Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Шеърлар

Шеърлар
09 Aralık 2016 - 23:54 'да юкланди ва 1316 марта ўқилди.

Болтабой Бегматов

Сенинг кўзларингда қайта туғилдим,
Кўзларинг мен учун мангулик макон.
Сенинг нигоҳингда муҳаббат топдим,
Ва бахтга етишмоқ учун бир имкон.

Бу имкон қайтарди мени ҳаётга,
Муҳаббат зеб берди баҳорларимга.
Сенинг кўзларингда яшамоқдаман,
Бахт уфуриб қалбим изҳорларидан.

* * *

Мен сени даҳшатлар гирдобигамас,
Сокин осмонимга опкетмоқчиман.
Сени алдовларнинг чоҳига эмас,
Тоза виждонимга опкетмоқчиман.

Мен сени ҳаётим, дедим, айрилмас,
Яшагим келади бўлмасдан унут.
Му
ҳаббат қанотим, дедим, қайрилмас,
Осмонингни севдим нотинч, сербулут.

Сен эса… дилингда қўрқув ва гумон,
Бахтдан мосувосан, туйғудан йироқ.
Аччиқ кечмишларинг бермайди омон,
Дилинг ёришмайди ёқсам минг чироқ.

Турибман қулфлоғлик қаср қошида,
Темир панжаралар тутқичи совуқ.
Панжара ортида сен, гул ёшингда,
Атрофингда эса қирқта чирмовуқ

Сени осмонимга опкетмоқчиман,
Тоза виждонимга опкетмоқчиман.
Қўлингни бер менга, парвоз этайлик:
“Менинг юрагимга кетайлик!..

* * *

Ҳеч ким севган эмас сени менчалик,
Менингдек иш
қингда бўлмаган бемор.
Куйиб, кул бўлиб, сўнг, кулдан қуш бўлиб,
Йўқ, минг бора ўлиб, тирилган минг бор.

Ҳеч ким севган эмас сени менчалик,
Жарнинг ёқасида парвоз этган йўқ.
Чигитдай меҳрни муҳаббат билиб,
Бу уммон қаърида Ватан тутган йўқ.

Ҳеч ким севган эмас сени менчалик,
Кирган борми йўлга сўнгсиз, беманзил?
Маст бўлган йўқ оний, омонат бахтдан,
Билатуриб бу бахт сўнги таназзул.

Ҳеч ким севган эмас сени менчалик,
Ишқ билан илоҳий, тоза беғубор.
Ҳеч ким сипқормаган сен тутган жомни,
Билатуриб бу май ичра о
ғу бор…

Ҳеч ким севган эмас сени менчалик.

* * *

Мени мажруҳ этди бу туйғу,
Мени яксон қилди муҳаббат.
Юрагимда изтироб, қайғу,
Соғинч қолди абадулабад.

У севгимни ўйин деб билди,
Бироз ўйнаб, сўнг кетди йиро
қ.
Бефарқлиги бағримни тилди,
Дилим хароб айлади фироқ.

Куним – ҳасрат, тунларим фиғон,
Музлаб қолди дунё ҳам, вақт ҳам.
Наҳот бўлиб қалбимга меҳмон,
Учиб кетди ишқ деган бахт ҳам?!

Мени мажруҳ этди бу туйғу,
Мени яксон қилди муҳаббат.
Юрагимда изтироб, қайғу,
Соғинч қолди абадулабад.

Хоразм

Facebook.com ижтимоий тармоғидан олинди
Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар