Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

“Мухолифатчилар”ми ёки “мунофиқлар”ми?

“Мухолифатчилар”ми ёки “мунофиқлар”ми?
08 Aralık 2016 - 12:46 'да юкланди ва 2101 марта ўқилди.

Охирги кунларда ижтимоий тармоқларда ва бошқа шаҳсий веб саҳифаларда мухолифат рахбари ва мухолифатчиларга нисбатан туҳмат ва ёлғон айбловлар қўйилмоқда.

Бу жараённи кузатиб турган ҳар қандай соғлом фикрли инсон бу айбловларнинг неқадар нотўғри ва ўринсиз эканини тушуниб етиши аниқ.

Яъни бу турдаги айбловлардан мақсад ҳақиқатдан кўра мухолифат рахбари ва унинг номини қоралаш экани кафтдек аён бўлади.

Афсуски, уларнинг сафида бир вақтлар мухолифат учун жон фидо қилишгаям тайёр эканини бонг уриб келган инсонлар ҳам йўқ эмас.

Албатта, бундай бўҳтонлардан кейин ўзини “мухолифат” деб атаётган шахслару, ташкилотларнинг ўзлари бонг ураётган мақсадларини нақадар ҳақиқат экани ҳақида ўйланиб қоласан.

Айниқса,  уларнинг муомала ва маъданий-ахлоқий мурожаат усули ҳудди бир амалдаги тоталитар тузум пропагандаси каби асоссиз ва ёлғон таҳлил ва далилларга тўла эканини кўриб ажабланасан киши.

Айниқса,  эндигина етишиб чиқаётган,  эркин сўзли,  ҳуррият фарзанди бўлишни истаган,  ноҳақлик ва алдовларга қарши курашишга бел боғлаётган ёш журналист ва мухолифатчилар учун бу “мухолифат” тушунчасининг юрт ташқарисидаги амалиёти салбий таасурот қолдириши аниқ.

Ушбу ўринда рақобат ва туҳмат ўртасидаги чегарани англаб етиш керак эканлигини барчамиз биламиз. Афсуски,  мухолифат рахбари ва унинг ўзига қарши билдирилаётган фикрлар умуман асоссиз ва келтирилаётган далиллар ёлғон ёки нотўғри таҳлил қилинганини кўришингиз мумкин.

Буни саводсизликми ёки жоҳилликми деб ўйланиб қоласан киши. Чунки аввало ҳар қандай айблов қўйишдан олдин Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг асоссий мақсад ва тамойиллари билан танишиб чиқиб, тушуниш керак эмасмикан деган савол туғилади.

Бир вақтлар Чўлпон,  Фитрат каби буюк сиймоларни шўролар томонидан қатл қилинишида ўз ҳиссаси бўлган “ўзбек фарзандлари” ҳам бўлган.

Айнан шу инсонларни ўлимига сабабчи бўлганлар ҳам ўша “қора кўз” Ўзбегим эмасми.

Айнан тарқоқлик,  ички уруш,  мансабпарастлик шунга сабаб бўлмадимикан.

Албатта бунга ўша пайтдаги халқнинг саводсизлиги ва сиёсий билимга эга бўлмаганини сабаб қилиб олишимиз мумкин. Лекин энди шу пайтга келиб,  халқга шу нарсаларни ўргатишни имкони туғилган вақтда, ҳуррият сари янада кучлироқ интилиш керак бўлганда, ичкаридан низо чиқариб, шуни шаҳсий манфаатлари йўлида ишлатишни истаган инсонлар ортида нима учун ожизлик қиляпмиз.

Айнан ёш авлодга тўғри сиёсий, диний ва маъсифий билимни беришни истаган инсон ортидан бўҳтонлар қилиняпти.

Аксинча, ҳозир биз ёш авлод учун Устоз бўла олган инсондан кўпроқ билим олиб, тажрибалардан ўрнак олиб собит қадамликда курашадиган пайтимиз.  Бундан беҳабар бўлганларга эса ўргатишимиз, билганларимизни бўлишишимиз керак.

Аввало мухолифат рахбарини аслида ким эканини ва нима учун шунча йил давомида курашиб келганини тушунишимиз ва билишимиз керак бўлади.

Ўзбекистонга соғлом мухолифат тушунчасини илк бора олиб кирган инсон аслида Муҳаммад Солиҳ эканини,  бу инсон Ўзбекистон мустақил бўлиши учун илк курашга бел боғлаган инсон эканини билишимиз керак.

Халқнинг дардини, фикрини ва хоҳишларини тинглай олган, шуни барчага очиқ ойдин айта олган инсондир.

Муҳаммад Солиҳ ўз мақсад ва принципларидан йиллар ўтса ҳам воз кечмаганлигини кўриб тўғри хулоса чиқаришимиз мумкин.

Шунча вақт давомида халқи ва ҳаракат мақсадларини ўзидан ва шаҳсий ҳаётидан устун қўйганининг ўзи бир катта жасорат эканлигини билишимиз керак.  Зеро,  бу вақт давомида мақсаддан бош тортганлар, авф этишларини сўраганлар кам бўлмади.

Албатта буни тушунишимиз учун биз аввало рахбарнинг нима ҳис қилаётганини билишимиз керак. Яъни,  шунча йил давомида ватандан, яқинлари дийдоридан узоқда, ўз ака-укаларининг Ўзбекистон турмаларида не аҳволда сақланаётганини билиб туриб,  доимий тазйиқ ва таҳдидда бўла туриб халқи учун янада олға ҳаракат қилишга ундаган инсон бўлишни ўзи қанчалик жасорат эканини билишимиз лозим.

Биз ёшлар мана шундай Устоз билан бирга елкадош бўлиб, билмаганларимизни ўрганиб, тажриба орттириб халқнинг манавий-сиёсий саводхонлиги, адолат ва ҳуррият учун курашишимиз керак.

Гуруч курмаксиз бўлмайди деганларидек бизни ҳам ўз йўлимиздан қайтмаслигимиз, мақсадларимизни унутмаслигимиз керак бўлади.

Абдумалик Солиҳ

Манба: facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар