмоқда. Топшира олмайман деган тадбиркорлар эса ёппасига тафтиш қилинмоқда.

Кеча, 22 сентябр куни вилоят ҳокимятига барча дорихона эгалари чақирилиб йиғилиш ўтказилди, у ерда вилоят прокурори ва ҳокими, хамда структура ходимлари нақд пул режасини сунъий равишда “сен шунча, сен шунча пул топширасан” деб тадбиркорларга дўқ қилинди.

Сурхондарё аҳолиси ичида ваҳима кўтарилган, “Сурхондарёга вақтинча президент вазифасини бажарувчи Ш. Мирзиёев 1-2 кунда келармуш”, дея, ҳамма жойларда тозала-тозала, гуллар экиш, супириш ва ҳаказо ишлар қилинмоқда.

Айтишларича Сурхандаре вилоят Хокими ва вилоят прокурори ишдан олинар экан. Шов-Шув катта бўляпти. Шавкат Мирзиёев Президент  бўлишига Сурхондарё аҳолисининг кўпчилик норози эканлигини йиғилишларда, давра суҳбатларида эшитиб боряпмиз.

Мирзиёев одамларни ва қонунларни менсимас эмиш. Оғзидан сўкиниш ва ғайриқонуний буйруқлардан бошқа гап чиқмас экан. Агар кимки гап қайтарса ўшани уриб ўлдириб юборар ёки ИИБ орқали подвалга тиқиб ўлгунича қийнаб, бошқа оғиз очмайдиган қилиб чала жон ҳолда уйига қўйиб юборар экан.

“Каримовдан қутилдик лекин ундан ҳам юз карра ёмон калла кесарига тутулдик”, деган миш-миш гаплар тарқалган. Энди Россияга йўл очилади, буни Путин президентлик лавозимига қўйиб кетди, аста секин Россияга кўчиб кетамиз деб уйларини сотувга қўйишмоқда кўпчилик одамлар. Сўнгги кунларда Россияда полиция ҳам миграция хизмати ҳам одамларимизга кўча кўйда тегинмай қўйибди, депортация қилиш ҳам тўхтатилибди дейишяпди.

Шунингдек Сурхондарёга Россиядан махсус кучлар дивизияси Афғонистон билан чегарани қўриқлашга келармуш деган миш-миш гаплар ҳам бъази бир одамлардан эшитаяпмиз. Бундан ташқари тадбиркорларни ҳаммаси Алишер Усмонов олиб келган карголардан маҳсулот ва товарларни сотиб олиб Ўзбекистон ичида ва ташқарисида ҳам савдо қилар экан дейишяпти. Ноқонуний, божхона расмийлаштирувидан ўтмаган маҳсулотларни сотиш янада кучаяди, лекин ҳукумат ҳоҳлаган вақтида секин-аста бойиб кетаётган тадбиркорларни маҳсулотларини ноқонуний тортиб олиб, мусодара қилиниб кетаверади. Агар шунга кўнмаса қамаб юборилади.

ЎХҲ таҳририятига келган мактуб

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort