Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ёмонлик чиқмаган эрдан

Ёмонлик чиқмаган эрдан
02 Aralık 2016 - 6:00 'да юкланди ва 901 марта ўқилди.

МАХДУМҚУЛИ

Биринчи китоб

Йиқмаган эрдан

Ҳеч қачон шодонлик чиқмас,
Бир қалбни йиқмаган эрдан.
Яхшилик таъмасин, кутманг,
Ёмонлик чиқмаган эрдан.

Ким ораста беклик этар,
Олис манзил йўлга кетар,
Элу юрт андиша этар,
Ёмон сўз чиқмаган эрдан.

Яхши эр, эл айбин очмас,
Кўриб-билиб, ҳаром ичмас,
Яратган ёзиғин, кечмас,
Кўзёшин тўкмаган эрдан.

Ҳеч-да, унмас, айём эврилар,
Замон ўтар, нархлар чеврилар,
Оғир давлатлар айрилар,
Фақирга боқмаган эрдан.

Машҳаргоҳда мезон куни,
Итга қўймас шер овини,
Пайғамбар тортар ўзини,
Йўлдошга боқмаган эрдан.

Ўз-ўзича фаҳми етмас,
Оқилларнинг сўзин тутмас,
Йўқсиллик йўқ бўлиб кетмас,
Ҳаромдан қочмаган эрдан.

Махдумқули, ёнгил, ўчгил,
Ё лол ўтир, ё тур, сочгил,
Бир қуйриқсиз итдир, қочгил,
Насиҳат ёқмаган эрдан!

*****

(давоми бор)

Туркманчадан Мақсуд Қурбон ўзбекчалаштирди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар