Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ҳийла ҳам бир ботирликдир

Ҳийла ҳам бир ботирликдир
05 Aralık 2016 - 6:00 'да юкланди ва 1138 марта ўқилди.

МАХДУМҚУЛИ

Биринчи китоб

Боши керакдир

Сипоҳ бўлиб, йўлга чиқса, минг лашкар,
Донишманднинг оқил боши керакдир.
Бир мусулмон, қочса, икки кофирдан,
Фурсат йўқ турмоққа, таши керакдир.

Мард улдир-ки, бўлса кўнгли раҳмлик,
Юраги кенг, тоши оғир, фаҳмлик,
Кенг ерда бургутдек бўлсин, ваҳмлик,
Ҳар ерда ҳунари, иши керакдир.

Қоплон каби ирлаб, кирса майдона,
Тулки каби айёр, чапдаст, ҳарёна,
Турганда, қоядек туриб, мардона,
Хун дарёдек – от солиши керакдир.

Йигитлик хаёли бўлса ичинда,
Чиқар бир кун, чўкиб қолмас қорнинда,
Ҳийла ҳам бир ботирликдир ўрнинда,
Уни бошқармоққа киши керакдир.

От керак қочмоққа, қочса етмоққа,
Ёвни қўрқитмоққа, тирик тутмоққа,
Майдонда йигитга довруқ солмоққа,
Йигирма, ўттиз беш ёши керакдир.

Ёв қораси кўринганда узоқдан,
Хуносалар кечар, этдан-тирноқдан,
Қуртдек, кириб, ёвни қўйдек, тўсатдан –
Тиғламоққа эрга йўлдош керакдир.

Махдумқули, мард йигитлар ёприлиб,
Кўк томирдан қирмиз қонлар сочилиб,
От солганда тўнғиз каби дўпилиб,
Айиқ каби осилиши керакдир.

*****

(давоми бор)

Туркманчадан Мақсуд Қурбон ўзбекчалаштирди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар