Ҳақиқат номидан ўқирлар ҳукм

Ҳақиқат номидан ўқирлар ҳукм
51 views
30 November 2016 - 6:00

Бек Мурод

Йиллар азоби

Тўқсонинчи йиллар шеърияти

Истак

1

Ҳақиқат номидан ўқирлар, ҳукм,
Адолат номидан берурлар жазо.
Қозиларга нафси бошласа, ҳужум,
Шоирларни тузум айласа, сазо.

Шифокор томирга санчади заҳар,
Мураббий дарс берар, қорани оқ деб.
Фарзандлар, улғаяр, жоҳил нақадар,
Миллат илгарилар, майибдек, депсиб.

Болалар қул бўлган бундай ўлкада,
Қоринга айланган бўлса, тафаккур,
Жаҳонга йўл очар ғоялар қайда?
Минбарларда қолар, сўзлар бир умр.

2

Бир иморат қурсанг, таги метиндан,
Тўғрилик сувидан меҳрингни бериб.
Устунин тикласанг, ҳикмат ғиштидан,
Адолат ўтирса, қанотин кериб.

Илм-фан нуридан қуйилса, эшик,
Равоқлар безаги унса, ҳунардан.
Ойнаклари бўлса, иймондек шаффоф,
Бир ёғду ўрлашса, Ҳақ меҳваридан.

Болалар ҳасадни билмайин, ўсса,
Руҳини эзмаса, таҳқир ва қўрқу.
Фуқаро болишга ботиб, ухласа,
Қалбин кемирмаса, хавотир, қутқу.

Турналар учганда, осмондан, сезса,
Заминнинг онадек иссиқ меҳрини.
Шу кунларни, кўриб, Муродбек ўлса,
Ёқарди, шодликдан ушбу шеърини.

* * *

(давоми бор)