Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Азон халқнинг тинчини олмоқдами?

Азон халқнинг тинчини олмоқдами?
15 Ekim 2016 - 12:03 'да юкланди ва 1404 марта ўқилди.

_91927619_mechitiosh1Қирғизистон парламенти депутати Бўлўтбек Ибраимжанов масжидларда янграган азон, кўнгилочар жойлардаги мусиқа шаҳарликларни тинчини олаётганини айтиб, бундай жойларда товуш кучайтириш ускуналарини назорат қилишни таклиф этмоқда.

Жўғўрқу Кенгаш йиғинида “Республика-Ота Юрт” фракциясидан депутат Бўлўтбек Ибраимжанов тун ва тонгдаги намоз вақтида айтиладиган азон ва кўнгилочар жойлардаги мусиқа шаҳар яшовчиларини безовта қилаётганини айтди. У масжидлардаги товуш кучайтириш мосламаларининг қуввати 40 децибелдан ортмаслиги керак деган меъёр сақланмаётганини қўшимча қилиб, кучли айтилган азон тонги уйқуни бузаётгани билдирди.

“Кечки соат 11дан тонги соат 7гача аҳолини безовта қилиш мумкин эмас. Бироқ бизда товушни кучайтирадиган мосламалардан чиқаётган азоннинг қуввати 140 дицебелгача етаяпти. Буни экотехинспекция назорат қилиши керак. Шу қаторда ресторан, кафелардан чиқаётган мусиқа овозларини ҳам кечки пайт чекламасак, болалар дарс қилмасдан, қўшиқларни репертуарларини ёдлашиб бўлди”, деб айтган у.

Ибраимжанов жума намоз вақтида кўпчилик давлат хизматида ишлаган раҳбарлар ишдан чиқиб, душанба кунгача дам олаётгани айтиб, ҳукуматни хизмат тартибини кучайтиришга чақирди.

Депутатнинг бу таклифи жамоатчиликда муҳокамаларга сабаб бўлди. Шаҳар яшовчилари кўнгилочар жойлардаги мусиқалар безовта қилган ҳолатлар бўлаётганини айтишади.

“Уйимизни олдида 2-3 кафе-ресторанлар бор. Улардан чиқаётган мусиқалар ҳақиқатан бизни безовта қилади. Азон бўлса бу яхши нарса, унинг зиёни йўқ”, дейди бишкеклик Азамат.

Дин бошқармаси масжидлардаги азон халқни тинчини олаяпти деган иддаога қўшилмайди. Муфтиятнинг матбуот раҳбари Мақсат Атабаевнинг сўзларига кўра, бунгача масжидларда азон товушини пасайтириш топшириғи берилган.

“Биз бунгача азон товушини озгина пасайтирганмиз. Барча имомларга ҳам тушунтирганмиз. Масалан, кечки хуфтон намози саккизда тамомланади. Тонгда эса намоз 5:30да бошланади. Бу ҳолатда азон фуқароларга қандай халақит беради? Биз шу нарсани тушунмаяпмиз”, дейди Мақсат Атабаев.

Қирғизистонда жамоат тинчини бузганларга қарши Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Санитар эпидемиология назорат депортаменти иш олиб боради. Бу идора раҳбари Тўлў Исақовнинг сўзларига кўра, депутат айтаётган масала асосли. Ушбу идора жамоат тинчини бузган жойларга махсус жарима солиб, назорат қилади.

“Қишлоқ ёки шаҳарда бўладими, тунда тинчлик бермаган ҳар қандай овозлар одамларнинг соғлигига зарар. Айниқса болаларга, юрак, нерв хасталикларига қаттиқ таъсир этади. Биз бундай тинчлик қоидаларини бузганларга қарши Бишкек ҳокимлиги билан иш олиб борамиз. Унинг асосида огоҳлантириш берилади, унга ҳам кўнмаса, жазога тортилади, ёпишгача бориш мумкин”, дейди Тўлў Исақов.

Исақов яқиндагина марказий масжидга азон товушини пасайтириш ҳақида огоҳланитириш берилганини қўшимча қилди.

Бишкек шаҳар мэриясининг вакили Гуля Алмамбетованинг сўзларига кўра, пойтахтда одамларни тинчини олаётган кўнгилочар жойлар устидан доимий норозиликлар бўлади.

“Бизга тинчликни бузган кафе-ресторанлар бўйича шаҳарликлар тинимсиз мурожат қилади. Улар асосида кунда огоҳлантириш, жазолар берилади. Шунингдек, кафе-ресторанлар очилаётганда жамоат тинчини бузмайман, деб мажбурият олишади. Бироқ бу мажбуриятни бажармай қўйганлар кўп. Уларга қарши иш олиб бораяпмиз”, дейди шаҳар хокимияти вакиласи.

Азон айтилиб, тинчлик бузилади дейилаётган марказий масжид атрофидаги уйлар бошқа мавзеларга солиштирганда арзон эмас. Бу ҳудуд атрофидан уй сотиб олишни хоҳлаётган динга ишонган инсонлар кўп.

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар