Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Меҳнат муҳожирлари пул жўнатмаларининг Ўзбекистон ЯИМ ҳажмидаги улуши 5 фоиздан ошмайди

Меҳнат муҳожирлари пул жўнатмаларининг Ўзбекистон ЯИМ ҳажмидаги улуши 5 фоиздан ошмайди
30 Kasım 2016 - 14:33 'да юкланди ва 3550 марта ўқилди.
Ўзбекистон иқтисод вазири Шуҳрат Исмаилов билдиришича, меҳнат муҳожирлар пул жўнатмаларининг  Ўзбекистон ЯИМ (ялпи ички маҳсулот) ҳажмидаги улуши 5 фоиздан ошлмайди, дея хабар беради Sputnik Узбекистан.
Унга кўра, сўнгги пайтда бу улуш ўзга мамлакатлардаги инқироз боис қисқариб бормоқда, бироқ Ўзбекистон расмийлари бу самарани баробарлаштирмоққа уринмоқдалар.

“Негатив таъсир иқтисодиёт аҳволида сезилмоқда. Бунақанги негатив таъсирларни бартараф этиш учун Ўзбекистонда аҳоли, биринчи навбатда ўзга юртлардан қайтиб мамлакатда иш излаётган меҳнат муҳожирларини бандлигини таъминлаш дастури қабул қилинган. Ҳар йили ушбу дастур қабул қилинади, Ўзбекистонда 200-300 минггача ишчи ўринлари яратилади”, – дея қайд этиб ўтди Исмаилов.

Ўзбекистонда иқтисодиётнинг экспортга йўналтирилган секторларини ривожлантириш ҳисобига меҳнат муҳожирлари юбораётган валюта миқдорининг қисқариши қопланмоқда. “Шу жумладан, Россиядан ҳам пул жўнатмалари ҳажми қисқараётганига қарамай, экспорт ҳажми ўсиши боис биз ҳеч қанақа салбий аломатларни кузатмаяпмиз. Ўзбекистон экспорти ҳажми ижобий трендга эга”, – дея билдирди Исмаилов.

Эслатиб ўтамиз, Россия Марказий банки маълумотига кўра, 2016 йилнинг биринчи ярмида Россиядан Ўзбекистонга $952 млн жўнатилди, ҳолбуки ўтган йилнинг шу даврида бу кўрсаткич $1,149 млрд эди.

Манба: “Фарғона” АА

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар