Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Қўқон воқеалари

Қўқон воқеалари
08 Aralık 2016 - 8:00 'да юкланди ва 2743 марта ўқилди.

Муаллиф: Аъзам Ҳошимий
Таржимон: Абу Ҳафс Туркистоний

Самарқанду Бухоронинг қонли кечмишлари
(7)

1

ҚЎҚОН ВОҚЕАЛАРИ

Қўқон Туркистоннинг буюк ва тарихий шаҳарларидандур.

Оқ подшоҳ ҳукумати ағдарилгандан бир неча кун кейин озод ҳукумат қоим этилиб, Қўқон шаҳрини унинг пойтахти деб қабул этилган эди.

Қишлоғимиз Қўқондан 152 мил узоқ эди. Қўқонда коммунистлар зулми авжига чиққан, бундан танг бўлган мусулмонлар яширинча гуруҳлар тузиб дини ислом зиддига масхара ва ҳақорат этувчи ҳамда олимларга, дин пешволарига зулм-ситам қилувчи коммунистларнинг калласини махфий равишда кесиб, ички ишлар идорасига бирор улов орқали олиб бориб ташлаб келишарди.

Ўлганларнинг ёнларидан бу мазмундаги мактублар топишарди:

“Сенлар динимизни ҳақоратлаб бўҳтон ва туҳмат этяпсанлар. Лекин бу туҳмат ва бўҳтонларнинг ёлғонлигини исботловчи ҳақгўй уламоларга сўзлашга йўл бермаяпсанлар. Фарзандларимизни ислом ҳақида нотўғри фикрлашга ўргатяпсанлар. Ушбу гуноҳларинг учун сенларга шундай ҳукм этамиз”.

Коммунистлар мусулмонларнинг бу жавобларидан қўрқинч ва даҳшатга тушиб, кечалари кўчага чиқа олмай қолдилар. Охири, мажбур бўлиб, масжид ва бозорларда шундай эълон қилишди:

“Ҳеч кимни коммунистликка мажбур этилмайди. Партияга кириш, кирмаслик ҳар кимнинг ўз ихтиёридадур. Ҳар ким ўз хоҳишига биноан “руҳоний” бўлади. Ҳеч кимни мажбур этиш йўқдир”.

Агарчи бу коммунистларнинг вақтинчалик бир ҳийла тўри бўлса ҳам, менга ўхшаган соддадил инсонлар хотиржам бўлишди.

Мен эса бу ерда қолиб илми-дин ҳосил этишга қарор қилдим. Шайх Муҳаммаджон домла Қўқоннинг машҳур олимларидан эди. Бобомнинг шогирди, қиблагоҳимга ҳамсабоқ бўлган эканлар. Коммунистлар у кишини “уй ҳибси”га ҳукм этишган эди. Юқоридаги эълондан сўнг ҳузурларига бориб, ўзимни таништирдим ва исломий таълим ҳосил қилиш мақсадида эканимни арз этдим. Озгина фурсат хомуш бўлдилар, сўнгра: ”Ўғлим! Диний илм олиш қатъий ман қилинган, лекин бир йўли бор. Куннинг ярмида шаҳарда касб қиласан, ярмида эса ўқийсан” — дедилар.

Мен бу маслаҳатни бажонидил қабул қилдим. Кун бўйи меҳнат машаққат чекиб, кечалари илми-дин ҳосил эта бошладим.

Шайх Муҳаммаджон домла коммунистларнинг даҳриёна ғояларига чуқур эътибор қаратарди. Дарс асносида, коммунистларнинг даъволарини ва исломга қилган бўҳтонларининг чок-чокидан йиртиб ташларди.

Уч ойдан сўнг улар яна ўз мухолифатларини бошлашди. Бу вақт мобайнида, ўз динини ҳимоя этаётган мусулмонларни парчалаб ташлаш учун ёвузона режалар ўйлаган эдилар.

1.Маҳаллалардаги ҳар бир шахс рўйхатга олиниб исломсевар шаҳарликларни қаттиқ назорат эта бошладилар.

2.“Миршаблик назорати”га шаҳарнинг ўғри-киссавур, қароқчилари хизматга олиниб, улар воситаси билан аҳли динни қўрқитиш жорий қилинди.

3.Ҳибсга олиш, йўқ айбига иқрор қилдиришнинг ваҳшиёна, шайтоний усуллари қўллана бошлади.

Ҳар куни кечаси 70-80 киши ғойиб бўла бошлади. Қўқоннинг катта-кичик уламоларига бу ҳолатни баён этиб, улардан раҳнамолик қилишларини сўрадим, илло уларнинг барчаси ноумидликка тушиб бўлишганди.(“Ал яъсу минаш-шайтон” — ноумидлик шайтондандур). Уларнинг кўпчиликлари: ”Ўғлим, бизлар ўлим ва шаҳодат жарлигини ёқасидамиз” — дея жавоб беришарди.

Коммунистлар бутунлай югансиз бўлиб қолишганди. Махфий гуруҳларнинг жиҳодий амалиётлари сабабидан қилган аҳдларини токчага қўйиб қўйишди. Улар халқни ўз йўлбошчиларидан маҳрум этгандилар. Шунинг учун эҳтиётга ҳам ҳожатлари қолмаганди.

Бутун мусулмонларнинг дилига ғайрат-шижоат ўрнига қўрқув ва даҳшат ёйилган эди.

4

Росулуллоҳ дедилар: ”Яқинда кофирлар ҳар тарафдан сизларнинг устларингизга таомхўрлар ўз товоқларига бир-бирларини чақиргандек тўпланадилар.   

Шунда бир саҳоба сўрадилар:

”Кофирлар қандай журъат этади? Нима биз оз бўламизми?”

Росулуллоҳ:

“Йўқ! Сизлар жуда кўп бўласиз, лекин сизлар сел устидаги хас-хашак каби бўласиз, Аллоҳ таоло душманларингиз қалбидан сизлардан қўрқишни олиб, сизларнинг дилингизга “ваҳн” солур”.

Саҳобалардан бири: 

“Бизларнинг ҳайбатимиз йўқолиши сабаби бўлган “ваҳн” нимадур, ё росулуллоҳ? — деди.

Дедилар:

”Дунёга муҳаббат ва ўлимдан нафратланиш”.

Бошқа ривоятда:

”Дунёга муҳаббатингиз ва Аллоҳ йўлида жанг қилишдан нафратланишингиз” деб келган.

Таржимондан.

Мусулмонларнинг ҳафсалалари пир бўлиб ўзларини ҳимоя этишга ҳам ҳоллари қолмаган эди. Ҳеч кимнинг моли, обрў-иззати эътиборга олинмай тажовуз этилди.

Қуръонимнинг бир неча варақлари йиртилиб кетиб, бир жилдсознинг олдига бордим. Бу дўкон Қўқон жомеъ масжидининг шимоли-ғарбий қисмидаги дўппи бозорда жойлашганди. Жилдсоз Қуръони каримнинг варақларини созлаётган вақтда, бир коммунист кириб келиб:

-Китобларимнинг жилди тайёрми? — деб сўради.

-Бир соатлик иши қолди тайёрлаб, ўзим етказаман — деди жилдсоз.

-Қўлингдаги нима? — деб у Қуръонга ишора қилди.

-Бу… Бу… — жилдсоз қўрқиб кетди. Бу Қуръони шарифдур! Бир неча дақиқалик иши қолди, сўнгра сизнинг ишингизни битираман — деди титраган овозда.

Коммунист ғазабланиб, кўзи қонга тўлди. Бир чангал солиб жилдсознинг қўлидан Қуръони каримни тортиб олиб:

Бу хурофот учун менинг ишимни тўхтатиб қўйдингми? — деб қичқира кетди. (Эй Аллоҳ! Қандоқ ҳам сабрликсан!) Сўнгра Қуръонни ташқарига улоқтирди.

Уфф…! Эй Аллоҳим! Қоним қайнаб кетди. Лекин қандайдир бемажоллик қўл-оёқларимни эгаллаб олди. Қоним ҳам аста-секин босилди, секингина туриб бориб Қуръони Каримни ердан олиб, қайтақайта ўпиб кўзимга суртдим. Биз мусулмонларнинг беғайратлигимиз ва иймонимиз заифлиги шу даражага етдими?! Душман очиқдан-очиқ кўз ўнгимизда китоби илоҳийни хорласа-ю, биз эса унинг ҳимоясига жонимизни қурбон эта олмасак,—деган хаёлдан дилим ларзага келди. Шундан сўнг ул бадбахт дўкондан чиқиб кета бошлади.

Жилдсознинг ҳаққини адо этиб, унинг орқасидан аста бордим. Озгина узоқликда миршабхона бор эди. У ерга яқинлашганда, унинг қўлидан тортиб маҳкамага бошладим. Назоратчига ҳамма воқеани сўзлаб, бу бадбахтнинг қилмишидан норози эканимни изҳор этиб: ”Бу шахс ҳукумат қонунига хилоф равишда шариатни ҳақорат этди. Қонунда эълон этилганки: “Ҳеч бир коммунист дини исломнинг зиддига ноўрин ҳаракат қилмасин! Ҳеч кимсани мажбуран даҳрий қилинмасин!” Ва бу шахснинг ноқонуний ҳаракати учун жазо берилсин” — дедим.

Назоратчи менинг шикоятимга қулоқ солиш ўрнига менга таҳдид сола бошлади:

-Бизнинг олдимизга нимага келдинг?! Худонинг олдига бор, унинг учун сенлар жонингни ҳам берасанлар-ку! — деди.

Маҳкамадан чиқиб жомеъ масжидига келдим. Ҳозирги кунда бу масжид борми ёки йўқми, бирор нарса дея олмайман. У вақтда бу масжид шаҳарнинг қоқ марказида жойлашиб, ҳужралари билан тахминан 16 гектар эди.

Масжид сон-саноқсиз устунлар устига қурилиб, ниҳоятда хушсурат эди. Масжиднинг шимолий қисмида катта йўл бўлиб унинг ёқасида масжидга қарашли, қаторлашган вақф дўконлари жойлашганди. Машриқ тарафида эса катта ҳаммом биноси бор эди. Имомликка Қўқон амирининг ўзи ёки унинг ноиби шайхулислом ўтарди. Охирги вақтдаги шайхулислом Тўрахон домла ҳафтада бир марта ваъз ва насиҳат қиларди.

Ҳозиргача коммунистлар ул кишига қўл солишмасада фурсатни кутиб туришар, ул киши учун ҳам фитна-фасод режаларини бошлаб қўйишганди. Бир киши тайинланиб, унга шайхулисломнинг ҳар бир ҳатти-ҳаракати ва у кишининг олдига келувчиларни кузатиш топширилган экан. Бу шахс афғон бўлиб, ниҳоятда гапга уста ва хушчақчақ, кўринишдан тақводор эди. Узун соқоллик, пешонасида катта сажда аломати бўлиб, намозни бирор марта ҳам жамоатсиз ўқимас эди. Бомдод намозига ҳаммадан олдин келиб, устунлар орқасида узун қироат билан суннат ўқирди. Намоз ичида эса, келгувчиларни кузатиб турар, масжидда афғоний либос, ташқарида эса миллий кийим кияр эди.

Мен унинг ҳатти-ҳаракатларидан шубҳа қилиб, кузата бошладим. Кейин маълум бўлишича, у нафақат Тўрахон домлани балки у кишининг зиёратларига келувчиларни, ҳамда Афғонистонга ҳижрат қилаётганларни ҳам рўйхатга олар экан.

Мен Қўқоннинг маҳаллаларидан бўлган, “Оспра” гузар маҳалласига кўчиб ўтдим. Бу маҳалланинг масжиди ҳам ниҳоятда хушсурат ва ҳужралари жуда пурвиқор бино қилинган эди. Менга истиқомат учун бир ҳужра тайин қилинди. Шунга қарамасдан, намозни жомеъ масжидида адо этардим.

Кунларнинг бирида, жумъа намозидан сўнг бир неча одамлар Тўрахон домланинг мадрасасига йиғилишди.

Афғоний гумашта ҳам улар билан бирга эди. Уларнинг орқаларидан мен ҳам борар эдим. Иттифоқо, Тўрахон домла мени устозлари Ғиёсиддин эшоннинг набираси, ҳамсабоқ дўсти Хўжахон домланинг ўғли эканимни эшитиб, истиқболимга чиқдилар. Ҳамда пешонамдан ўпиб узоқ вақтгача уй-аҳлларимизнинг аҳволларини сўрадилар. Намангандан баъзи машҳур олимларнинг ҳозирги кундаги ҳолатларидан огоҳ этишни сўраган эдилар, мен уларнинг коммунистлар томонидан шаҳид ёки сургун этилганларини айтдим. Шунда мажлисга оғир хомушлик чўмди.

Мен кетишга ижозат сўрадим.

Шайх: “Ҳозир қаерда истиқомат қиласиз?” — дедилар.

Афғоний жосус борлиги учун манзилимни яшириб: “Мадрасаи “Мир Олим”дан бир ҳужра олдим” — дея арз қилдим.

Мадрасаи “Мир Олим” ўз даврида мингларча талабалар таълим оладиган шону шавкатлик улуғ бир дорулулум бўлиб, устоз ва талабалар учун мадрасанинг ўзида ётоқхона мавжуд эди. Ҳозирги кунларда бу мадраса ва ётоқхоналарни коммунистлар партияси ходимларига ёки ташқаридан келган русларга тақсим этилибди.

Тўрахон домла кўпинча мени ўз уйига олиб кетар ва менга ниҳоятда меҳрибонлик қиларди.

Кунларнинг бирида афғоний гумашта ҳам мени зўрлик билан уйига меҳмондорликка олиб кетди. Туркистонда уйлар икки қисм бўлиб бир қисми меҳмонхона бўлар эди. Мени меҳмонхонага ўтиргизиб, ўзи кийим алмаштиргани ички уйга кириб кетди. Иттифоқо, хонтахта устидаги қоғозлар назаримни ўзига жалб этди, қарасам унда Тўрахон домланинг номлари ёзилган эди. Қоғозни кўтариб тузукроқ қарадим. Унда уламоларнинг рўйхати ёзилган эди. Дарров чўнтагимга солдим. Шул вақт афғоний қўрққан ҳолда кириб келдида тез-тез қоғозларни йиғиштириб чиқиб кетди. Кўринишда ниҳоятда муҳаббат ва ихлос билан суҳбатлашар ва менга кўр-кўрона тавозеъ қиларди.

Унинг борасида шубҳаларим тўғри экан. Қоғозларни Тўрахон домлага кўрсатдим. Қоғозларга бир назар қилдиларда, ёнларига қўйиб мени ҳаққимга дуо этдилар.

Икки-уч кундан сўнг афғоний ғойиб бўлиб қолди. Тахминимча мужоҳидлар уни тоққа олиб кетиб саранжомлашган эди.

(Давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube