Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

“Худо хоҳласа” демаган шекилли

“Худо хоҳласа” демаган шекилли
24 Eylül 2016 - 18:47 'да юкланди ва 663 марта ўқилди.

Отамурод Раҳмон

2005 йил 13 май Андижон қирғинидан кейин Ислом Каримов узоқ вақт Андижонга боролмай юрди. Халқнинг кўзига қандай қрайди ахир!

Ниҳоят 2013 йил баҳорида бир баҳона қилиб борди. Олдинги сайлов бўйича президентлик муддати тугаб бораётган йил эди.

Майлисда қалтис савол бериб жаноби олийларини ноқулай аҳволга солиб қўймайдиганларни саралаб йиғилиш ўтказди. Эсларингда бўлса, ўшанда президент қизиқ бир гап қилди:

“2016 йили Тошкент – Андижон поезд йўлини ишга туширамиз ва ҳаммамиз биргаликда биринчи рейсда Анжанга келамиз!” деди.

Айёр чол бу гап билан бир йўла икки қуённи урди: 1. Андижон қирғинидан кейин “озгина хапа бўпқоган” анжанликларни кўнглини олмоқчи бўлди. 2. 2015 йилги сайловга ҳам номзодини қўйишини ва “сайлов”да албатта ютиб чиқишини бутун республикага билдирди.

Қойилмисизлар?!

Энди бу ёғини эшитинг.

Ўшанда содда анжанликлар (ҳарҳолда саралаб майлисга киритилганлари) анжандўппилари бошларида қийшайиб қолгунича қулочкашлаб чапак чалдилар. Юртбошилари “Худо хоҳласа” демаганига ҳам қарамадилар. Чапак чалавердилар, чалавердилар.

Подшо мамнун бўлди. Анжанликлар мени кечирди, деб ўйлади. Баҳонада умрининг охиригача юртга бош бўлиб юриш нияти борлигини ҳам айтиб олди! Зўр бўлди-да лекин!

Дарҳақиқат, 2015 йилги сайловга номзоди қўйилди. Одатдагидек яна ютди!

Аммо иккинчи ваъда…

“Худо хоҳласа” демаган шекилли, Тошкент – Андижон поездининг биринчи рейсига анжанликлар билан бирга ўтириш насиб этмади!

Поезд довон оша Андижонга 2016 йил 27 август куни подшосиз кетди!

2016 йил 27 август куни кечаси Ислом Каримов миясига қон қуйилиб… Андижонга эмас, охират сафарига йўлга чиқди…

Тақдирнинг ҳикматига қаранг!

Муаллифнинг facebook.com ижтимоий тармоғидаги саҳифасидан олинди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар