Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Зиёсиз зиёли қавми

Зиёсиз зиёли қавми
08 Aralık 2016 - 1:00 'да юкланди ва 2578 марта ўқилди.

Ўрислар Туркистонни босиб олганидан кейин битта ходага губернаторни шапкасини кийдириб кўчага олиб чиқишганида одамлар бу шапкага эгилиб таъзим қилган.

Сталинга ҳам бу қавмчалик сиғинган бўлмаса керак.

Сталин ўлганида энг қаттиқ ўкириб йиғлаган ҳам шу қавм бўлади.

Айни пайтда бу қавм Хрушчев ва Горбачев каби ислохотчиларни севмайди.

Калтак еса ҳаз оладиган мазохист сингари жаллодга меҳр қўядиган тўда бу.

Каримов ўлганида “додам” дея ҳўнграган ҳам шулар.

Икки кун ўтмай “янги дода” дея оғзини ўрадек очиб Шавкатга талпинган ҳам шу оламон.

Мана бу эса бугуннинг иқтибоси.

“Шавкатли ЎЗБЕКИСТОНнинг келажаги порлоқ ва халқи омон бўлишига ишончимиз комил.” деб ëзибди ўзини зиëли ҳисоблаган Шарофиддин Тўлаганов.

Турмада ўтириши керак бўлган ўғрилар сарой тўридан ўрин олган мамлакатдаги зиëлининг забун ҳоли бу.

Шухрат Бобожон
“Озодлик” радиоси ходими

Манба: facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • Akbar Muxtor ;

    Ўзбекистонда зиёли қаврамини ҳам давлат стандартлари билан чегаралаб қўйишган. Фақат ҳукумат истаган шаклда зиёли бўлишингиз мумкин. Бошқачаси қабул қилинмайди ва халқ душмани деб аталади. Хукумат истагандек зиёли бўлиш эса ҳеч ҳам қийин эмас. Бир ики оғиз чиройли жумлалар билан лаганбардорликни эплай олсангиз, сиз “зиёли”сиз.

    08/12/2016 08:09
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар