Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ўлмасингдан бурун хайр қозонсанг

Ўлмасингдан бурун хайр қозонсанг
09 Kasım 2016 - 5:00 'да юкланди ва 1172 марта ўқилди.

МАХДУМҚУЛИ

Биринчи китоб

Қиммат яхшидир

Савдогарлик қилиб бозор кезгандан,
Олсанг насиҳатим, қадр яхшидир.
Ҳотам бўлиб ҳар кун олтин бергандан,
Кўнгилда этилган ҳиммат яхшидир.

Бир мард яхши муханнаснинг юзиндан,
Саваш куни санчар ғаним кўзиндан,
Ҳар ким топилмаса айтган сўзиндан,
Динга мункир бўлган язит яхшидир.

Хайрни тарк этиб, бад излагандан,
Дўст бўлиб, дўстидан сир гизлагандан,
Худони унутиб, лоф сўзлагандан –
Тилга тизгин солиб, тинмак яхшидир.

Қодир Эгам жисмимизни бор этган,
Беақллар Ҳақ ишига ор этган,
Бемаҳал қурилган бузуқ кўприкдан,
Жаҳаннам устида Сирот яхшидир.

Беш вақтни баржой қил, мусулмон бўлсанг,
Билиб Охиратнинг ғамини есанг,
Ўлмасингдан бурун хайр қозонсанг,
Қабрда ҳимоя – роҳат яхшидир.

Маъноли сўз чиқар асл хонадан,
Бехабарлар айро тушар Худодан,
Беш вақтни билмаган бефаҳм бойдан,
Эрсиз, пирсиз лўли арвот яхшидир.

Махдумқули, кўрдинг яхши-ёмонни,
Ёлғончининг бўлмас аҳди-паймони,
Бир оқ уйга борсанг, олмас меҳмонни,
Ҳар кимнинг ўз уйи – уммат яхшидир.

*****

(давоми бор)

Туркманчадан Мақсуд Қурбон ўзбекчалаштирди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар