Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Халқаро ташкилоти Мирзиёевни репрессив сиёсатдан воз кечишга чақирди

Халқаро ташкилоти Мирзиёевни репрессив сиёсатдан воз кечишга чақирди
09 Aralık 2016 - 11:10 'да юкланди ва 2091 марта ўқилди.

“Озодлик” радиосининг хабар беришича, Civil Rights Defenders халқаро ташкилоти 8 декабрь куни Шавкат Мирзиёевни Ислом Каримовнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги репрессив сиёсатини давом эттиришдан воз кечишга чақирган.

Ташкилот баёнотида айтилишича, Мирзиёев биринчи қадам қаторида қамоқлардан журналистлар ва ҳуқуқ фаолларини озод этиши лозим.

Civil Rights Defenders баёнотида озод этилиши шарт бўлган шахслар қаторида Азам Фармонов, Агзам Тургунов, Матлуба Комилова, Муҳаммад Бекжон, Солижон Абдураҳмонов, Юсуф Рўзимуродов, Дилмурод Саййид ва бошқаларнинг номлари қайд этилган.

Ташкилот Мирзиёевни мамлакатни тарк этишга мажбур бўлган халқаро журналистларни ва ҳуқуқ фаолларини Ўзбекистонга қайтаришга чақирди.

Civil Rights Defenders 4 декабрда ўтган президентлик сайловларини матбуотда танқидий фикрлар билдирилмагани ва реал мухолифат вакиллари иштирок этмагани туфайли демократик деб баҳолаб бўлмаслигини таъкидлаган.

Бош қароргоҳи Швеция пойтахти Стокҳолмда бўлган Civil Rights Defenders ташкилоти 1998 йилда ташкил этилган. Ташкилот Швеция Хельсинки қўмитаси деган ном билан танилган.

ЎХҲ хабарлар бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар