Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Абулфайз Элчибей

Абулфайз Элчибей
01 Ekim 2016 - 5:00 'да юкланди ва 1358 марта ўқилди.

MS yo'lnoma_1Муҳаммад Солиҳ

ЙЎЛНОМА
(Хотира)
(97)

АБУЛФАЙЗ ЭЛЧИБЕЙ

Озорбойжоннинг  туркчи  идеалистларидан  эди.  Етмишинчи йилларда,  Ҳайдар  Алиев  Озорбойжон  КГБси  бошлиғи  бўлган пайтларда, Элчибей ўз ғоялари учун қамоқда ўтириб чиққанди. Қайта  қуриш  даврида  Озорбойжон  Халқ  жабҳасини  тузди.

1992  йил  ёзида  халқ  унга  у  лойиқ  бўлган  таважжуҳни  кўрсатиб, ўлкага  президент  қилиб  сайлади.  Элчибейнинг  инсоний фазилатлари  қусурсиз  эди.  Ҳалол  ва  халқи  учун  ҳар  қандай фидокорликка  тайёр  киши  эди.  Халқ  уни  ҳокимиятга  келтирганди, аммо атрофидагилар халқдан эмасдилар. Моддий манфаат учун ҳар қандай  пасткашликдан  тоймайдиган  совет  типидаги  бюрократия ўраб  олганди  уни.  Бу  бюрократия  занжири  унинг  қўл-оёғини дарров  чирмаб  олди  ва  у  раҳбарлик  қилган бир йил давомида ҳеч
бир  соҳада  одим  оттирмади.  Элчибей  характеридаги  либерализм давлат  фаолиятида  фойдадан  кўра  зарар  келтирди,  деган  қаноат мавжуд.  Балки,  бунда  жон  бордир.  Аммо  бу  хусусда  ҳакамлик қилиш  яна ўша халқнинг ҳаққидир.

15  апрел  куни  Истанбулга  келдим.  Ҳаво  майдонида Озорбойжоннинг  Истанбулдаги  Бош  Консули,  эски  дўстим,  шоир Аббос  Абдулла  қаршилади.  Унинг  уйида  тун  бўйи  ухламай дардлашдик.  Икки  кун  сўнгра,  17  апрел  куни  Туркия  президенти Турғут  Ўзол  қабул  қиладиган  бўлди.  Учрашув  соати  йигирма-ю ўттизга  белгиланган  эди.  Соат  ўн  тўрт  ўттизда  Истанбулдан Анқарага  учоқда  келдим.  Бошбоқонлик  (Премер-министрлик)дан маъмурлар  кутиб  олишди.  Уларнинг  қиёфасидаги  саросимани кўриб,  «нима  бўлди,  тинчликми?»  деб  сўрадим.  Афсус,  тинчлик эмас, уч соат аввал Президентимиз вафот этди, дейишди.

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар