Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ўзбекистонда МУХОЛИФАТСИЗ ўтаётган сайлов ҳақида

Ўзбекистонда МУХОЛИФАТСИЗ ўтаётган сайлов ҳақида
03 Aralık 2016 - 16:23 'да юкланди ва 2103 марта ўқилди.

БАЁНОТ

Биз эртага “сайлов” номи остида МУХОЛИФАТСИЗ ўтаётган тадбирни натижаси олдиндан маълум бўлган бир сиёсий фирибгарлик дея баҳолаймиз. Бу сохта “сайлов” мавжуд ҳукуматнинг сўнгги 27 йил давомида ўзбек халқини ёлғон ва давлат террори билан бошқариб келган каримов режими давомчиси эканининг очиқ ифодасидир.

Бу сайловга кузатувчилар юборган давлатлар Ўзбекистонда ижобий ўзгаришларни нафақат кутмаётган, балки буни истамаётган давлатлар десак, бу муболаға бўлмайди. Улар ўзларининг иккиюзли сиёсати билан Каримов диктатурасини қандай қўллаган бўлсалар, унинг вориси бўлмиш, эртага “сайланадиган” шахс диктатурасини ҳам худди шундай изчиллик билан қўллашига шак-шубҳа йўқдир.

Ўзбек халқи сўнгги чорак аср давомида бу ички ва ташки сохтакорликлардан олган тажрибасига таяниб, бу ўйинни бузади деган умиддамиз: сайловчиларни бу сайловни бойкот қилишга, унда иштирок этмасликка ва ёки бюллетендаги бутун номзодларни устидан чизиб ташлашга даъват этамиз.

Ҳурматли сайловчилар, 27 йил давом этган бу масхарабозликка қарши чиқинг, золимларнинг устингиздан кулишига изн берманг, нопмусингизни ҳимоя қилинг!

Бугун сизнинг номусингиз – ҳур овозингиздир!

Овозингизни кушандангизга берманг!

ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ҲАРАКАТИ

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Давлат тўнтаришида айбланаëтган журналистнинг онаси Мирзиëевдан ëрдам сўради
Муҳаммад Солиҳ: Мустақил журналист Бобомурод Абдулла (Усмон Ҳақназар) ва Акром Маликов (Абдуллоҳ Нусрат)нинг ҳибсга олиниши ҳақда мулоҳазалар
Давлат адвокати журналист Абдуллаевнинг онасидан пул сўради
МХХ ертўласида қолаётган журналистнинг онаси Мирзиёевдан ёрдам сўради
БМТнинг диний эксперти: Мамлакатда виждон, фикр, дин ёки эътиқод эркинлиги ҳаддан зиёд тартибга солинади
Қирғизистон президентлик сайловларида Сўўрўнбай Жээнбеков ғалаба қозонди
Журналист Бобомурод Абдуллаевнинг онаси, ўғли билан кўришишга рухсат беришини сўраб терговчига ариза билан мурожаат қилган, аммо жавоб олмаган
Freedom House Ўзбек журналистини озод қилишга чақирди
Пен-клуб: Бобомурод Абдуллаевни зудлик билан озод қилинг!
Халқ артисти президентдан Бобомурод Абдуллаевни озод қилишни сўради
Ўхшаш хабарлар