Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Сайлов участкаси маъмури: “Қўшниларингизга айтинг, сайловга чиқишсин”

Сайлов участкаси маъмури: “Қўшниларингизга айтинг, сайловга чиқишсин”
04 Aralık 2016 - 20:05 'да юкланди ва 1988 марта ўқилди.

Ўзбекистон ҳукумати томонидан 4 декабрь куни уюштирилган “сайлов-сайлов” ўйинида сайловчиларнинг иштироки бўйича турли маълумотлар тарқалмоқда.

Марказий сайлов комиссияси тарқатган баёнотга ишонилса соат 19.00 гача сайловчилар рўйхатига киритилган 20 миллион 428 минг 891 сайловчининг 80 фоизидан кўпи, яъни 17 миллион 700 мингдан ортиқ киши овоз бериб бўлган.

Ўз навбатида Озодлик радиоси ҳам баъзи сайлов участкаларига одамларнинг пенсия пули олишга келгандек турнақатор навбатда туриб овоз беришгани ҳақида ёзди.

Аммо таҳририятимизга келган кўпгина маълумотларга кўра ушбу “сайлов тадбири”да одамларнинг иштироки интернет нашрларида берилган маълумотлардан анча фарқ қилади.

Биргина мисол тариқасида айтадиган бўлсак, Тошкент шаҳрининг энг гавжум туманларидан бўлган Чилонзордаги сайлов участкаларидан бирида рўйхатга олинган сайловчилардан атиги 10% сайловчи овоз беришга келган.

Хусусан, ушбу сайлов участкасига бориб овоз берган хусусий тадбиркор Т.Р. нинг айтишича соат тахминан 17:30 ларда сайлов участкасига борганида ўзидан бошқа биронта сайловчи бўлмаган.

“Бугун эрталабдан маҳалламизда иккита аёл ҳаммани сайловга чиқишга чақириб кетди. Маҳалла оқсоқоли ҳам бир неча марта таъкидлаганидан сўнг соат 17:30 ларда сайлов участкасига бордим. Борганимда сайлов учун масъул бўлган учта аёлдан бошқа биронта сайловчини учратмадим. Имзо қўйишим учун қўлимга 5-6 варақлик сайловчилар рўйхатини беришди. Рўйхатдан ўз фамилиямни қидираётганимда ҳар бир варақда тахминан 30 тача сайловчи фамилияси борлигини ва имзо қўйганларнинг умумий сони эса атиги 6-7 та кишидан иборатлигини кўрдим. Овозимни бериб сайлов участкасидан чиқарканман, ўша ерда масъул қилиб тайинланган аёллардан бири мендан қўшниларимга сайловга чиқишларини айтишимни қаттиқ илтимос қилиб юборди”, – дейди у.

ЎХҲ хабарлар бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • Мусо ;

    Путин бориб сайлаб келдику?! Бизнинг сайлашимизга хожат йук дейишганда!!!

    04/12/2016 22:22
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар