Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Шавкат Мирзиёевнинг “оқил ва доно” сўзлари

Шавкат Мирзиёевнинг “оқил ва доно” сўзлари
06 Aralık 2016 - 8:00 'да юкланди ва 3012 марта ўқилди.

Эргаш Сулаймон

Шавкат Мирзиёев қиёфасига янгича қараш

(5)

Жиноятчи ва жаллод Зокиржон Алиматовнинг маҳалласида Наримон Шоакбаров деган маҳалла раиси бор. Гап унинг ўғиллари ва муваққат президент Шавкат Мирзиёев хусусида.

Зокиржон Алиматов даҳада Учаска нозири бўлган йилларда, Наримон Шоакбаров “Тракторний” заводида оддий ишчи бўлиб ишлаган. Уларнинг ҳамкорлиги ўша узоқ замонлардан бошланади.

Участка нозирининг “қулоғи” бўлган Наримон Шоакбаров билан Зокиржон Алиматовнинг ҳамкорлиги ҳалигача давом этиб келмоқда.

Сирасини айтганда, ўз вақтида Совет тузумининг яшаб, оёқда туриши учун хизмат қилганлар ва Мустақилликка тиш-тирноғи билан қарши турганлар, бугун ўзбек ҳукуматининг уриб турган юраги ҳисобланади. Уларни бошида кўтариб, мазкур юксакликка олиб чиққанлар – ҳар ерда, давлат мулозимларининг жамият ичидаги таянчи ва кўз-қулоғи, фаррошлигини қилганлар – маҳалла-кўй ва масжид-мадрасаларнинг серкаси. Индаллосини айтганда, думини хаданг қилган қисир эчки сингари улар миллатни ҳукумат гизли қуриб қўйган кушхоналарга бошлаш билан машғул. Уларнинг шундан бошқа бирор муҳим иши йўқ, улар хуфиялик ва хоинлик орқасидан фойда ундириб, бола-чақа боқиш билан, аниқроғи сотқин ва миллатфуруш ворислар тайёрлаш билан овора.

Нафақат, Ўзбекистоннинг бугуни, ўтмиши ва келажаги ҳам шу янглиғ ҳар кун сотқин ва хиёнаткорлар томонидан топталмоқда.

Шавкат Мирзиёев ҳам, мана шу тойифа одамлар ичидан униб-ўсиб шу вояга етди. У ҳам ашаддий коммунист эди, институтда ишлаган йилларида, мустақиллик ва миллий озодлик учун курашган ўқитувчи ва талабаларнинг кўпларининг танобини тортган эди. Совет тузумига қарши бирор сўз айтган кимсани иложини қилолса, қон қақшатарди. 

Наримон Шоакбаров ҳам, шундай инсонлардан бири.

У маҳалладошлари учун ҳақиқий қаҳрамон. Ҳар қанақа жиноятни у Зокиржон Алиматовнинг қўли билан тинчитишга қодир. Биргина  у кимса маҳалла масжидининг имомига тўйгунча ароқ ичира олиши мумкин. Кимса билмас сири ошкор бўлиши мумкинлигидан қўрқадиган имом, у узатган ароқни, индамай олиб, сипқоришини маҳалладагилар яхши биладилар.

Ва, асносида улар шу имомга иқтидо қилиб, намозларини ҳам жо-бажо қилаверадилар, яхши-ёмон куннинг бошида шу имом туради…

Мунофиқлик, мақтанчоқлик, очкўзлик, олчоқлик ҳаддидан ошган замонда, бошқача бўлиши мумкин ҳам эмас.

Бу ҳолат – Каримов мустақиллигининг динга янгича ёндашиши ўлароқ, “Ўзбек – модели”нинг Шавкат Мирзиёев асос солган охирги жамлама тамойилидир. Бундан буён, янгидан-янги, аҳмоқона ва меъдага тегадиган сийқаси чиққан “тамойиллар”ни унинг ўзи тўқиб чиқаради. Марҳум Ислом Каримовнинг устозлари Владимир Иосифович Брожштйн ва Вячеслав Аркадевич Голищевлар ёзган 20 томга яқин алжираганлари “отамгўй”лар томонидан чиқитга чиқарилиб, Шавкатнинг ўзбек ёзувчилари томонидан битилажак “оқил ва доно” сўзлари том-том бўлиб, осмонларга бўй чўза бошлайди. Энди, “отамгўй”лар Шавкат Мирзиёевни “авлиё”га айлантиришга киришиб кетадилар.

Оломон янги “ота”, янги диктаторни етиштириш учун терлаб пишади.

Шавкат Мирзиёевнинг динга ва миллий қадрятларга бўлган муносабатини, бундан буён мана шу ҳолатлардан туриб баҳолаш керак. Кечагина, жума намозига чиққан мулозимга бутун мажлис аҳли олдида, “…галустик тақиб, кастум-шим кийган, аҳмоқ доктор! Сен, бошига латта ўраган узун соқолдан маъруза тинглаб, нимани ўрганардинг?!” деб ишдан ҳайдаган одам, кулга бир юмалаб, туриб, бугун мусулмонларга дўст тутинадими? Ёки Аллоҳнинг буйруғига қулоқ осиб, масжидлардан азон овозлари таралишига йўл қўйиб берадими?

Қолаверса, имом маърузани ҳукумат тасдиғидан ўтган дастак асосида ирод қилади. Ҳукумат дастагидан чиқишга жазм этса, Қуръони карим ва Суннатдан ўқийди, у ўз-ўзича ичидан чиқариб бир нима дея олмайди. Боши иккита эмас.

Шавкат Мирзиёевнинг эътирози шу учун ҳам мантиқан олиб қаралганда, биринчи навбатда, ҳукуматнинг дин соҳасидаги кўрсатмасига, иккинчи навбатда эса, Қуръони карим ва Суннатга қарши бўляпди.

Буни, у билмайдими? Билади! Мақсад, давлат мулозимлари ва зиёлилар қатламини исломга яқин йўлатмаслик. Мусулмонларни бир ҳовуч чаламуллолар қиёфасида, дунёйи оламга бадном қилиб кўрсатиш, дину диёнат тарафида туриб, исломнинг ола-бўжилигини исботлаш.

Бу иш марҳум президент Ислом Каримовнинг истаги ўлароқ, кейинги 12 йилда Шавкат Мирзиёев томонидан муттасил амалга ошириб келинди.

Бугун, уни бу йўлдан воз кечди, деб ўйлаётганлар жуда катта хато қилади. У бундан кейин ҳам йўлини шундай давом қилдиради. Чунки, у бошқа йўлдан бир қадам ҳам олдинга силжий олмайди. Ва, тез кунларда ҳар икки томон ўртасида кучли ихтилофлар чиқа бошлайди…

Наримон Шоакбаровнинг ўғли Шоакбаров Икром Наримоновични Зокиржон Алиматов Ички Ишлар вазири бўлиб ишлаган даврда, Президент трассасини қўриқлаш хизматига (ПОМ)га бошлиқ қилиб тайинлайди. Ўша йилларда, Шавкат Мирзиёев Мирзо Улуғбек туманининг ҳокими бўлиб ишларди. Шу сабаб, Шавкат Мирзиёев Шоакбаров Икром Наримонович билан дўстлашиб олади.

Хўш, нима қилипди, дўстлашса нимаси ёмон, дерсиз?

Албатта, биров билан дўстлашиш ёмон иш эмас, акси яхши бир одат.

Гап шунда-ки, Шавкат Мирзиёев ҳеч ким билан шунчаки дўстлашмайди. У мансаб пиллапоясидан кўтарилишга ёрдам бера оладиган бирор-ким, юқори унвонли миршаб, СНБ ва пули-моли бисёр ҳеч нимага муҳтожлиги йўқ кимсалар билан дўстлашади.

Икром Шоакбаров билан ҳам дўстлашган экан, албатта унинг кўз олдида, ўша даврдаги президентнинг биринчи жаллоди Зокиржон Алиматов тургани бор гап. Иккинчидан эса, унинг дўстлашишига президент Каримовнинг ишончини қозониш асос бўлган. Чунки, мустақиллик эълон қилинган соатлардан у президентга томон чўзилган йўлга битта-битталаб, зинапоя тўшаб борарди. Икром Шоакбаровнинг президентга тўғридан-тўғри алоқаси бўлмасада, “ҳар эҳтимолга қарши” тош суриб қўйиш зарар қилмаслигини Шавкат яхши англарди.

Олмалиқда Ички ишлар бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаётган Икром Шоакбаров билан муваққат президент Шавкат Мирзиёевнинг бугунги кунгача яқин алоқалари сақланиб қолган. Эрта бир кун Икром Шоакбаров катта бир лавозимга тайинланиб қоладиган бўлса, бундан ҳайратланмаса ҳам бўлади.

Уч йиллар олдин, бир воқеа содир бўлади.

Тошкент Милиция академиясида таҳсил олаётган 1984 йилда туғилган Шерали Наримонов 2-босқичда ўқишдан ҳайдалади. Отаси Наримон Шоакбаров икки йил ўғлига суянчиқлик қилган эса-да, ортиқ Зокиржон Алиматов ва бошқалардан илтимос қилишдан чарчайди. Аниқроғи, истеҳола қилади. Шералининг акаси бўлмиш Икром Шоакбаровнинг ҳам укасининг хурмача қилиқлари жонига теккан эди.

Шерали билан Академияда Шуҳрат исмли яна бир бола ҳам ўқирди. Иккаласининг уйи бир-бирига яқин, ота-оналарининг танишлиги ҳам бор эди. Шуҳрат ҳам учинчи босқичдан ўқиб юрганда ўқишдан ҳайдалганди.

Шу икки йигит кўчада бир-бирига машинасининг ҳаво урадиган қалпоқчасини мақтаб, бир-бири билан муштлашиб қолади. Шерали Шуҳратга мушт солади. Шуҳрат йиқилаётиб, боши тошга тегиб, жон беради.

Охирги чора сифатида, Икром Наримонов зудлик билан Ўзбекистон Бош Вазири Мирзиёев Шавкат Миромоновичга илтимос билан қўнғироқ қилади. Ишни тинчитиш учун орган ходимларига 15 минг АҚШ доллари сарфланади. Шуҳратнинг орқасидагилар ҳам оғзига сиққанини сўрайди.

Суд ҳайъати одам ўлдирган Шерали Шоакбаровни икки йиллик мажбурий хизмат билан жазолайди. Шерали ҳукмни бир кун ҳам Жазо ўташ муассасасига бормасдан, очиқда, таралла-бедод олиб, ўтайди.

Буни бутун маҳалла яхши билади. Шерали Шоакбаровнинг Бош Вазир Шавкат Мирзиёев туфайли, жазодан қутулиб қолгани ҳам ҳаммага аён.

Бу жиҳат, бўлғуси президент Шавкат Мирзиёевнинг битта қирраси. Унинг минг бир қирраси бўлиб, халқ унинг жуда кўп қилмишларидан хабардор эканини унутмаслик керак.

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 2 Yorum )

  • Мусо ;

    Букун шуларни синов кунидир, лекин мусулмон миллат уйганингиз! Сизга хичким келиб хаккингизни олиб бермайди, балки хаккингизни олгани, топтагани кеганлар ва келадилар!!! Куй ёрдам сураб бурига боргандек булманглар!!!

    06/12/2016 15:41
  • Мусо ;

    Хозир узбекстонда куч кудратга келганлар ва Уни дастаклаётганлар Аллохдан куркмайди ва писанд хам килмайди. Уларнинг худоси моссонлар вакил килиб куйган Владимир Иосович Брожтйн ва Вячеслав Аркадьевич Галешевлардир! Бу соткин малайлар миллатни зулукдек суришга шулар рухсат бериб утиради йул курсатиб. Улар буларни чизигидан чикмайди! Шу боис гуё мусулмон миллатини конини суришига Мирзияев онт ичди призидентликга онти ичган пайтда!!! АлЛох бундай кимсалар учун: Уларни куйиб куйинг эй Мухаммад (а.с): Нима деб саннасалар саннаверсин! Уйнаб колсинлар то уларга ваъда килинган кунга йуликгинларигача!!!

    06/12/2016 15:36
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар