Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Қамалдаги сафдошим

Қамалдаги сафдошим
27 Ekim 2016 - 17:27 'да юкланди ва 2130 марта ўқилди.

Ушбу мақолани ёзар эканман ҳозирги кунда хақиқатни англаб ҳуррият сари чорлаётган ҳар бир ёш авлодни жадидлар ҳаракатига қиёсласак тўғри бўлади.

Ўз вақтида Жадидлар бошдан ўтқазган қийинчиликлар ва қаршиликларни ҳозир хам амалдаги ноқонуний тарзда ҳукуматни бошқариб келаётган тоталитар режим томонидан кузатиб боряпмиз.

Ҳуррият учун курашган ҳар бир жадидчига “халқ душмани” деган тамғани босган режим каби ҳозир ҳам Ўзбекистонда эркин фикрлай бошлаган, ҳалқнинг дардини очиқ айта олганларнинг барчаси панжара ортига ташланиб, минг бор азобларга солинмоқда.

Тоталитар тизим секин фикрли ёшлардан кўра кўпроқ амрига сўзсиз бўйсунадиган манқуртларни афзал кўради. Буниси эса сир эмас. 

Шу кунларда ҳукуматнинг алмашганини айтиб жар солаётган халқ билмайдики, бир вақтлар Чор Россияси ўрнига келган Шўролар аввалига катта ваъдалар бериб, ҳар бир зиёлини қатағон қилиш учун амалга келган ҳукуматдан нима кутиш мумкин. Ўз халқининг истак хоҳишига қарши чиқган, тузум эртага халқи учун ҳизмат қиладими? Ҳокимятни бутунлай қўлга олгунга қадар берилаётган ёлғон ваъдалар, Каримовнинг шафқатсиз тузумида яшаб келган, сиёсий саводҳонлиги деярли йўқ бўлган оддий ҳалқни алдаш эмасми?

Шу кунларда сиз кузатаётган кўзбўямачиликлар, янги ҳукуматни ўзига ёқмаган амалдорлардан гўё халқ истаётгани каби қутулиш усули эмасми? Бу саволлар бераётганимда албатта “шукроний” лар ёғилиб келиб, ҳақоратларга кўмиб ташлаган ҳолда сен халқни революцияга чорлаяпсан, қон тўкилишини истайсан дея, шу пайтгача оддий халқни қўрқитган усулларини қўллашади.

Улар доимо қандай йўл билан бўлмасин, ҳар қандай эркин фикрни бўғиш ҳаракатидалар. Улар ғирром ўйин тарафдорлари, агар шундай бўлмаса бирор бир нарсани танқид қилиш учун ўша нарса ҳақида етарли билимга эга бўлишлари керак эмас. Ўша “шукроний” ларнинг биттаси бўлса ҳам бизнинг дастур ва мақсадларимиз билан танишганми, ёки хозирги кунда оддий халқ бошига тушган қийинчиликлар ҳақида ёзганми, лоақал шу хақда очиқ фикр билдирганми?

Уларга амалдаги тизимда яшаш анча яхши, чунки улар шу тизим пайтидан фойдаланиб, уларни улуғлаб ўз мақсадларига эришмоқда. Амалдаги тизим пропаганда каналлари орқали оддий халқни қўрқитиб, уларни соғлом мухолиф фикрлардан узоқ тутишмоқда. 

Шундай бўлса ҳам ҳалиям ҳаммаси бой берилмади. Биламиз, ҳозирги авлод ёшлар ичида биз каби фикрлайдиганлар, иккиланаётганлар бор. Шуларга юзланиб амин бўлиб айта оламан,  ҳур фикрлашдан қайтманг, кўриб турган воқеалар олдида кўз юмманг. Мухолиф фикрлаш бу диктаторлар ва тоталитар тизим айтгандек бузғунчи ғоя эмас.

Бунга оддий мисол оладиган бўлсак, сиз бирор марта бўлса ҳам ўзини муҳолиф санаган инсонни қўлига қурол олганини кўрдингизми, ёки халқ ичида нифоқ чиқариб қон тўкилишига ундаётган инсонни кўрдингизми. Йўқ, албатта. Аксинча, халқни онгсиз равишда ушлаб туришни истаётган тизимда шу нарсаларни гувоҳи бўлдингиз, дейлик буни исботини Андижон воқеаларида кўрдингиз.  Хўш ўша пайтдаги бўлиб ўтган воқеаларда ҳукумат нима учун оддий халқни ўққа тутди, агар ўшанда улар айтаётгандек ҳодиса бўлган бўлса, айбдорларни очиқ судга тортмади, халқга шаффоф тарзда кўрсатмади. Бу каби саволларнинг чеки йўқ.

Сиз бирор воқеа хақидаги хулоса қилишингиздан аввал шу воқеалрни ўз кўзи билан кўрганлар билан суҳбатлашиб кўринг. 

Юқорида айтганимдек биз танлаган йўл осон эмас, лекин бунда бизга халқни қўллаб қувватлаши керак бўлади. Бундан аввал эса бизни асл мақсадларимиз ва истакларимиз ҳақида хақиқатни билишлари, ҳолис фикрлай олишлари керак бўлади. Бу йўлда зиёли ёшларнинг ўрни катта. 

Зеро биз ёшлар ҳаракат қилмас эканмиз, биздан кейинги авлодга нима қолдириб кетаётганимиз ҳақида ўйлайлик. Бизнинг фарзандларимиз ҳам биз дуч келаётган муоммоларга дуч келишини истайсизми, уларни ватандан узоқда насиба қидирб юришларини истайсизми, уларни ҳам ижтимоий келиб чиқишлари туфайли орзуларидан маҳрум бўлишларини истайсизми, порахўрлик авжига чиқган тузумда фикрлаши, билими билан эмас чўнтакдаги пуллари билан баҳоланишини истайсизми?!

Тўғри бу каби тўсиқлар кўп, бу каби камчиликларни тўғирлаш узоқ вақт ва машаққат талаб қилади.  Бу йўлда биз ҳаракат қилсак, биздан кейинги ёшлар эркин фикрли, сиёсий билимли ва ҳаётда ўзлари истаган ҳаётни тортиқ қила оламиз. Бу йўлда бизлар каби ёшлар халқга хақиқатни кўрсата олсак, ноҳақликлар олдида бошни тик тутиб турсак кифоя.

Буни ўзига хос маънавий жанг деб атасак бўлади, лекин бу жангда биз билимимиз, хақиқатимиз билан курашаётган бўлсак, қарши томон эса зулм, жаҳолат ва бўхтон билан қуролланган. Бу тизим биз каби ёшларни тўхтатиш йўлида хеч нарсадан таб тортмайдилар. Улар бизни қўрқитиши, алдашга уриниши, зиндонбанд қилиши мумкин, лекин улар бизнинг фикримиздан мақсадимиздан қайтара олмайди.

Жанг қурбонларсиз бўлмайди деганларидек ёнингиздеги сафдошингизни зулмкорлар қўлига тушиб қолганини кўрсангиз, саросимага тушманг, асло. Аксинча сизга шу сафдошингизни маъсулятлари ҳам юкланади, унинг қурбонликлари бекорга кетмаганини исботалшимиз керак.

Шу сатрларни ўқиётган ҳар бир ҳамфикрдошимга юзланиб айтадиган сўзим, мен ҳам сиз каби инсонман, ҳозирда бўлиб ўтган воқеаларга гувоҳ бўлганман. Шундай экан, сиз асло қўрқманг, сиз ёлғиз эмассиз, сизнинг фикрдошларингиз бор, билмаганимизни ўргатадиган устозимиз бор, бу йўлда ўзини қурбон қилган сафдошлримиз учун ҳам олға интилишимиз керак.

Абдуллоҳ Нусрат

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар