Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

“Бозорком”

“Бозорком”
05 Aralık 2016 - 8:00 'да юкланди ва 2399 марта ўқилди.

Эргаш Сулаймон

Шавкат Мирзиёев қиёфасига янгича қараш

(4)

Собиқ Луначарский мавзесидан бир-икки чақирим кечгандан кейин,  “Беш капа” маҳалласи келади.

Марҳум президент Каримовнинг МХХ бошлиғи Рустам Иноятовдан олдинги биринчи жаллоди, собиқ Ички Ишлар Вазири Зокиржон Алиматов, мана шу маҳаллада истеъқомат қилади.

Кетмони осмонда учиб юрган замонларда, у ҳомийси ва жиноий шериги бўлмиш Гафур Рахимовни ҳам шу маҳаллага кўчириб олиб келди.

Гафур “Минг бир кеча” эртакларидаги виқору салобати билан ақлларни шоширадиган қасрларданда ўткариб, маҳалладан кошона тиклади.

Албатта, қоғозларда қўр тўкиб турадиган, аммо амалда қўлидан ҳеч вақо келмайдиган қонунларда ёзилганидек, унинг ҳар бир Ўзбекистон фуқароси каби уй қуришга ва фаравон яшашга ҳаққи бор.

Гап шунда-ки, бир вақтнинг ўзида, у Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кучлари ва “кўча” билан иш олиб боради. Аниқроғи, у хавфсизлик кучларининг мафия ичидаги хуфияси, тақиқланган қора бозорларнинг Россия ва Ўзбекистондаги “Бозорком”и ҳисобланади.

Орттирилган бойликлар, унга мана шунақа қонунга хилоф ишлар ва буюртма асосида ёхуд мол-дунё талашиб, сон-саноқсиз қотилликларни амалга ошириши ортидан келган.

Унинг жиноятларига Каримов аввалида, шерик бўлди, ҳокимиятини мустаҳкамлаб олгандан сўнгра эса, кўз юмиб турди.

Агар, Гафур Рахимовнинг орқасида, ўзбек милярдери Алишер Усмонов – аниқроғи, Россия президенти Путин бўлмаганда эди, марҳум Ислом Каримов уни сўнгги йилларда, тилка-пора этиб ташларди. Мустабид амрини, шубҳасиз МХХ бошлиғи Рустам Иноятов билан Бош Вазир Шавкат Мирзиёевлар қойиллатиб, қиёмига етказган бўларди. Мирсаидов билан Шуҳрат Домбарабадскийни куни Гафурнинг ҳам бошига тушарди.

Зеро, номлари келтирилган жабрдийда икки инсон ва у инсонларга ўхшаган минглаганларнинг фожеали тақдирида, президент ва Ички Ишлар Вазиридан кейинги ролни Гафур Рахимов ижро этмаган, деб айтиш қийин.

Қурбонларнинг неқадар айби бор-йўқлиги, умуман бошқа масала.

Менинг ўйлашимча, Гафурнинг ўзбек ҳукумати томонидан диктатор ўлиши билан “кечирилиши”, Шавкат Мирзиёевга боғлиқ эмас. Бу иш орқасида, Россия хавфсизлик органлари – шахсан, Путиннинг ўзи турипди. Путиннинг ашадий рақиби Брезовскийнинг сирли ўлимида ҳам, унинг қўли борга ўхшаяпди. Эл оғзидаги миш-мишларнинг кутилмаганда бир кун тўғри бўлиб чиқиш эҳтимоли йўқ эмас.

Путиннинг Мирзиёевни қўллаб-қувватлаётгани – яъни, Алишер Усмоновнинг Тошкентга оёқ чиқариб қолгани боиси ҳам, мана шу каби “мувафаққиятли ҳамкорлик” натижаси бўлса, мен ҳечам ҳайратланмаган бўлардим.

Шавкат Мирзиёев Путин томонидан илгари сурилаётган таклифларни қабул қилишга мажбур. Бўйин товласа, у ҳақдаги “ҳеч ким билмайдиган кўп сир-синоатлар” очилиб кетиши мумкин.

Зотан, ГКБнинг собиқ полковники бўлган Рустам Иноятовнинг боши ҳам, Путиннинг сиртмоғига илинган. Ҳар қандай хато, Путинни ғазаблантиради, у истаган дақиқада, Ўзбекистон МХХ бошлиғи Рустам Иноятовнинг оёғи остидаги бочкани тепиб юбориши мумкин…

Умуман, Шавкат Мирзиёев ҳеч бир жиноятни, аслан, енг ичида амалга оширмаган, марҳум диктаторнинг бевосита гизли қўллаб-қувватлови остида, очиқ-ойдин ҳамманинг кўзи олдида нима қилса ошкора содир этиб келмоқда. Демоқчиман-ки, у Путинга тирноқча эътироз билдирадиган бўлса, унинг бутун дунёда маълуму машҳур инсон ҳақ-ҳуқуқларига қарши қарийиб, йигирма беш йиллик сурункали зуғумлари расмийлаштирилади. Оғзи қийшиқ бўлса ҳам, бойнинг боласи сўзласин, деганларидек, Путинни дунё тинглайди, ўттиз икки милёнли ўзбекни эмас. Боз устига, Шавкат Мирзиёев қурбонлари ўзбек халқи бўлиб, Путин – Россия бунинг орқасидан арзон гаров бойликлар ва сувтекин ишчи кучи ҳисобланган меҳнат муҳожирларлари туфайли катта фойда кўраётган бўлса ҳам.

Алишер Усмонов хусусида ҳам икки оғиз сўз.

Албатта, баъзи бировлар умид кўзи билан қараётганидек, унинг Ўзбекистонга ҳеч қанақа иқтисодий жиҳатдан ёрдами тегмайди, олса, олади, у ҳеч нима бермайди. Бирни сарфлаб, мингни йиғмоқ иши бўлмаганда эди, у тўғри йўлдан юриб, бу юксакликка кўтарилмаган бўларди.

Қолаверса, унинг йиққанлари Ўзбекистон учун дарёдан томчи ҳам эмас.

Қўрққанга қўша кўринади, деганларидек, оч юҳолар ва нафсининг қулларига у авлиё бўлиб кўринаётган бўлиши мумкин!

Чунки, Ўзбекистонда “лўлининг эшагини суғор, пулини ол” деган ақидага амал қиладиганлар кўпайиб кетган. Айниқса, ҳукматдагилар ва пулдор табақалар ичида, қуллуқ қилиб қинини кесиш болалаб боряпди.

Бу икки гуруҳ, бир-бирига тиргак бўлишга мажбур, тузум ва вазият 27 йилдан буён шуни тақазо қилиб келяпди. Икки тиргакдан бири бироз лиқиллайдиган бўлса, иккинчиси лапанглаб кетади. Шунинг учун ҳам ҳар икки табақа намоёндалари мухолифатга – жамиятнинг демократик ўзгаришларга юз тутишига тиш-тирноғи билан қарши. Улар, сўзларида демократияни, ёқлаб, амалда унга йўл бермайдилар. Алишер Усмонов ҳам, мана шулар сирасига киради. Албатта, унинг “ўзбеклигидан фахрланиши” ва ўзлигини теран англашидан шубҳаланмаса ҳам бўлади. Аммо, у Россия манфаатларидан келиб чиқиб иш кўришга мажбур. Янглишган кун, минг бир машаққат билан тиклаган “империя”си муз тоғларидек, лаҳзалар ичида эриб битади.

Мана шу икки қатлам Ўзбекистонни бошқаряпди, десам, ёлғони йўқ. Албатта, улар устида юксак ва қудратли қанотларини кериб, уларни “бало-қазо”лардан ҳимоя қилиб турган баъзи буюк давлатларнинг “оталик” ролини кун тартибидан истесно қилиб бўлмайди.

Аслида, барча муаммо ва исталмаган сабабларнинг келиб чиқиши, мана шунда…

Оддий халқнинг кўпчилиги, “борига сабр, йўғига шукур” қилаётгани ҳам бор гап.

Мамлакат, миллат, давлатчилик, деганда, мана шу тойифа назарда тутилиши керак. Қолганлар, денгиз юзасидаги кўпикка ўхшаб, оғирнинг остида, енгилнинг устида, таралла бедод олиб юраверади.

Тузум тўғри йўлга қўйиладиган бўлса, халқ бировнинг қўлига қараб қолмайди.

Ўзбекистон чексиз имкониятлар ва турли-туман бойликларга тўла бир ўлка.

Ўзбекнинг миллат сифатидаги интеллектуал салоҳияти ҳам дунёдаги ҳақиқий миллат бўлиб шаклланган бошқа миллатлардан унчалик ҳам орқада эмас.

Имкониятларни ишга солиш учун биринчи навбатда, ақллар ва сиёсий-иқтисодий эркинликлар лозим бўлади, пулдорлар эмас.

Пулдорлар, пул топишни яхши биладилар. Айниқса, ўзбек бойларининг дарди пул. Пулнинг қайси йўсинда қўлга киритилиши ва сарфланиши уларни қизиқтирмайди. Маънавий устунларни таъмирлаш ва маърифатпарварликни миллат ривожи учун бош вазифа қилиб кўтариш, дегани, улар учун кулгули бир нарса. Уй-рўзғор ва дабдабозлик билан ўралашиб, қолиб, уларнинг ўзликларини унутганларига узун замонлар кечди. Уларнинг ичларида шунақанги писмиқ хўжалар ҳам бор-ки, уларнинг гурумига тилла тортадиган ис босган сичқондан фарқи йўқ.

Бошқа миллат бойлари хусусида бир нима дея олмайману, тўрт юз йиллаб маънавий ва иқтисодий инқирозларни бошдан кечираётган ўзбек халқининг орасидан чиққан бойлар учун бу нарса табиий ҳол.

Ўзбек бойларинининг миллат дарди билан яшаши учун ҳали кўп замонлар керак бўлади. Бунинг учун энг аввало, ўзбек зиёлилари шаклланиши зарур, шунда, бошқа қатламлардан маънавият ва миллатнинг тақдири учун жон куйдирадиганлар етишиб чиқиши мумкин.

Мухолифатнинг аҳволи ҳам зиёлиларнинг умум шахсияти ва ақл салоҳияти билан боғлиқ. Зиёлилар шаклланган бир қатламга айланган кун, ижтимоий ҳаётнинг ҳар жабҳасида ҳақиқий ўзгаришлар бошланади, мамлакат гуллаб яшнайди, миллат фаровонлик ва тараққиётга юз буради.

Миллат ва мамлакат келажаги, ана шу нуқтадан қад кўтара бошлайди.

Иқтидорни – яъни, шаклланган жамиятни зиёлилар ва зиёлиларнинг ақл чароғи зиёсида оқ-қоранинг фарқига борадиган халқ ўртага келтиради, уч-тўрт бой билан Ўзбекистоннинг иши битмайди.

Маънавий жиҳатдан эса, Алишер Усмонов ўзбек миллати учун халқаро майдонда таянч вазифасини ўтаяпди.

У ва унга ўхшаш ўзбекларнинг мамлакатдан ташқаридаги бойлари – миллатнинг зукколигини ва эркин шароитда, бу миллат қўлидан нима ишлар келиши мумкинлигини намоён этяпди.

Бу жиҳат, миллат учун ҳар қанақа моддий бойликдан юқори туради.

Мамлакат ичида эса, бойларнинг қўлидан фирибгарлик ва ўғирликдан бошқа ҳеч нима келмайди.

Яъни, Алишер Усмонов ва миллатнинг у каби “гигантлари” – нисбатан очиқ жамиятларда, иқтидорини намоён эта билиш қобилияти билан миллат учун қадрлидир.

Тамом, вассалом!

Мустақиллик йилларида, Ўзбекистонда устивор бўлиб келган қонунлар, бойларни яхши яшаш ва йўқсилларни қорин тўйдириш учун муттасил жиноят қилишга, ёлғон ва риёга ўргатиб қўйди. Бу тизимни ўзгартириш Шавкат Мирзиёевнинг қўлидан келмайди. Чун-ки, марҳум Каримов раҳномалиги остида, амалдаги қонунларга хилоф ҳамма расуво ишларнинг бошида унинг ўзи турипди. У ёлғон ва риёсиз на бир қадам олға боса олади, на тўйиб нафас ола олади.

Унинг, ўз-ўзига қарама-қарши бориши, ўзанига сиғмай пишқираётган асов дарёни тескари оқизишдай бир гап.

Эркин иқтисодга йўл бериладиган бўлса, Ўзбекистондан беш йил ўтмасдан ўнлаб Алишер Усмоновлар етишиб чиқадилар.

Афсус-ки, бизнинг касални бу йўл билан даволаб бўлмайди.

Дардимизга тўғри таълим-тарбия, демократия ва адолатли қонунларнинг устиворлигини таъминлаш билан даъво топилади.

Ўрта табақа иқтисодий жиҳатдан тўлиқ таъминланмас экан, ижтимоий тузум маънавий инқирозлар гирдобидан ҳеч қачон чиқа олмайди.

Бизнинг олдимизда, бошқа йўл йўқ.

Мен айтмоқчи бўлган гап эса, бу эмас…

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар