Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Зиддият сабаби, бўлмади маълум

Зиддият сабаби, бўлмади маълум
1 views
09 Aralık 2016 - 5:00

Бек Мурод

Йиллар азоби

Тўқсонинчи йиллар шеърияти

Дунё    

Азалдан ён бермас рост ишга дунё,
Яхшига тик келди, бўйин бермади,
Ёмоннинг қўлига тош берди, борҳо,
Оқилларни йўталмоққа қўймади.

Ўғилни отага қасд айлади, зим,
Зиддият сабаби, бўлмади маълум.
Оналарни қиздан қилди бефаҳм,
Муридлар пир, излаб, олмади таълим.

Йўқсил билан бойнинг қолмади, фарқи,
Иккиси ҳам кетиб, борар, бенишон.
Бири милтиқ, бири давроннинг ўқи,
Бири хўжа, бири дасторли эшон.

Иккови ҳам кўзлар, текин дунёни,
Иккови ҳам эл кўзида мулойим.
Ростин сўзлаб, гизли қилар зинони,
Икки кўзин кўр айласин, Худойим.

Мурод, учма ҳаргиз дунё макрига,
Мезон куни ичинг “оҳ”, “воҳ”га тўлар.
Тилинг ростла, Яратганнинг зикрига,
Яхши амал дуроқда паноҳ бўлар.

* * *

(давоми бор)