Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Суҳбат ичра сўз лазатин тотмаган

Суҳбат ичра сўз лазатин тотмаган
11 Aralık 2016 - 5:00 'да юкланди ва 1119 марта ўқилди.

МАХДУМҚУЛИ

Биринчи китоб

Тепа надир, туз надир

Етти яшар араб отнинг шонинда,
Маълум бўлмас, тепа надир, туз надир.
Кучга тўлган қўч йигитнинг ёнинда,
Эллик надир, олтмиш надир, юз надир.

Номард ўғли қўрқиб қочар майдондан,
Дарахтлар ёв бўлиб сиқар ҳар ёндан,
Хуносага йўл бермагил, олдингдан,
Фарқлай олмас, туман надир, тўз надир.

Сипоҳ бўлиб минар отин билмаган,
Ориф бўлиб, иззатинда турмаган,
Суҳбат ичра сўз лазатин тотмаган,
Англай олмас мажлис надир, соз надир.

Қарға ютар бозни ҳарчанд ўлганда,
Юзига ютирмас, жони танинда,
Оч қарчиғай, олғир лочин ўнгинда,
Минг йиқилсин, ўрдак надир, ғоз надир.

Махдумқули, сўз жўш этар тилингдан,
Муханнасга йўл бермагил, юртингдан,
Бу ҳунарлар, келар, келмас қўлингдан,
Тилдан келган бу журъатли сўз надир?!

*****

(давоми бор)

Туркманчадан Мақсуд Қурбон ўзбекчалаштирди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар