Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Яна бир ширин туш…

Яна бир ширин туш…
16 Ekim 2016 - 5:00 'да юкланди ва 933 марта ўқилди.

samolet_nebo_noch_oblaka_zakat_110297_4288x2848Ярим тун. Тошкент аэропортининг чироқлари кириш олдида тўпланган юзлаб одамларнинг бошига ўзининг ёқимли нурларини ёймоқда.

Ҳамманинг юрагидаги ҳаяжон юраклардан, қалблардан ташқарига чиқиб, салқин ҳавони тўлдирган гўё

Ҳамманинг нигоҳиюлдузли осмонда. Ундаги юлдузлар ва ораларидаги танҳо ярим ой бор вужудингизни шундай ёритадики, уларнинг нурлари илҳомбахш мусиқадек юрагингизни тўлдириб, бу улкан илҳом уммони тўлқинланиб ичингиздан тошади. Бу тўлқинлар сизни ва қалбингизни тўлқинлантиради, бу гўзал юлдузли тунда…

Ҳамма қарашларини тунги кўкдан узмай нимадир кутяпти, ниманингдир иштиёқида.

Бирданига биздан олисроқда саноқсиз юлдузлар орасида турли рангдаги чироқлар кўринди: қизил, сариқ, кўкулар бир жисм бўлиб аэропорт томон яқинлашар эди

Ана, келяпти! Келяпти! “- деган шод ва баланд овозлар янгради.

Учоқ эса тобора яқинлашарди. Кўп вақт ўтмай аста секин қўналғага қўнишни бошлади.  У кўзимиздан йўқолиб, аэропорт биносининг ортига яширинганида биз ичимизни портлатай деяётган қувончимизни тўса олмадик.

Барчамизнинг хурсандчилик қичқириқларимиз битта умумий қичқириққа қуйилдишодлик, бахт ва ёшлик қичқириғига. Умумий эҳтирос шунчалар кучли эдики, нимани туяётганимизни билмай қоласиз: ўз хурсандчилигингизними ёки умумий шодликни. Менимча, бир тан, бир жон бўлиб қаҳрамонларини кутиб олаётган халқ вакиллари, ёшлар учун бу савол ўринсиз бўлса керак. Бунақа қувончли, ҳаяжонли пайтларда умумий туйғулар бир вақтда шахсий ҳам бўлмайдими? Ва ҳар бир одамнинг қалбидан икки баравар кўпроқ бўлиб қайтиб, оммавий шодликка шодлик қўшмайдими?

Улар қайтишди, халқнинг бағрига қайтишди! Унинг чин фарзандлари

Алпарслон Эркчи

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар