Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Аҳоли икки қисмга бўлиниб бўлди

Аҳоли икки қисмга бўлиниб бўлди
11 Ekim 2016 - 16:37 'да юкланди ва 836 марта ўқилди.

bogatyie-i-bednyie-1Эргаш Сулаймон

Фитратга мактуб ёхуд руҳ билан суҳбат

Биринчи боб

(26)

Мустабид президент Ислом Каримов даврида тўхтовсиз ошиб борувчи солиқлар фермерлар елкасига оғир юк бўлиб тушди.

Ўзбекистон Бош Вазири Шавкат Мирзиёев марҳум устози томонидан айтилган ҳар қанақанги тутриқсиз ва бемаъно буйруқларни қиёмига етказиб, қунт ва сабод билан амалга оширди.

Кўплаб деҳқонлар хонавайрон бўлиб, тирикчилик илинжида қўшни мамлакатлар фермерлари қўлида ўрта асрлардаги қуллар каби оғир шароитларда меҳнат қилишга мажбурланмоқдалар. Деҳқонлар ва фермерларнинг яшаш шароитлари мамлакат ичкарисида ундан-да аянчли. Ўз ерларига боғлаб қўйилган бу бечораларни истаганча машаққатли меҳнатга солишади, оғир мажбуриятлар остида эзишади. Афтодаҳол деҳқонларнинг йирик гуруҳлари худди қуллардек бир чақа ҳам хизмат ҳақи олмасдан, миракизмчиларнинг қош-қовоғига қараб яшашга мажбур бўладилар. Улар билан миракизмчилар – жорий ҳукумат ўртасидаги муносабатлар қуллар билан қулдорлар ўртасидаги муносабатлардан фарқ этмайди. Фермерлар ёхуд пахтага алоқаси йўқ Олий ўқув юртлари талабалари, врачлар ва бозордаги сотувчиларни, қўйингки, бюджет ташкилотлари, қолган хусусий тадбиркорларни қўйлар суруви сингари пахта далаларига ёппасига ҳайдаб чиқарадилар. Бошига бало сотиб олишни истамаган ҳар қанақа кимса, ҳукуматнинг эзиш ва инсон шаънини топташ сиёсатига, истаса-истамаса, “лаббай” деб жавоб беришга мажбур. Соғлиги тўғри келмайдиган, ёки ўзига тўқ табақалар далага чиқмаслик эвазига пора бериб қутулади. “Пора”дан бошқа ҳеч бир нарса – ўқиш, касбий бурч ва бошқа сабаблар Ўзбекистонда инсонни пахта сафарбарлигидан қутқариб қола олмайди.

Албатта, биргина ўлим бу иддаолардан мустасно.

Айшу ишратга муккасидан кетиш, узлуксиз фаҳшу разолатга ботиш фақат миракизмчиларга хос ҳолат дейилса, хато бўлади. Бутун жамият тепадан то пастгача даҳшатли бузуқчилик домига тушган. Гугуша ва Лўлўга ўхшаганлар кийимга ва ясан-тусанга шунча кўп сарфу харажат этадики, ўша маблағ ҳисобига бутун бошли туман аҳолисини боқиш мумкин бўлади. Йирик мансабдорлар ва бойлар ўз турмушларига афсонавий тус беришга интилмаса, акс ҳолда жамиятдаги обрў-эътиборларини йўқотиб қўйиши ҳам ҳеч гап эмас.

Аҳоли икки қисмга бўлиниб бўлди.

Бир томонда миракизмчилар – мансабдорлар, бой-бадавлат кишилар бўлиб, уларнинг турмуши роҳат-фароғатда кечади. Улар ҳатто отларининг туёғидан тушиб қолган тақаларни ёки итларининг кесилган қулоқ-думларини ҳам шоҳию марваридлар билан безаб, деворга илиб қўядилар.

Иккинчи ёқда оддий фуқаро – деҳқонлар, ҳунармандлар, ишчилар ва майда савдогарлар бўлиб, уларнинг ҳаёти меҳнат, машаққатдан иборат бўлади. Ўсиб борувчи олиқ-солиқлар, турли йиғимлар юки остида қашшоқлик, камбағалликда кун кечиришади. Бу ҳам етмагандек, юқори табақа вакилларининг расму одатларига тақлид қилиб, ўзларига қўшимча азоб-уқубат орттиришади. Уларга ҳаётдан мамнунлик, руҳий хотиржамлик бегона. Ҳаётнинг олий қадриятларию пайғамбарларнинг буюк ўгитларини улар ҳам унутишган, ахлоқий қонун-қоидалар кераксиз, маъносиз нарсага айланиб қолган.

Давлатмандлар айшу ишрат билан банд бўлиб, нариги дунё ҳақида ўйлашни хаёлга ҳам келтиришмайди. Меҳнаткашлар эса турмуш ташвишларига ботиб, фикру ўйлари кундалик тирикчилик ташвишлари доирасидан нарига ўтмайди. Хуллас, Ўзбекистонда моддий манфаат ва эҳтиёжлар инсонни ўраб-чирмаб ташлаган, уни ўз домида тутиб туради. Миракизмдан жабр кўрган жамият ҳалокатли хасталикка чалинган ва бу иллат жамиятнинг ҳам юқори, ҳам қуйи қатламларини қамраб олган.

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар