Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Эрдўғон Ўзбекистондан жўнаб кетди

Эрдўғон Ўзбекистондан жўнаб кетди
18 Kasım 2016 - 18:13 'да юкланди ва 2965 марта ўқилди.

Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон, жума намозини Имом Бухорий мажмуасидаги масжидда ўқиди.

Эрдўғон Ўзбекистоннинг вақтинча Президент вазифасини бажарувчи ва Бош Вазир Шавкат Мирзиёев билан учрашувидан сўнг, Имом Бухорий мақбарасига борди.

Ўзбекистон Мусулмонлар Идораси раҳбари Муфтий Усмонхон Алимов ва Самарқанд вилоят муфтийси Нуриддинхон Исломов томонидан кутиб олинган Туркия Президенти Эрдўғон бу ерда дуо қилиб, мажмуа ичидаги масжидда жума намозини ўқиди.

d235f7e205434883b8fdbe0814157fd8

Бу ердан кейин Имом Мотуридий мақбарасига борган Эрдўғон, дуо қилгандан сўнга Регистон майдонига ўтди. У ерда Улуғбек, Шердор ва Тиллакори мадрасаларини зиёрат қилди.

Сўнгра Эрдўғон Ўзбекистон учун катта аҳамиятга эга, Темурийлар империясининг асосчиси бўлган Амир Темурнинг мозорини ҳам зиёрат қилди.

Туркия Президенти Эрдўғонга зиёратлари давомида Бош вазир ёрдамчилари Туғрул Туркаш ва Вайси Қайноқ, Оила ва Ижтимоий сиёсат вазири Фотима Батул Саян Қоя, Ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли, Иқтисодиёт вазири Нихот Зайбакжи, Энергия ва Табиий манбаалар вазири Барот Олбайроқ, Ҳарбий Штаб бошлиғи Генерал Хулуси Оқар, Миллий хавфсизлик ташкилоти маслаҳатчиси Ҳоқон Фидон, Президент матбуот котиби Иброҳим Қалин, Адолат ва ривожланиш партияси Раҳбари ёрдамчиси Маҳди Акарлар билан биргаликда TİKA раҳбари Сардор Жом ва TRT раҳбари Шенол Гўка ҳам ҳамроҳ бўлдилар.

70c02a301

Эрдўғон Ўзбекистондан жўнаб кетди

Туркия Президенти Эрдўғон ўзи билан бирга келган делегация аъзолари билан биргаликда, “TUR” номли махсус учоғида Тошкент вақти билан 16:20 да Ўзбекистондан жўнаб кетди.

Эрдўғонни Самарқанд аэропортидан Ўзбекистон расмийлари кузатиб қолди.

Манба: www.yenisafak.com

Туркия туркчасидан ўзбекчалаштирилди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар