Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Бизнинг асосий иш жойимиз пахтазор, асосий касбимиз пахтакорлик-ку!

Бизнинг асосий иш жойимиз пахтазор, асосий касбимиз пахтакорлик-ку!
15 Ekim 2016 - 5:00 'да юкланди ва 618 марта ўқилди.

192347Отамурод Раҳмон

Ҳозиргина ўқиб қолдим:

БИР ЙИГИТ ПАХТА ТЕРМАГАНИ УЧУН ИШДАН ҲАЙДАЛИБДИ!

Нима бало бўпқопти деб ўйлабман. Худди пахтадан ҳайдалгандай бақир-чақир-а?!

Айб пахта термаганни ишдан ҳайдаган ишхона бошлиғида эмас ёки аҳволни пахта термаса ходимини бошлиқлар ишдан ҳайдайдиган даражага олиб келиб қўйган тузумда ҳам эмас, ҳамма айб ИШДАН ҲАЙДАЛГАН ЙИГИТНИНГ ЎЗИДА!

Нимага?

Чунки у асосий иш жойи қаерлигини унутган!

Ахир, 70 йил пахтахўр совет пропагандаси, сўнгра 25 йил “мустақул”лик пропагандаси бутун Ўзбекистон халқининг асосий иш ери ПАХТАЗОР эканини қон-қонларимизга сингдириб юборган-ку! Буни ҳамма билади-ю, битта шу йигит унутибди!

Ахир, бизнинг асосий иш жойимиз ПАХТАЗОР, асосий касбимиз ПАХТАКОРлик-ку! Фақат, пахта мавсумидан бошқа пайтлар у-бу майда-чуйда ишлар билан шуғулланиб турамиз.

Йигит ҳайдалган бўлса вақтинчали, арзимас иш жойидан ҳайдалибди. Хафа бўлмасин. Худо хоҳласа, янаги йили пахтакорлик касбига қайтадан тикланади ва ҳали кўп йиллар асосий касбини қилади.

Муаллифнинг facebook.com ижтимоий тармоғидаги саҳифасидан олинди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар