Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ўғрилар ёшларни тарбиялайди, биз эса камерани “ака” деймиз!..

Ўғрилар ёшларни тарбиялайди, биз эса камерани “ака” деймиз!..
12 Ekim 2016 - 11:02 'да юкланди ва 703 марта ўқилди.
"Камера акалар"

“Камера акалар”

Битта саволим бор эди. Берсам дилим, бермасам тилим куядиган савол…Хуллас, жиноятчи бўлмасанг ҳам олиб борилаётган хавфсизлик чораларидан юрагинг така-пука бўлиб яшаш мумкинми?

Мумкин экан, азизлар!

Ўзингни бироз дунёни сув босса ҳам тўпиғига етмайдигандай тутсанг, бас.

Балки бу ҳам нотўғридир, чунки сен огоҳлик ўрнига бепарволикка йўл қўяётган бўлишинг мумкин.

Хуллас, Ўзбекистонимизда ўтказилаётган чора-тадбирлар ҳақидаги кўчадаги ғала-ғовурлар бироз бошимни айлантирган кўринади.

Умуман олганда, шу кунлар уйда ТВни ёқмасанг бўлди, ўзингни энг тинч бир маконда ҳис қиласан.

Чунки сени кузатаёган камералар йўқ. Бундай ҳадиксирашга сабаб шуки, аввалроқ тадбиркорлардан ўз иш жойларини ҳамда масжидлар, дўконлар ва бошқа аҳоли кўп йиғиладиган иншоотларни камералаштиришлари талаб қилинганди.

Бунга жуда тез эришилди. Ҳозирда қаёққа кирманг, камера сизга қараб туради, бир табассум билан видеога тушиб оласиз.

Огоҳликка доир даъвату ташаббуслар жаҳд билан давом этмоқда.

Қўполликка йўйманг, аммо бехавотир бир жойларга табиатнинг “чақириғи” билан кириб чиқиш мушкул бўлиб қолди.

Бу холи жойда ҳам камера бўлса-я…Ёки микрофон!

Бунақа кузатув камералари ҳозирда маҳаллалар ва катта-кичик кўчаларда ўрнатила бошланди.

Бир томондан хаёлинга “во, мана биз ҳам ривожланган давлатлар қаторига кириб бормоқдамиз”, деган фикр ҳам келади.

Бошқа томондан эса масжидга кираётганиндаги ҳадиксираш энди кўчада ҳам давом этадигандек.

“Бизга нима дўстим, тинчликсевар одам бўлсак, уйда жимгина ўтираверамиз-да,” деди бир дўстим.

Бунга ҳам кўникиб қолармиз, ҳар холда жиноятчи эмасмиз.

Масаланинг бошқа томони шундаки, бу камералар ўғриларнинг кўпайгани боис қўйилаётгани айтиляпти.

Бир кечани ўзида кўп қаватли уй олдидаги машиналарни бирин-кетин “ечинтириш” кейинги пайтларда тез-тез қулоққа чалинмоқда.

Қолаверса, депутатларнинг кейинги уч йил ичида автоулов ўғирлаш билан боғлиқ жиноятларнинг 65 фоизга ўсгани сабабли бундай жиноятларга қарши курашни кучайтираётганлари ҳам аҳамиятга молик.

Энди бундай жиноят қилганлар 5-10 йил эмас, балки 15-20 йилга озодликдан маҳрум бўлишлари кўзда тутилмоқда.

Шу нуқтада камера мавзуси ўғриларга бориб тақалар экан, беихтиёр ўғрилар оламидаги ўзгаришлар ҳақида бўлаётган миш-мишлар ҳам қизиқлигини айтиб ўтиш керак.

Шавкат Мирзиёев қудратга келгандан бери, ҳар хафтада “Постда” газетаси ҳудудларда милиция ходимларининг алмаштирилаётгани ҳақида эълон қилиб бормоқда.

Улфатчилик дегандек, мактабдош, аммо ўғрилар оламидан яхши хабардор ўртоқлар билан гаплашиб қоламиз.

Уларга кўра, милиция кучайтирилиб, ўғрига маълум даражада назорат остида ваколатлар берилаётган эмиш…

“Кўча”дан хабардор улфатлардан бирига кўра, милиция ўз куч-қудратини тиклашга киришган, шунинг учун лавозимлардаги мулозимлар бирин-кетин алмаштирилмоқда.

Яна бошқа “кўча” улфатнинг ичкаридан хабарига қараганда, зоналарда аллақачон 50-50 келишуви остида “положенец” ва “хозяинлар” ишни йўлга қўйишга улгуришган.

Унинг айтишича, бу каби келишувларга қуйишқондан чиққан ёшларнинг “ўғрилар қонунлари”га амал қилмасдан, ҳаддан ташқари жирканч жиноятларга қўл ураётганлари сабаб бўлган.

Хулоса қилиб айтганда, шу ёшларнинг масжиддан мосуво қилинишлари, яъни тарихдан одоб-ахлоқ даргоҳи бўлиб келган маскандан чиқарилишларини фақатгина ТВдаги ташвиқот билан тўлдириб бўлмаслиги анча сезилиб қолган кўринади.

Абдулазиз Мансур айтганди, ёшлар масжиддан чиқарилса, одоб-ахлоқни қаердан ўргансин, деб…

Энди мана “ўғрилар” ва “братанлар” ёшларга бошчилик қиладиган бўлса…ишқилиб, бу ҳам балки бир йўлидир?

Ким билсин, балки “оила-маҳалла-ўқув даргоҳлари ўртасидаги ҳамкорлик механизмини ривожлантириш” остида кўчадаги камералар бир кун уйимизга кириб келар…

Хотинни сизлаб қолсак, уйда шим-костюм кийиб ўтирсак… Шўрвани ҳам қизиқчимиз айтмиш, вилка билан ичсак…Ҳар бир қўйган қадамимизда “Камера акага” раҳматлар айтиб турсак…Ўзбекистонимиз шундоқ ҳам ягона ўзи, биздан ўтадиган ягона давлат бўлмай қоларди шунда…

Ўзбекистонлик муштарий

Манба: bbc.com/uzbek

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Давлат тўнтаришида айбланаëтган журналистнинг онаси Мирзиëевдан ëрдам сўради
Муҳаммад Солиҳ: Мустақил журналист Бобомурод Абдулла (Усмон Ҳақназар) ва Акром Маликов (Абдуллоҳ Нусрат)нинг ҳибсга олиниши ҳақда мулоҳазалар
Давлат адвокати журналист Абдуллаевнинг онасидан пул сўради
МХХ ертўласида қолаётган журналистнинг онаси Мирзиёевдан ёрдам сўради
БМТнинг диний эксперти: Мамлакатда виждон, фикр, дин ёки эътиқод эркинлиги ҳаддан зиёд тартибга солинади
Қирғизистон президентлик сайловларида Сўўрўнбай Жээнбеков ғалаба қозонди
Журналист Бобомурод Абдуллаевнинг онаси, ўғли билан кўришишга рухсат беришини сўраб терговчига ариза билан мурожаат қилган, аммо жавоб олмаган
Freedom House Ўзбек журналистини озод қилишга чақирди
Пен-клуб: Бобомурод Абдуллаевни зудлик билан озод қилинг!
Халқ артисти президентдан Бобомурод Абдуллаевни озод қилишни сўради
Ўхшаш хабарлар