Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Тошкентда ўзбек-турк инвестиция форуми ўтказилади

Тошкентда ўзбек-турк инвестиция форуми ўтказилади
21 Kasım 2016 - 12:04 'да юкланди ва 7256 марта ўқилди.

“Озодлик” радиосининг хабар беришича, Тошкентда 2017 йилнинг бошида Ўзбекистон -Туркия инвестиция форуми ўтказилади. Бу ҳақда 21 ноябр куни Ўзбекистон маҳаллий матбуоти хабар тарқатган.

Хабарда айтилишича, форумни ўтказиш борасида Туркия президенти Режаб Тоййип Эрдўғоннинг Ўзбекистонга қилган икки кунлик расмий ташрифи доирасида келишилган.

18 ноябр куни Самарқандда Ўзбекистон муваққат президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия президенти Режаб Тоййип Эрдўғон музокаралар ўтказган эди.

Учрашувдан сўнг Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғли Ўзбекистон томони турк ватандошларига визани бекор қилиши мумкинлигини айтган.

Расмий маълумотларга қараганда, Ўзбекистон ва Туркия иқтисодий ҳамкорлиги 2015 йилда 1 миллиард 200 минг долларни ташкил қилган. Икки давлат бу кўрсаткични яқин йилларда икки-уч баробарга оширишни режалаштирмоқда.

ЎХҲ хабарлар бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар