Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Жасорат ёки хижрат сабаби

Жасорат ёки хижрат сабаби
29 Kasım 2016 - 6:00 'да юкланди ва 2869 марта ўқилди.

Муаллиф: Аъзам Ҳошимий
Таржимон: Абу Ҳафс Туркистоний

Самарқанду Бухоронинг қонли кечмишлари
(4)

1

Жасорат ёки хижрат сабаби

Рус инқилобидан олдин, чор Русияси даврида замонавий таълим-тарбия фақат номигагина бўларди. Чунки таълим рус тилида бўлар, иккинчидан бу таълимий идораларнинг бошқаруви ва интизоми католик попларнинг қўлида бўлиб, аксар вақт устозлар ҳам улардан тайин этиларди. Уларнинг таълим бериш мақсадларидан бири мусулмонларнинг фарзандларини насронийлаштириш ҳамда бу таълимгоҳнинг ҳар бир битирувчисини ўз динидан маҳрум этиб, динсиз русларнинг ифлосона ҳаёт тарзини ҳимоя қилувчи этиб тарбиялаш эди.

Шунинг учун аксар мусулмонлар бу идоралар билан ўз алоқаларини узишган эди. Туркистон бўйлаб эса мингларча диний таълим марказлари мавжуд бўлиб, у ерда туркий тилда таълим берилар эди. Бирор шаҳар ёки қишлоқ бу диний дарсгоҳлардан холи эмас эди.

Саховатлик бой-бадавлат мусулмонлар мадрасаларнинг таъминоти учун ўз ерларини вақф этишар, таълим эса толиби илмларга бепул ўргатилар эди. Лекин озиқ-овқат, ўқув дарсликлари толибларнинг ўз ёнларидан бўлиб, 12-16 йиллик таълим харажатларини ўз зиммаларига олишар эди. Битирувчи талабалар вилоятларда муфтийлик этишар, мусулмонларнинг шахсий қонунларига алоқалик адолат марказларида бирор вазифада қоим бўлар ёки тижорат ишлари билан шуғулланар эдилар.

Бу таълимгоҳлар ўзи бир олам бўлиб сиёсат майдони бутунлай тарк қилинган, уламолар бу майдонни динсизлар қўлига топшириб қўйган эдилар. Туркистоний муошара олами исломдан узиб қўйилган эди. Ҳар бир шахс шоир ва ҳаваскор эди. Йилнинг ярми сайру-хурсандчилик, овчилик билан ўтказилар, обрў орттириш учун мол-дунёни беҳисоб сарф қилиш бизнинг фахримиз ва имтиёзий шаънимиз хисобланар эди. 

Кўп уламоларимиз тор назар билан фаръий масалаларда низолашишар, бу билан ислом ҳақида чуқурроқ мулоҳаза этишдан ғафлатда қолишар эди. Тасаввуф илми ривожланган бўлиб, баъзи бир машойих ва сўфийлар муошара ва халқнинг амалий масалаларидан юз ўгириб, хонақоҳларга шўнғиб кетишганди.

Муроқаба, кашфи қубур, узлат, риёзат, чилла ва ваҳдатул вужуд борасидаги баҳсу-мунозаралар уларнинг машғулотига айланиб қолган эди ва муридларга ҳам шулар талқин этиларди. Агар бирор киши уларнинг ўзаро масала талашишлари ва халқдан юз ўгирганларини танқид этса, улар:

— Бизга бирор душман ҳамла этяптими?! Агар ҳамла этса, биз жиҳод майдонига тайёрмиз. Хонақоҳларимизнинг тарбиятидан ҳақиқий мақсад жиҳодга тайёрлашдир, — дея жавоб беришарди.

Туркистон мусулмонларининг кеча-кундузлари шу тарзда давом этарди.

1917 йил февралида Русияда инқилоб юз берди. Оқ подшоҳ ҳукумати ағдарилиб, Керенский раҳбарлигида эркпарастлар муваққат ҳукумат қоим қилишди. Бундан фойдаланиб Туркистон ҳам ўз озодлигини эълон этди.

Қўқон Туркистон пойтахти қилинди. Муваққат ҳукумат раҳбарлари ҳам Туркистон озодлигини қабул қилди. Лекин муваққат ҳукумати қўл остида “Миллий муҳофиз”лардан бошқа қувватлик армия йўқ эди. Туркистон ҳукуматининг раҳнамолари озодликни мустаҳкамлаш учун кеча-ю кундуз тинимсиз меҳнат қилишди. Уламолар ҳам бу ишда катта ёрдам кўрсатишди. Қонуншунослик мажлиси барпо этилиб, қонунчилик дастури тезлик билан тузила бошлади.

Шу вақтда Ленин бошчилигидаги коммунистлар Керенский ҳукуматини ағдариб, бутун Русияни ўз қўлларига олишди. 1918 йилнинг февралида Туркистонга ёвузона ҳамла этишиб, унинг бир неча кунлик озодлигини ўлим жарига қулатдилар. 1918 йилнинг декабрида Бухоро ва Хивага чангал солинди. Коммунистлар Туркистонни қўлга киритиши билан боғлар, ерлар, дўкон ва корхоналарни зўравонлик ила тортиб ола бошлашди. Бу талончилик ва қароқчиликнинг янгича “маданиятлик” услуби ва диндорларни Аллоҳни итоатидан ўз итоатларига бўйинсундириш ҳийласи эди. 

Деҳқон, савдогар, уламо ва мазҳабга тааллуқи бор кишиларни агарчи ўқиш-ёзишни билмасалар ҳам, барчасини “ҳуқуқи шаҳрият” (фуқаролик)дан маҳрум этишди. Исломнинг буюк арконлари намоз ва рўза улкан “жиноят” деб ҳисобланди. Ҳажга бориш ман этилди. Масжидлар беркитила бошланди. Масжидларни беркитишга бир неча ҳийла ўйлаб топишди:

1.Аввал масжид ва мадрасаларнинг вақф ерлари тортиб олиниб, улар ўз таъминотларидан маҳрум этилди.

2.Масжидларни очиқ қолишига шарт қилиб катта миқдорда солиқ солинди. Улар саховатлик кишилар хайру-садақа йиғиб солиқни адо этишаётганини кўришгач, хайрия этувчиларга ҳам солиқ сола бошладилар. Ошкора бундай эълон қилишди: “Кимки масжид солиқларини адо этар экан, биз уларни ўз хазиналарини яшириб қўйишда айблаймиз ва улардан мол-мулкини тортиб оламиз. (Бировнинг мулкини зўравонлик билан тортиб олиш ҳақиқий қароқчиликдур).

3.Агар бу солиқлар ўз вақтида адо этилмаса, бир ҳафтадан сўнг масжидга яна зиёда солиқ солинарди. Шу шаклда кундан кунга солиқ миқдори кўпайиб борар эди.

4.Ҳаттоки, намозхонларга “Намоз солиғи” солинди.

Натижада, одамлар уйларида намоз ўқишга мажбур бўла бошлашди. Бунинг оқибатида масжидлар ҳувиллаб қолди.

Масжидлар бу ҳолатга тушгандан сўнг коммунистлар тўпланиб: “Фалон масжид бекор қолди, у ерда ҳеч ким намоз ўқимайди, ҳукумат уни бирор корхона ихтиёрига топшириш керак” — деб қарор қабул қилишарди. 

Эртасига уларнинг бу қарори ўз газеталарида чоп этилар эди. Натижада улар масжидни эгаллаб, отхона, клуб ва маданият уйларига айлантиришар ёки бузиб ташлаб шаҳид этишарди.

(Давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube