Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Бу саволларга жавоб бериш учун ўтмишга қайтиш зарурдир…

Бу саволларга жавоб бериш учун ўтмишга қайтиш зарурдир…
26 Kasım 2016 - 6:00 'да юкланди ва 1363 марта ўқилди.

Муаллиф: Аъзам Ҳошимий
Таржимон: Абу Ҳафс Туркистоний

Самарқанду Бухоронинг қонли кечмишлари
(3)

1

ЎТМИШ

Мен уйдан нима учун ўғри каби яшириниб чиқдим? Ва қандай…? Бу саволларга жавоб бериш учун ўтмишга қайтиш зарурдир…

Мен 1915 йили Фарғона вилоятининг (ҳозирда Ўзбекистоннинг машҳур вилоятларидан бири) Андижон музофотидаги “Қайқи” номли бир кичик қишлоқда таваллуд топдим. Волиди муҳтарамнинг номлари Хўжахон домла, бобомнинг исмлари Шайх Иззатуллоҳ эди.

Волидамизнинг қиблагоҳлари Ғиёсиддин эшон Намангоний номи билан машҳур эди. Бул зотлар ўз замонасининг буюк дин олимларидан эдилар. Айниқса Ғиёсиддин бобом бутун Туркистонда “Устозул асотиза” (устозлар устози) куняси ила шуҳрат қозонган бўлиб, ниҳоятда кўп шогирдлари бор эди.

Отамнинг насаблари тўрт отагача олимлар ва тариқати нақшбандиянинг халифалиги билан боғланар эди.

Менинг насабим онам тарафидан ҳазрат Ҳусайн розияллоҳу анҳуга етар эди. Бобокалонларим ҳазрат Қутайба ибни Муслим (роҳимаҳуллоҳ) билан дин равнақи учун Туркистонга ҳамроҳ бўлиб келиб шул жойда яшаб қолган эканлар. Ўша даврдан бери бу хонадондан улуғ шайхлар, буюк уламолар етишиб чиққан экан. Уларнинг қабрлари мен ҳижрат қилган вақтда ҳам бор эди.

Ёвуз рус босқинчилари Туркистон заминига тажовуз этганида бобом Ғиёсиддин эшон ва онамнинг тоғаси Ботирхон тўра Намангоний ул босқинчиларга қарши чиққанларнинг аввалги сафида бўлдилар.

Бу “гуноҳ”лари учун улар ушланиб, умрбод зиндонбанд қилинди. Мислсиз етказилган азоблар натижасида, бу бевафо имтиҳон ҳовлисидан ғолиб бўлиб, очиқ юз билан Роббимиз ҳузурига сафар қилдилар.

innna

Менинг уч тоғам бор бўлиб, бирлари Абдулҳамидхон тўра, яна бирлари Абдуррашидхон тўра ва Муҳйиддинхон тўра эдилар. Ниҳоятда тақводор, зоҳид ва парҳезкор бузруглар бўлиб барча авомму-хос уларга мурожаат этишарди.

Хонадонимиз каттагина оила бўлиб 11 нафар ака-ука ва опа-сингил эдик. Беш ўғил ва икки қиз мендан катта эдилар. Хонадонимиздаги аёллар араб ва форс тилларининг олималари бўлиб, онам ва тўрт холам ҳам пухта олималар эди.

Тирикчилигимиз деҳқончилик ва савдо-сотиқ билан бўлар, тахминан 5 гектар еримиз бор бўлиб, ярми лалмикор ва ярми сувлик эди. Унда боғу-роғлар ҳам чангалзорлар ҳам топиларди. Хуллас, кунлар хушҳоллик билан ўтарди. Туркистон деҳқончилик низоми хусусида тушунмовчиликка бормаслик керак. Деҳқон ҳақиқий ер ҳокими ва хўжайини деб саналарди.

Деҳқончилик ривожланган, лекин деҳқонлар ҳаққига кўз олайтирилмас, уларга меҳнатларининг ҳосили тўлиқ ундириб берилар эди. Ўз ери бўлмаган деҳқон камдан-кам топиларди. Ерлар Ҳиндистон ва Покистон сингари заминдор бойлар тасарруфи остида эмас эди.

Хонадонимиз эркаклари тақрибан барчаси шаҳид бўлиб кетишди. Онам олима бўлгани учун таълимни онамнинг раҳномаликларида бошладим. Ибтидоий дарсликларни ўз қишлоғимизда, давомини эса Қўқон, Наманган, Самарқанд ва Шаҳрисабз томонларда яширинча давом эттирдим. Чунки болшевиклар Туркистонни ишғол қилгандан сўнг диний таълим ўрганишни ман этган эдилар. Дин етказиш ва тарқатиш ниҳоятда улкан “гуноҳ” ҳисобланар, гўёки диний илм ўрганиш ўз хоҳиш билан мусибат талаб этиш маъносида эди.

(Давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар