Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Наманган сари

Наманган сари
05 Aralık 2016 - 4:00 'да юкланди ва 2752 марта ўқилди.

Муаллиф: Аъзам Ҳошимий
Таржимон: Абу Ҳафс Туркистоний

Самарқанду Бухоронинг қонли кечмишлари
(6)

1

НАМАНГАН САРИ

Узлуксиз бир неча соат юриб эртасига “Хизробод”нинг яқинига етиб келдим.

Хизробод бизнинг қишлоғимиздан тахминан 23 мил (40 км) узоқликда жойлашган бўлиб, каттагина қишлоқ эди.

Яқинидан поезд ўтар ва қишлоққа кириш учун дарёдан ўтиларди. Қишлоққа етиб келдим. Қарасам, сон-саноқсиз қизил аскарлар, тақрибан минг-бир ярим минглар чамаси қишлоқни қуршаб олган эди. Кейин маълум бўлишича, коммунистлар Хизрободда ҳам ислом ва росулуллоҳ алайҳиссалом шаънларига нисбатан ноўрин таҳқирлаганларида авом халқ уларни яксон этиб, темир йўлини бузиб ташлашган ҳамда ғалаба байроғини баланд қилган эканлар.

Рус армияси эса уларни бостириш учун келган экан. Аскарларнинг қуршови ниҳоятда маҳкамланиб, ҳар жой ҳар жойда пулемётлар териб қўйилган эди.

Ҳеч бир инсон бу қуршовдан чиқа олмас эди. Тушкунликка тушиб қолдим.

Бу ердан на қайтиш, на қочиш ва на бирор ерга яшириниш мумкин эди. Бир зумда бошимга ўлим соя солганини ҳис этдим.

Рус аскарларига қараб, бир дам тўхтаб қолдим сўнгра тилимга “Иймон муфассал” ва “Иймон мужмал” жорий бўлди-да, ўзим билмаган ҳолда юриб кетдим.

Ўзимга келиб қарасам, аскарлар анча орқада қолиб кетишибди.

Ҳақиқатдан ҳам бу воқеа ниҳоятда ажабланарли эди. Аскарларнинг шу қадар қўриқлашига қарамай, уларнинг нигоҳларидан қандай қутулиб чиқиб кетганимга ҳозиргача ҳайрон бўламан. (Кўзга кўриш қувватини ато этувчи зот хоҳласа кўз кўради, хоҳламаса кўрмайди. Бу Аллоҳнинг ўзининг дўстларига қилган марҳаматидур. Таржимондан)

Шом вақти “Уйчи”гача етиб олдим. Бу ерда отамнинг ҳамсабоқ олим биродари яшар, ниҳоятда илму-амалда баркамол, тақводор шахс эди.

Социализмнинг “чангал”и бу ерга ҳам етиб келган эди. Унинг аввалги ўлжаси отамнинг биродарлари бўлиб, одамлар айтишича бу марди ҳақгўйни ўтган кечаси шаҳид этишибди. Аҳли маҳалла мени Наманган йўлига солдилар.

Эртаси Наманганга етиб келдим. Бу ер менинг она ватаним бўлиб, унда онамга оталаридан меърос қолган замин ва ҳовли ҳам бор эди.

Наманганнинг ҳолати нисбатан яхши бўлгани учун, бир неча кун тунадим. Алҳол, поездда Қўқонга қараб равона бўлдим.

(Давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube