Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Алмазбек Атамбаев Россия ҳарбий базаси мамлакатни тарк этиши лозимлиги ҳақида баёнот берди

Алмазбек Атамбаев Россия ҳарбий базаси мамлакатни тарк этиши лозимлиги ҳақида баёнот берди
02 Aralık 2016 - 17:48 'да юкланди ва 1795 марта ўқилди.

“Озодлик” радиосининг хабар беришича, Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев 1 декабрь куни йил якунлари юзасидан ўтказган матбуот анжуманида Россия ҳарбий базаси мамлакатни тарк этиши лозимлиги ҳақида баёнот берган.

Атамбаев Қирғизистон хориж давлатлари ҳарбийларига эмас, ўз қуролли кучларига таняиши шартлигини, мамлакатда ҳеч қайси давлатнинг ҳарбий базалари бўлмаслиги кераклигини таъкидлади.

Қирғиз президентига кўра, Бишкек Москва билан Қантдаги рус ҳарбий базасининг ҳозирлик муддатини 15 йилга қисқартиришга муваффақ бўлган. Аввалги ҳукумат Россия базасининг Қирғизистондаги ҳозирлигини 25 йилга узайтирган эди.

Атамбаев бир неча йил олдин Қирғизистондан АҚШ ҳарбий базасининг чиқарилишини тўғри қадам бўлган, деб баҳолади.

ЎХҲ хабарлар бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар